Утопия Жамоа шартномаси ижтимоий утопия муқобили сифатида


Жамоа шартномаси назарияси: ижтимоий давлатнинг келиб чиқиши


Download 490.27 Kb.
bet9/10
Sana24.03.2023
Hajmi490.27 Kb.
#1292077
TuriУтопия
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу. Умумий фаровонлик давлатининг шаклланиши.docx

4.Жамоа шартномаси назарияси: ижтимоий давлатнинг келиб чиқиши

  • Ижтимоий давлат ва унинг инсон ҳуқуқлари фалсафаси билан алоқадорлиги тушунчасига шу нарса тегишлики, энг аввало, биз юқорида ўрганган ҳуқуқий давлат тушунчаси ҳақида бориши зарур. Буюк француз инқилоби даврида бошчилик қилган умумий фуқаролик ҳуқуқлари ва сиёсий тенглик ғоялари либерал-ҳуқуқий турдаги давлатларнинг шаклланиши асосларини белгилади.
  • Кишиларнинг табиий ҳуқуқи уларнинг қонун олдидаги тенглиги сифатида қаралди ва аста-секин ҳокимият легитимлиги муҳим мезони бўлган “бир киши – бир овоз” умумий сайлов ҳуқуқи асосий тамойилида мужассамлашди.
  • Бироқ Константинованинг фикрича, ушбу тамойилнинг амалга оширилиши кўпчиликнинг иродаси сиёсий бошқарувнинг ижтимоий тенгсизлик йўқоладиган шаклларини вужудга келтирадиган инсонпарвар ва адолатли жамиятнинг шаклланишига олиб келиши ҳақидаги тахмин оқланмади. Янги республикалар тажрибаси кўрсатишича, сиёсий ва ҳуқуқий тенглик автоматик равишда ўз-ўзидан ижтимоий тенгликка олиб келмайди. Шу сабабли ижтимоий табақалашув ўсиши шароитида инсон ҳуқуқлари классик ғоясини янгилаш ва уни муҳим ижтимоий жиҳат билан тўлдириш зарурати ҳақидаги масала турди. Бундай ижтимоий жиҳат адолатли ва инсонпарвар жамият барча ўз аъзоларини маълум, тахминан бир хил фаровонлик даражаси ва анъанавий ижтимоий алоқалар ва ижтимоий ўзаро таъсирлар мураккаблашувининг кучайиб бораётган тенденцияси шароитидаги барқарорликни таъминлаши керак.

4.Жамоа шартномаси назарияси: ижтимоий давлатнинг келиб чиқиши

  • Европада XIX асрнинг иккинчи ярмида шаклланган ижтимоий-демократик ва социалистик оқимлар инсон ҳуқуқлари фалсафаси классик кўринишини “ижтимоий” модернизациялашнинг реал мужассами ҳисобланди. Ушбу фалсафанинг концептуал майдонини унга ижтимоий жиҳатни киритиш ҳисобига кенгайтириш уни амал қилиш янги босқичига, айнан эса ижтимоий давлат ёки умумий фаровонлик ва ижтимоий адолатли давлат ғояларининг етакчилиги босқичига ўтишга олиб келди [9, c. 109].
  • Хусусан, ижтимоий давлат назарияси ва амалиётининг вужудга келиш жараёни етарли даражада мураккаб ва зиддиятли тарихга эга. Гончаров П.К.нинг таъкидлашича, “ижтимоий давлат” тушунчаси биринчи марта XIX аср ўрталарида немис иқтисодчиси Лоренц фон Штейн томонидан илмий муомалага кирди. Гегель фалсафаси таъсирида француз социалистик таълимотлари Германияда синфий кураш ривожланишини таҳлил қилиш натижасида Штейн “давлат барча ижтимоий синфлар учун, алоҳида ўзини ўзи белгиловчи шахслар учун ўз ҳокимияти туфайли ҳуқуқда мутлоқ тенгликни қўллаб-қувватлаши зарур, деган хулосага келди. Чунки айнан тенглик ва эркинликни тиклашда, паст аҳволга тушган синфларни бой ва кучли даражага қадар кўтаришда давлат ғояси мужассамдир. Давлат “барча аъзоларининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётини амалга ошириши зарур, чунки бирининг ривожланиши бошқаларининг ривожланиши шарти ва оқибати ҳисобланади ва шу маънода ижтимоий давлат ҳақида гапирамиз” [6, c. 20].

Download 490.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling