Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги у. Файзиева, Д. Назарова, Ф. Цодирова


Дарсга куйиладиган психологик талаблар


Download 7.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/143
Sana30.10.2023
Hajmi7.62 Mb.
#1734276
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   143
Дарсга куйиладиган психологик талаблар
Даре самарадорлиги куп жихатдан укитувчининг уз 
укувчилари ривожланиш хусусиятлари хакида маълумотга эга 
булишига боглик булиб, укитувчи доимо хар бир дарсини режа­
лаштириш ва олиб боришида уз укувчиларининг идроки, дик- 
кати, хотираси, тасаввури каби хусусиятларини назардан четда 
колдирмаслиги лозим. Уз укувчиларининг рухий жараёнлари 
хакида аник маълумотга эга булиш укитувчига ишнинг сама­
рали шакл ва методларини танлашда катта ёрдам курсатади.
Маълумки, жисмоний ва аклий ривожланишида муаммо­
лари булган болалар назарий билим, куникма ва малакаларни 
эгаллашда ута кийинчиликларни бошдан кечирадилар. Укитув­
чининг болаларга булган илик муносабати, мохирона куллаб- 
кувватлови, мулокот урната олиши укувчиларда нафакат дарс­
ларда фаол иштирок эта олишларини уйготади, балки улардаги 
уз имкониятларига ишончни, яъни оптимистик рухиятларини 
юзага келтиради.
224


Дарсга куйиладиган гигиеник талаблар
Укувчилар ишчанлик кобилиятларининг холати гигиеник 
талабларга кай даражада риоя килинишига боглик саналади. 
Яъни хар бир дарсда куйидаги гигиеник талабларга:
> Синф деворларининг талаб даражасидаги рангларда 
буялиши;
У 
Синф хонасининг меъёрдаги ёругликка эга булиши;
> Синф хонасини дарсдан олдин ва дарслар уртасидаги 
танаффусларда шамоллатиб турилиши;
> Болалар толикишининг олдини олиш максадида фао- 
лиятнинг турли-туман куринишларидан фойдаланиш;
> Дам олиш дакикаларини утказиб туриш;
> Дарслар уртасида мажбурий танаффусларга риоя кили- 
ниши лозим. Баъзи укитувчилар укувчиларнинг укув материа- 
лини ажратилган вакт мобайнида эгаллай олмасликлари сабаб­
ли танаффус вактида хам улар билан шугулланишга харакат 
киладилар. Бу эса уз навбатида, болаларнинг нафакат аввалги 
укув соати материалини, балки кейинги даре материалини хам 
узлаштира олмасликларига сабаб булиши мумкин ва х-к.

Download 7.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling