Утопия Жамоа шартномаси ижтимоий утопия муқобили сифатида


Идеал давлат лойиҳалари ва ижтимоий утопия


Download 490.27 Kb.
bet3/10
Sana24.03.2023
Hajmi490.27 Kb.
#1292077
TuriУтопия
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу. Умумий фаровонлик давлатининг шаклланиши.docx

Идеал давлат лойиҳалари ва ижтимоий утопия

  • Жамият катта ишлаб чиқариш уюшмаси бўлиши, бутун дунё эса аста-секин умумжаҳон халқлар уюшмасига айланиши зарур.Бундай вазиятда асосий ижтимоий мақсад унумли меҳнат бўлиб, ўқимишли маъмурчилар томонидан амалга оширилган сиёсий куч ишлаб чиқариш тўғрисидаги амалий фандир [2].
  • Томас Мор бўйича утопия деб номлайдиган адолатли ижтимоий ташкил қилиш лойиҳалари муаллифлари идеал давлат моделига яқинлашдилар, “яхши жамият” сирини топдилар. ХХ асрда утопик мутафаккирлар асарларига жавобан маъмурий бошқарув шароитида ердаги жаннатни яратиш ҳақидаги тасаввурларни йўқотадиган антиутопия пайдо бўлди.Ҳозирги замон антиутопиясининг келиб чиқиши илк даврлардаги асарларда, масалан, утопик лойиҳаларни қаттиқ танқидини ўзида мужассамлаштирган И.Г.Фихтенинг “Ёпиқ савдо давлати”да ва И.Бентамнинг “Паноптикум”ида келтирилган бўлиб, уларнинг асосида ҳушёр назоратга асосланган умумий меҳнат мажбурияти ва тартиби ётади.
  • Иоганн Готлиб Фихте (1762–814) ўзининг “Ёпиқ савдо давлати” асарида (1800) оптимал давлат тузуми ва меҳнатнинг роли масалаларига мурожаат қилади. Муаллифнинг фикрича, бундай давлат, энг аввало, онг ғояларига асосланиши ва унинг айрим, “алоҳида имтиёзли” аҳолисининг шахсий фойдасини кўзламаслиги керак. Джон Локк сингари Фихте ҳам давлат инсонга учта асосий “туғма” ҳуқуқларини: мулкдорлик, яшаш ва эркинлик – айнан шундай тартибдаки, мулкдорлик ҳуқуқи кейинги икки ҳуқуқни ўз ичига олиши кераклигини эътироф этади.

Идеал давлат лойиҳалари ва ижтимоий утопия

  • Бироқ кейинчалик файласуфларнинг қарашлари фарқлана бошлайди ва Фихте давлатнинг мақсади “ҳар бир ўз фуқароларига унинг мулкка эгалигини, кейин эса уни муҳофазалашни киритиш” дан иборат, деган хулосага келади. Шундай қилиб, давлатнинг асосий вазифасини Фихте ўз фуқароларининг ҳуқуқларини амалга ошириш воситаси эканлигида кўради. “Ҳар бир халқ ўз фаровонлигини оширишни хоҳлаш ҳуқуқига эга, -деб ёзади Фихте. – Бунга фақат меҳнат тармоқларини тақсимлаш йўли билан эришиш мумкин.Халқ шу сабабли бундай тақсимлашни хоҳлаш ҳуқуқига эга. У ўзининг барча ҳуқуқларига эриша олиши ва уларни сақлай олиши учун белгиланган муассасада – ҳукуматда халқнинг хоҳишлари амалга оширилиши учун ётади” [12, c. 262].
  • Тенгликни таъминлаш бундай давлат сиёсатининг муҳим ташкил қилувчиси ҳисобланади, чунки унинг мавжуд бўлмаслиги барча бошқа позитив жиҳатларини кесиб қўяди. Фихтенинг фикрича, тенглик нафақат ҳуқуқий, балки иқтисодий бўлиши лозим. Давлат ҳар бир кишига унга ҳуқуқ бўйича тегишли бўлган, бундан ташқари, тегишли мулк ҳажми бўйича ҳам барчаси тенг бўлиши кераклигига эътибор қаратади.
  • Шунга эътибор қаратиш керакки, Фихте қандайдир моддият ҳақидаги, мулкчилик ҳақидаги тасаввурлардан воз кечади.Мулкчиликнинг асоси фаолият ҳисобланиши, мол-мулкнинг ўзи эса – бу қандайдир нарсаларга эгалик қилиш эмас, балки уларнинг ўзини яхшилаш ёки қайта ишлаш ҳуқуқи ҳисобланади. Фихте назариясининг бошқа муҳим жиҳати фаолият натижасига эмас, балки унинг шартига бўлгани каби унинг мулкка муносабати ҳисобланади.Шу сабабли мулкчилик келажакдаги фаолиятни таъминлаши зарур.

Download 490.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling