Утопия Жамоа шартномаси ижтимоий утопия муқобили сифатида


Ижтимоий утопия тўғрисидаги асосий асарлар


Download 490.27 Kb.
bet2/10
Sana24.03.2023
Hajmi490.27 Kb.
#1292077
TuriУтопия
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу. Умумий фаровонлик давлатининг шаклланиши.docx

Ижтимоий утопия тўғрисидаги асосий асарлар:

  • 1.Утопия жанрида Томмазо Кампанелланинг “Қуёш шаҳри ёки Идеал республика. Сиёсий суҳбат” (1602),
  • 2.Иоганн Валентин Андреэнинг “Христ қалъаси ёки Христианополь республикасининг Баёни” (1619),
  • 3.Фрэнсис Бэконнинг “Янги Атлантида” (1627),
  • 4. Дени Вераснинг “Севарамблар тарихи” (1675) каби асарлар ёзилган.

Идеал давлат лойиҳалари ва ижтимоий утопия

  • Идеал давлатни ташкил қилиш ғояси Янги даврда ва Уйғониш даврида ривожланди. ХIX асрнинг биринчи ярмида ижтимоий ғояларни амалга ошириш ҳаракатига утопик социализм вакиллари бошчилик қилдилар. Жамиятни ислоҳ қилиш масаласида фан ва техниканинг янги ютуқларини қўллайдиган йирик ижтимоий ишлаб чиқаришни яратиш биринчи ўринга қўйилган.
  • Утопистлар “қобилиятлари” га қараб тақсимлаш тамойилини илгари сурганлар, келажак жамиятни кишилар эҳтиёжларининг қондирилишини, ишлаб чиқарувчи кучларнинг чексиз ўсиши ва инсон шахсининг юксалишини таъминлайдиган мўл-кўлчилик жамияти сифатида тасвирлаганлар.
  • Утопик-социалистлар келажакда ақлий ва жисмоний меҳнат ўртасидаги тенгсизликка барҳам бериш, давлатни кишиларни бошқариш органидан ишлаб чиқаришни бошқариш органига айлантириш ҳақида фикр юритадилар.

Идеал давлат лойиҳалари ва ижтимоий утопия

  • Робет Оуэннинг (1771–1858) ижтимоий тажрибасида камбағаллар учун уларнинг ёлловчи капиталистларсиз биргаликда меҳнат қила оладиган кооператив шаҳарчалар ташкил қилиш кўзда тутилган. Ушбу ишлаб чиқариш уюшмаларининг вазифалари Оуэнннинг фикрича, “яқинларига умумий муҳаббат ва инсон табиатини ҳақиқий англашга асосланган кооперация ва бирдамлик тизими воситасида умумий бахтни ташкил қилишдан иборат”дир.
  • Утопик социализм бошқа вакили Шарл Фурьенинг лойиҳаси фаланстерлар, ўзаро фойда олиш учун биргаликда меҳнат қиладиган 1600-800 кишидан иборат ўз-ўзига етарли коммуналар –фаланглар ҳаёт маркази ҳисобланган алоҳида турдаги саройларни яратишни кўзда тутади[1]. Клод Анри де Сен-Симон (1760–825) жамиятни ташкил қилиш илмий тамойилларидан самарали фойдаланиш йўли билан ишлаб чиқаришни ҳар томонлама ривожлантиришгина меҳнаткашларни камбағалликдан халос қилиши мумкин, деб ҳисоблайди. Умумий мажбурий унумли меҳнатни жорий этиш, барчага ўз лаёқатларини қўллаш тенг имкониятларини таъминлаш, жамиятнинг барча эҳтиёжларини таъминлаши зарур бўлган ишлаб чиқаришни режали ташкил қилиш ана шундай тамойиллар бўлиши керак.

Download 490.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling