Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги у. Файзиева, Д. Назарова, Ф. Цодирова


Психологик талаблар; 3. Гигиеник талаблар; 4


Download 7.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/143
Sana30.10.2023
Hajmi7.62 Mb.
#1734276
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   143
2.
Психологик талаблар;
3. Гигиеник талаблар;
4.
Ташкилий талаблар.
Дарсга куйиладиган педагогик талаблар
Махсус мактаб, мактаб-интернатларида олиб борилувчи 
дарслар укитишнинг умумдидактик ва узига хос булган тамо- 
йилларидан келиб чикувчи педагогик талабларга жавоб бериши 
зарур. Ушбу талабларнинг асосийлари куйидагилардан иборат:
> хдр бир даре аник белгиланган мавзу ва вазифаларга 
эга булиши;
> дарснинг мавзуси унинг вазифаларига мос, илмийликка 
йуналтирилган ва худди шунингдек, укувчиларга тушунарли, 
хаёт билан чамбарчас боглик, индивидуал ва табакаланган 
холда ёндашув талабларига мос Кулиши;
У
дарснинг вазифалари хамда укув жараёнининг боскич- 
лари дастурий талаблардан, шунингдек, синф укувчиларининг 
умумий ва нуткий ривожланиш даражасидан келиб чиккан 
холда белгиланиши;
>• даре жараёнида кулланилувчи метод ва усуллар укувчи­
ларнинг ёш хусусиятларига мос булиши, уларнинг иккиламчи 
муаммоларини бартараф этиш, умумий ривожланишларини таъ­
минлаш ва ижтимоий меъёрларни эгаллашга хизмат килиши лозим;
> синф укувчиларининг билиш фаолиятларини фаоллаш- 
тиришга йуналтирилган иш усулларидан мохирона ва уринли 
фойдаланишнинг олдиндан лойихалаштириб куйилиши;
> хар бир дарсда укувчилар томонидан эгаллаб бори- 
лаётган билим, куникма ва малакаларнинг сифати назорат 
килиб борилиши;
> алохида ёрдамга мухтож болалар ривожланиш хусу- 
сиятларидан келиб чиккан холда курсатмалилик, кургазмали- 
лик, амалий иш жараёнига алохида эътибор каратиш;
У
дарсга оид билим, куникма ва малакаларнинг укувчи­
лар сузлашув нуткини мулокот куроли сифатида шакллантириш 
замирида эгалланиши;
223


> дарсларда нуткнинг турли-туман шаклларидан фойда- 
ланиш (бунда кайси нутк шаклининг етакчи булиши боскич 
талабларидан, шунинигдек, синф укувчиларининг умумий ва 
нуткий ривожланишларидан келиб чиккан холда белгиланади);
> эшитиш колдигини ривожлантириш, лабдан укиш 
малакасини шакллантириш ишларига алохида эътибор каратиш 
(кар ва заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатларида);
> алохида 
ёрдамга 
мухтож 
болалар 
ривожланиш 
хусусиятларидан келиб чиккан холда доскада бажариладиган 
ишга ажратилган вакт таксимотига жидций ахамият каратиш;
У
укувчилар куриш уткирликлари пасайишининг олдини 
олиш максадида намойиш килинувчи раем ва намуналар 
улчамларини мос равишда танлаш;
> дарсда кулланувчи суз ва иборалар карточкаларда кук 
рангда, босма харфларда берилиши (кизил, оч яшил, пушти ва 
шу каби ранглар болалар толикишларини келтириб чикариш 
билан бир каторда куриш уткирлигининг пасайиши каби 
асоратларга хам олиб келиши мумкин) лозим.

Download 7.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling