- Шундай қилиб, улар идеал маҳбусларга айланадилар. Кишиларни автоматик равишда фазилатли қиладиган ижтимоий тизимни тузишга уриниб кўрган ҳолда Бентам шундай деб таъкидлайди: эзгулик мавжуд бўлиши билан бир қаторда, умумий маънода ҳар бир индивид ўзининг шахсий бахти деб ҳисоблайдиган нарсага интилади. Шу сабабли қонун чиқарувчининг иши кишиларнинг ижтимоий ва шахсий манфаатлари ўртасида уйғунликни ўрнатишдир. Ушбу диққат марказида жиноий қонун – бу шахс манфаатларини жамият манфаатларига келтириш усули, унинг оқланиши ҳам мана шунда.
- Кишилар жиноятчилардан нафратланиши учун эмас, балки жиноятни бартараф қилиш учун инсонни жиноий ҳуқуқ қонунлари бўйича жазолаш лозим. Шу сингари “эзгу” қадриятларга асосланган ҳолда 1797 йилда Бентам янги қамоқхона моделини таклиф қилиб, унда барча маҳбуслар бино тепасига яширинган қўриқчининг суткалик кузатуви остида бўлиши керак; бунда қамоққа олинганлар ўзининг кузатувчисини кўра олмайдилар. М. Фуко Бентамни «Полиция давлати Фурьеси» деб атаган [14]. Бентам ўзининг асарида ижтимоий тартиб ва назорат асосида тузилган ижтимоий ташкилотнинг ривожланиш чегарасини, социалистик утопизм ва эгалитаризм салбий истиқболларини намойиш этдики, кейинчалик ХХ аср антиутопиясининг тадқиқот предмети бўлди.
2. Жамоа шартномаси ижтимоий утопия муқобили сифатида - Ижтимоий тузум идеал моделини излаш тарихидаги босқичлардан бири жамоа шартномаси назариясини (XVII–XVIII а.) ишлаб чиқиш ҳисобланиб, ўз навбатида, эгалитар, социалистик йўналишдаги лойиҳаларга муайян муқобил ҳисобланади. Жамоа шартномаси назариясининг келиб чиқишида Т. Гоббснинг («Левиафан ёки Материя, черковь ва фуқаролик давлат ҳокимияти ва шакли»), Дж. Локкнинг («Бошқарув ҳақидаги икки тадқиқот»), Б. Спинозанинг («Сиёсий тадқиқот»), Д. Юмнинг («Бошланғич шартнома тўғрисида»), Ш. Монтескьенинг («Қонунлар руҳи тўғрисида»), Ж.-Ж. Руссонинг («Жамоа шартномаси тўғрисида») ва бошқаларнинг асарлари муҳим ўрин тутади.
Жамоа шартномаси ижтимоий утопия муқобили сифатида - Жамоа шартномаси назарияси тарафдорлари давлат кишилар ўртасидаги шартномалар натижасида вужудга келган, деб ҳисоблашади. Ушбу шартномаларда хусусий шахслар ихтиёрий равишда ўзларининг айрим табиий ҳуқуқларидан давлат ҳокимиятининг фойдасига воз кечадилар. Жамоа шартномаси назарияси асосчиларидан бири Т. Гоббс ушбу ҳужжатнинг мазмунини қуйидагича аниқлайди: «Давлатнинг келиб чиқиши (Commonwealth). Давлатнинг аниқланиши. Бундай умумий ҳокимият кишиларни ўзга сайёраликлар курашидан ва бир-бирига етказиладиган адолатсизликлардан ҳимоя қила олади ва шу тариқа уларга хавфсизликни тақдим эта олади. Бунда улар қўл меҳнати ва ердаги мевалар еб тирикчилик қилишлари ва қониқишда ҳаёт кечиришлари, фақат бир йўл билан, аниқроғи бутун ҳокимият ва кучларни бир кишида ёки кишиларни йиғишда жамлаш йўли билан ҳаракатлантириш мумкин бўлиб, у кўп овоз билан барча фуқароларнинг иродасини ягона иродага келтира олишади.Бошқача айтганда, умумий ҳокимият ўрнатиш учун кишилар уларнинг вакиллари ҳисобланган бир кишини ёки кишилар йиғимини белгилашлари учун, ҳар бир киши ўзини барчасига нисбатан ишонувчан деб ҳисоблашлари учун умумий шахс эгаси умумий тинчлик ва хавфсизликни сақлаш мақсадида ўзи бажариши ёки бошқаларни бунга мажбурлаши ҳамда ҳар бири ўз иродасини ва ирода ҳукмини умумий шахс эгаси ҳукмига бўйсундиришга ўзини бунинг учун жавобгар деб ҳисоблаши зарур.Бу розилик ёки ҳамфикрликка қараганда кўпроқдир. Бу ҳар бир киши томонидан бошқа ҳар бир киши билан шу тариқа тузилган шартнома воситасида бир шахсда мужассамлашган реал бирдамликдир. Бунда ҳар бир киши бошқасига мен бу кишига ёки бу шахслар йиғимига ваколат бераман ҳамда унга ўзимнинг сен ҳам шу тариқа унга ўз ҳуқуқларингни берасан ва унинг барча ҳаракатларини жазолайсан деган шарт билан бошқариш ҳуқуқини беради. Агар бу юз берса, у ҳолда шу тариқа бир шахсга бирлашган кўплаб кишилар давлат деб номланади, лотинчада – civitas.
Do'stlaringiz bilan baham: |