Узбекистон распубликаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги


Download 0.66 Mb.
bet14/35
Sana27.01.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1134332
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35
Bog'liq
DIRIJORLIK MAJMUA (3)

ЎҚИТУВЧИ ФАОЛИЯТИ

Ҳар бир талабага тегиўли топшириқлар тайёрлайди ва тавсия этади. Янги мавзуни ўқувчилар билан қайта ишлайди.


ЎҚУВЧИЛАР ФАОЛИЯТИ

Ўзларига тегишли ўқув топшириқлар бажаради, ўз билими, кучи ва иқтидорига бўлган ишончи ортади, билиш қувончини ҳис қилади.


ЎҚИТУВЧИНИНГ ПЕДАГОГИК ҚОБИЛИЯТИ

Талаба билан самимий тил топишиши (коммуникатив), талабалар ҳолатини тушуна олиши (перцевтив), тинглай олиши, назорат қила олиш, баҳолай олиш қобилиятини намоён эта олиши керак. Ўқитувчи ўз хулқ-атворини бошқара олиши лозим. Якка дарсларда асосий дарсдан ташқари бошқа фанлардан ҳам фойдалана олиши керак. Масалан: 1. Адабиёт асарнинг мазмуни билан боғлиқ. 2. Фалсафа мусиқий асарга фалсафий ёндошув. 3. Психология-мусиқа инсоннинг руҳий ҳолатига таъсир этади.




ДИРИЖЁРЛИК

Дирижёрлик-французча “дирижёр”, лотинча “дирижо” сўзларидан олиниб бошқарувчи, йўлга солувчи, мусиқий асар ижросида яккахон, хор, жўр бўлувчиларга раҳбарлик қилувчидир. Дирижёр бошқарувчи бўлишдан ташқари, талқин этувчи ҳамдир. Дирижёрлик ишораларида қувват, суръат, эгилувчанлик, қулоч ёзиш хусусиятлар бор. Дирижёр юз, кўз, қўл, бош, гавда ҳаракатлари ва имо-ишоралари ёрдамида асар мазмунини очиб, ижрони бошқариб боради.




ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ
Ўқитувчи дарс жараёнига педагогик билимдонлик билан ёндошганда, педагогик технологияларни эгаллашни тақозо этади:
-----1. Одамлар билан ўзаро алоқада бўлишда, маданий мулоқотда бўлиши.

  1. Фан соҳаси бўйича ахборотни қабул қила олиш ва уни ўқитиш мазмунига мослаб қайта ишлаш, ундан мустақил таҳсил и олишда фойдалана олиш.

  2. Ўқув ахборотларини бошқаларга бера олиш.

  3. КРЕАТИВЛИК-касбий ҳаёт усули, янгилик киритиши.

  4. РЕФЛЕКСИЯ- тарихий педагогик тажрибага қайта назар ташлаш.

  5. ПЕДАГОГИК МАДАНИЯТ-орқали ўқитувчи ўз фаолиятида педагогик лойиҳалаш маданияти:-билимдонлик маданияти,

-дунёқараш маданияти,
-фикрлаш маданияти,
-ҳис этиш маданияти,
-баҳолаш маданияти,
-мулоқот маданияти,
-ташкилий маданиятлардан фойдаланиши мумкин.
Булардан ташқари ўқитувчи дарс жараёнида ахборолт технологияларидан, компьютер орқали интернет янгиликларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.
Педагогик технологияларнинг самарадорлиги мусиқий таълимни маълум мақсад асосида, мақбул шакл, усул ва воситалар ёрдамида ташкил этилиши билан таъминланади. Техник воситалар, компьютер ва мусиқий чолғу созлари, кўргазмали жиҳозлар, амалий машғулотлар, педагогик ва психологик воситалар, илғор ўқитувчиларнинг тажрибалари, дарсларнинг ноанъанавий шакллари, баҳолашнинг янги тизими каби педагогик технологиялар самарадорлигини аниқлашнинг муҳим мезонлари бўлиб хизмат қилади.



Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling