Утопия Жамоа шартномаси ижтимоий утопия муқобили сифатида


Жамоа шартномаси ижтимоий утопия муқобили сифатида


Download 490.27 Kb.
bet6/10
Sana24.03.2023
Hajmi490.27 Kb.
#1292077
TuriУтопия
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу. Умумий фаровонлик давлатининг шаклланиши.docx

Жамоа шартномаси ижтимоий утопия муқобили сифатида

  • Буюк Левиафаннинг туғилиши шундай ёки тўғрироғи (кўпроқ устувор ифодаланган ҳолда) ўладиган Худога биз ўлмас Худо ҳукмронлиги остида ўз тинчлигимиз ва ҳимоямиз учун мажбуриятлимиз. Чунки унга давлатдаги ҳар бир алоҳида инсон томонидан берилган ваколат туфайли кўрсатилган киши ёки шахслар йиғини унда мужассамлашган бундай катта куч ва ҳокимиятдан фойдаланади, бу куч ва ҳокимият томонидан йўқотиладиган қўрқув бу инсонни ёки шахслар йиғинини барча кишилар иродасини ички тинчликка ва ташқи душманларга қарши ўзаро ёрдамга йўналтира оладиган қилади. Давлатнинг мазмуни ушбу инсон ёки шахслар йиғинидан иборат бўлиб, қуйидаги таърифга муҳтож: давлат ягона шахс, унинг хатти-ҳаракати учун бу шахс уларнинг барча куч ва воситаларидан тинчлик ва умумий ҳимоя учун зарур даражада фойдалана олишлари учун кўплаб кишилар ўртасида ўзаро шартнома йўли билан ўзини жавобгар қилди» [5]. Шуни таъкидлаш керакки, жамоа шартномаси назариясининг асосий қоидалари Уйғониш даври ва Янги давр утопия ғоялари, қатъий ижтимоий ташкил қилиш, ишлаб чиқаришни назорат қилиш ва режалаштиришни кўзда тутадиган утопик социалистлар лойиҳаларидан тубдан фарқ қилади. Жамоа шартномаси доирасида давлат – бу ҳам идеал тузилма, модель, айниқса, мавжуд назариядаги турли фикрлиликни ҳисобга оладиган бўлсак. унинг реал мужассамига эришиш қийин.
  • Жамоа шартномаси тўғрисидаги таълимот (Янги давр маърифати мутафаккирларининг бошқа ғоялари, шу жумладан, шахснинг узвий “табиий” ҳуқуқлари тўғрисидаги таълимот билан бир қаторда) фуқароларни ҳимоя қиладиган ҳуқуқий давлат назариясининг асоси бўлиб қолди.
  • Ҳокимият абсолютистик бўлмаслиги, у бир қўлда мужассамлашмаслиги зарур. Шу сабабли ҳуқуқий давлатда ҳокимиятлар бўлиниши тамойили шунчалик муҳимдир.

3. Жамоа шартномаси назариясининг ривожланишида Ж.Ж.Руссонинг ўрни ва роли

  • Жамоа шартномаси назариётчилари қаторида алоҳида ўринни Ж.-Ж. Руссо (1712–1778) эгаллайди. Унинг асарлари, энг аввало, “Жамоа шартномаси тўғрисида тадқиқот” асари (1762) маърифат даври сиёсий қарорлари ва ҳужжатларига катта таъсир кўрсатди.
  • Энг аввало, 1789 йилдаги Инсон ҳуқуқлари декларациясини қайд этиш лозим бўлиб, у кўп жиҳатдан Руссонинг жамоа шартномаси асосий қоидаларини такрорлайди. Декларациянинг биринчи моддаси қуйидаги сўзлар билан бошланади: “Кишилар эркин бўлиб туғиладилар. Улар ўз ҳуқуқларида эркин ва тенглигича қоладилар”[15, с. 106]. Руссода “инсон эркин бўлиб туғилади” деган иборани топамиз [11, c. 152]. Иккинчи моддасида табиий ҳуқуқ тушунчаси мавжуд ва ўзида эркинлик ва мулкдорлик ҳуқуқини мужассамлаштирадиган мавҳум индивид таърифи берилади: “Ҳар қандай сиёсий бирлашманинг мақсади инсоннинг табиий ва ўзгармас ҳуқуқларининг сақланиши ҳисобланади. Бу ҳуқуқлар эркинлик, мулкчилик, хавфсизлик ва босқинчиликка қарши туриш ҳуқуқларининг мазмунидир” [11, c. 107].
  • Декларациянинг олтинчи моддаси Руссонинг ғояларига бевосита мос келади: “Қонун умумий ироданинг ифодасидир” [11, c. 107]. Кўрсатилган Декларация моддалари Руссо концепциясининг асосий қоидаларини бевосита такрорлайди, унинг марказий ғояси – жамиятни эркинлик ва тенглик асосида мумкин бўлган ташкил қилишга бўлган ишончдир. Тенглик муаммосига шуниси тегишлики, ушбу тушунчани ўрганишга турлича ёндашувлар маълум. Руссо жамоа шартномаси назарияси ҳолатида қонун олдидаги тенглик–инсоннинг ҳокимият амал қилиши ёки амал қилмаслиги ижтимоий шароитлари, қонун ва давлатдан ташқаридаги қандайдир фаолиятини амалга ошириш табиий ҳуқуқларининг тенглиги сифатида тенг ҳуқуқлилик ҳақида гап боради. Бу ерда ҳам тенглик эркинликка зид чиқмайди, бу масалан, эгалитаризм шароитидаги тенглик вазиятида эркинлик тартиб унсури ва тақсимлаш тизими сифатида тенгликка қарши қўйилганда, ўринли бўлади.

Download 490.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling