Утопия Жамоа шартномаси ижтимоий утопия муқобили сифатида


Идеал давлат лойиҳалари ва ижтимоий утопия


Download 490.27 Kb.
bet4/10
Sana24.03.2023
Hajmi490.27 Kb.
#1292077
TuriУтопия
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу. Умумий фаровонлик давлатининг шаклланиши.docx

Идеал давлат лойиҳалари ва ижтимоий утопия

  • Фихте бундай давлатнинг юксалиши ва бойлигининг асосий манбаини меҳнат, деб ҳисоб
  • лайди. “Биз уни (фаровонлик) ни меҳнат билан ишлаб топишимиз керак. Бунинг учун эса санъат ва техникадан бошқа восита йўқ, уларнинг ёрдамида энг кичик куч минг марта катта кучга тенг мақсадга мувофиқ қўлланиш бўлиб қолади.Санъат ва техника узлуксиз машқ туфайли вужудга келади” [12, c. 263].
  • Фихте бўйича давлатнинг муҳим белгиси унинг асарининг номланишида ифодаланган – “Ёпиқ савдо давлати” ташқи дунёдан тўлиқ ажралганликни кўзда тутади. Ушбу вазиятда миллий иқтисодиёт бошқа иқтисодиётлар билан ҳеч қанақасига боғлиқ бўлмаслиги керак, акс ҳолда Фихте назариясининг мазмуни йўқолади.
  • Давлат фуқароларининг ҳуқуқларини тўлиқ амалга ошириш учун ҳокимиятлар томонидан ўзбошимчаликдан қочиб Фихте халқ ва ҳукумат ўртасида воситачи ҳисобланган алоҳида кузатув органини киритиш лозим деб ҳисоблайди. Ушбу орган ҳеч қанақасига “ижодкор” ҳокимиятга эга бўлмаган (яъни муҳим давлат қарорларини қабул қила олмаган, қонунлар чиқармаган, мамлакатдаги вазиятни тартибга солмаган ва ҳ.к.), балки фақат халқ билан кенгашиш учун ҳукумат фаолиятини тўхтатиб қўйиши мумкин холос

Идеал давлат лойиҳалари ва ижтимоий утопия

  • Фихтенинг концепцияси ундан олдинги таълимотларники сингари зиддиятлардан ҳоли эмас: фаолият эркинлиги ва тенгликни таъминлаш бундай давлатда барча фуқаролар ҳаётини тартибга солиш ва қаттиқ назорат қилиш билан уйғунлаштирилади. Файласуфнинг ўзи фаолият эркинлигини қандайдир аниқликда эмас, балки мавҳум кўринишда тасаввур қилиниши изоҳлайди.
  • Идеал давлатга тегишли нарса ҳам мавҳумдир.Фихтега кўра, идеал давлат қуриш шунчаки мақсад эмас, шундагина у ўтмишдаги утопий лойиҳалар муаллифларга яқин: давлат шунчаки инсон ва жамиятни такомиллаштириш воситасидир холос.
  • «Паноптикум» И.Бентамнинг (1748–1832) иқтисодий ғоялари кашшофлари онгли ва онгсиз равишдаэгри ойнададаги каби ўтмиш асрлардаги ижтимоий утопиялар қонунларига мувофиқ, жамиятни ташкил қилишни ифодалайди. Паноптикум грекчадан таржима қилганда (грекча πᾶν –барчаси ва ὀπτικό . –кўрсатадиган), музей, турли-туман ноодатий буюмлар (масалан, мумсимон фигуралар, мўъжизавий жонли мавжудотлар ва ҳ.к.) коллекциясини ифодалайди.
  • Иеремия Бентам ўзининг идеал қамоқхона лойиҳасини паноптикум деб номлайди, унда бир қўриқчи барча маҳкумларни бир вақтда кузатиб туриши мумкин. Лойиҳага кўра, бундай қамоқхона шишали ички бўлимларига эга цилиндрсимон тузилишгани ўзида мужассамлаштиради.
  • Қўриқчи марказда жойлашади, аммо маҳкумларга кўринмайди. Маҳбуслар қайси пайтда уларни кузатишларини билмайдилар ва уларда доимий назорат ҳақида тасаввур ҳосил бўлади.

Download 490.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling