Узбекистон распубликаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги


Download 0.66 Mb.
bet11/35
Sana27.01.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1134332
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35
Bog'liq
DIRIJORLIK MAJMUA (3)

ФАННИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Дирижёрлик фани дарс жараёнида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:


---талабаларни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш ва уларни дунё стандартлари талабларига жавоб бера оладиган юқори малакали мутахассис қилиб етиштириш,
---талабаларнинг бадиий дидини ривожлантириш, хор асарларининг бадиий қимматини ва уларнинг ижросини тўғри баҳолай олишга ўргатиш,
---дирижёрлик техникасининг сирларини ўргатиш, дирижёрлик малакаларини ҳосил қилиш, интерпритация,
---мусиқа педагогикасининг тизимлилик, изчиллик, оддийдан-мураккабга ўтиш, индивидуал ёндошиш ва гуруҳ билан мулоқот ўрната олиш каби дидактик тамойилларига амал қилишни ўргатиш,
---бадиий ижронинг мукаммал вариантини олдиндан эшита билиш ва унга эришиш устида режали иш олиб бора олишга ўргатиш.
ФАН БЎЙИЧА ТАЛАБА БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИГА ҚЎЙИЛГАН
ТАЛАБЛАР

Дирижёрликдан пухта билимга эга бўлиш ва уни амалиётда қўллай олиш учун талаба қуйидаги малака ва кўникмаларга эга бўлмоғи лозим:


---дирижёрлик аппаратларининг тўғри қўйилиши ва ҳаракатларнинг аниқ бўлишига эришиш,
---яхши ривожланган ашулачилик қобилияти ва уқувиги эга бўлиш, ашулачилик нафаси, овоз таянчини яхши ҳис қила олиш “Ауф такт”, “Ижрони бошлаш”, “Ижрони давом эттириш” ва “Ижрони тўхтатиш” каби дирижёрликнинг беш элементларини мукаммал эгаллаб олиши.
---дирижёрлик ҳаракатларининг ифодали ва таъсирчан бўлиши, панжа ва бармоқларнинг майин, эстетик ҳолатига эришиш,
---турли динамик белгилар ва партитура белгиларини, овоз ҳаракатчанлигини (стаккато, нон лигато) ва бошқа суръат ўзгаришларини аниқ кўрсатиб бера олиш,
---а”капелла асарлари ва жўрли асарларни хор партияларига бўлиб ўргата олиш ва улар ижросини синтез қилиб мукаммал ижрога эришиш,
---хорнинг турлари ва уларнинг имкониятларини, хусусан, болалар хорини ташкил қилиш йўлларини билиш.

ДИРИЖЁРЛИК”


Дирижёрлик фани сольфеджио, вокал чолғу ижрочилиги, мусиқа услубиёти, мусиқа адабиёти, хор ва хоршунослик фанлари билан бевосита биргаликда ўтилади. Шунингдек, у педагогика, психология, она тили, адабиёт, тарих, математика фанлари билан ҳам бевосита боғланади.



Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling