Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги у. Файзиева, Д. Назарова, Ф. Цодирова


Download 7.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/143
Sana30.10.2023
Hajmi7.62 Mb.
#1734276
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   143
5-синфда 
укувчилар учун янги булган, юкорида кел-
тирилган гурухчалардан иккинчисига оид турли куринишдаги 
масалалар киритилади. Бундан ташкари, болаларга куриниши 
аввалдан таниш, лекин улар учун янги булган катталиклар
206


орасидаги узаро богланишларни тушуниб етиш асосида 
тузилган масалаларни ечишга алохида эътибор берилади.
Ю к;ор и да санаб утилган куринишлардаги масалаларни 
ечиш учун амалларни танлай ола билиш малакаси автоматизм 
даражасига етказилиши керак. Шу билан бирга бу малака 
англаб етилган булиши, яъни укувчи доимо маитикий фикр- 
мулохазалар ёрдамида хамда зарур холларда схематик кургаз- 
малардан (киска ёзув, схематик чизма ва х.к.) фойдаланиб, 
танланган амалнинг тугрилигини асослаб бера олиши керак.
Бутун укув йили мобайнида мос куникма ва малакаларни 
шакллантириш учун дарсдан-дарсга кадар укувчиларга турли 
куринишдаги содда масалаларни огзаки машкларга, ёзма 
мустакил ишларга, уй вазифаларига кушиб ечишни машк кил- 
дириш лозим. Даре материалини танлаганда укувчилар томони­
дан тез-тез чалкаштириб юборувчи масалаларни, масалан, сон­
ни бир неча марта ва бир неча бирликка орттириш (камай- 
тириш)га, айирмали ва каррали таккослашга дойр масалаларни 
бир-бирига карама-карши куйиш, таккослаш зарурлигини 
унутмаслиги лозим. Бунинг учун мос равишдаги масалалар 
жуфтлигини бериш ва укувчилардан уларнинг шартларини, 
ечимларини 
таккослашни, 
шартларини 
узгартиришни 
ва 
шартларнинг узгариши билан ечим хам узгаришини тушунтира 
олишни, масала тузиш ва уни ечишни, берилган ифода буйича 
масала тузишни хамда масала ечиш билан боглик булган бошка 
ижодий тавсифдаги укитувчи ва укувчиларга маълум булган 
топширик турларини куллашни талаб этиш керак.
Укувчиларнинг масалани бир марта укиб, содда маса- 
ладан таркибли (мураккаб) масалани ажратиб олишлари учун 
бундай масалалар ёзма мустакил ишлар ва назорат ишларига 
киритилиши талаб этилади. Бошлангич синфларда математика 
укитишнинг асосий йуналишларидан бири - содда масалаларни 
ечиш малакасини хосил килиш хисобланади.
Болаларни масалалар ечишга ургатиш жараёнида уларга 
бу ишга ёндошишнинг баъзи умумий усулларини ургатиш 
мухимдир. Чунончи, болалар укитувчи бошчилигида масалани 
киска ва тушунарли ёзишни, масала шартини раем ва чизмалар 
билан намойиш кила олишни урганиб олсалар, шу билан масала 
ечиш йулларини узлари учун енгиллаштиришга эришадилар.
207


Шунингдек уларга аник бир масала шартини мавхумлашти- 
ришни (масалан, «бахо», «микдор», «канча туриши» каби 
мавхум атамалардан фойдаланиб) ва масалада берилган 
микдорлар билан изланаётган микдор орасидаги богланишни 
очишга ёрдам берувчи усуллар ургатилади.
Укувчиларнинг фикрлаш фаолиятларини ва нуткларини 
ривожлантириш учун уларни масалани ва унинг ечилишини 
тахлил килиш, масалани ечишдаги хар бир амални асослаб 
бериш ургатилади. Улар ечиластган масалада нима берилган, 
нима изланаётганлиги (номаълумлигини), масаланинг мохия- 
тини, масала саволига жавоб топиш кандай арифметик амаллар 
ёрдамида амалга оширилишини ва уларни кандай тартибда 
бажариш кераклигини тушуниб етишлари зарур. Шунингдек, 
улар олдига хар бир танланган амални асослай олишлари ва 
топилган натижаларни тушунтириб 
беришлари, 
берилган 
масала буйича ифода тузишлари (барча зарур тушунтиришлари 
билан), масалани еча олиш ва ечимининг тугрилигини 
текшириш каби талаблар хам куйилади.
Хуллас укувчиларда масалани турли усуллар билан еча 
олиш малакасини шакллантириш, арифметик амаллар хосса- 
ларига оид олган билимларини масалаларни ечишда куллашпи 
урганиб олиш каби куникмаларга эга булишлари зарур. Булар- 
нинг барчасида масалаларни бир неча усул билан ечиш мумкин- 
лигини ва узларига таниш усуллардан энг макбулини тушуниб 
танлашлари борасида узларига хисоб бера олиш даражада 
мустакил фикрлай олишни эгаллашга тайёрлаш кузда тутилади.
Тайёр масалаларни ечиш билан бир каторда укувчиларни 
укитувчининг турли топшириклари буйича масалалар тузиш бу­
нинг учун сонли ва системали материалларни атроф-борликдан 
амалиётдаги эхтиёждан олишга ургатиб бориш талаб этилади. 
Бунда укувчиларнинг ижодий тасаввур кила олиш коби- 
лиятларини ривожлантириш, билим доираларини кенгайтириш, 
таълимнинг турмуш билан богланишини мустахкамлашга 
тайёрлаш максади кузда тутилади.
Математика укитиш дастурида хар хил катталикни (канча 
туриши, микдори, бахоси; нарсаларнинг умумий массаси, 
нарсалар микдори (сони), битта нарсанинг массаси ва 
Х-К.) 
арифметика билан узвий богликликда урганишга алохида урин
208


берилган. Катталикларни урганишда уларни улчаш усуллари, 
энг содда коидалар ёрдамида ифодаланувчи богланишларга 
эътибор каратилади (масалан, «Х,амма сотиб олинган нарса 
канча туришини билиш учун нарсанинг бахосини нарсалар 
сонига купайтириш керак» эканлигини болаларга огзаки 
тушунтирилади). Шу боис, масалаларни танлашда бу богланиш- 
ларнинг маъносини очиб берувчи масалаларга алохида эътибор 
берилиши кузда тутилган.
Укувчиларни таркибли масалаларни ечишга ургатиш 
курснинг асосий вазифаларидан бири булиб, 1 -синфда бу унча 
мураккаб булмаган, асосан йигинди ва айирманинг хоссаларини 
тушунтириш, битта амалнинг узини турлича кулланилишини 
таккослаш, турли амалларни куллашни талаб килувчи холат- 
ларни киёслашга каратилган унча мураккаб булмаган масалалар 
берилиши кузда тутилган.
Бу боскичда укувчилар томонидан мустакил масала тузиш, 
бунинг учун теварак-атрофдан сонли ва расмли материал, то­
пиш кузда тутилади. «Математика» фанини укитишца бу турдаги 
ишлар укувчиларга турли куринишдаги масалаларнинг тузили­
ши ва ечиш йулларининг узига хос хусусиятларини тулик анг- 
латишга имкон беради, уларнинг ижодий тасаввурларини ривож- 
лантиришга, дунёкарашини кенгайтиришга, олган билимларини 
хаёт билан боглашни мустахкамлашга хам хизмат килади.
Дастурда болаларда фазовий тасаввурларни устириш учун 
геометрик маълумотларга хамда машкларга хам алохида 
эътибор каратилган.
Бошлангич синфларда геометрик материаллар билан 
ишлашдан асосий максад укувчиларга тугри чизик кесмаси, 
бурчаклар, шакллар (учбурчак, туртбурчак, купбурчак)нинг 
аник курсатмали тасвирини бериш, бу билимлар шаклларининг 
баъзи хоссаларини куриб чикиш ва уларнинг узунлик ва 
юзаларни улчай олиш малакаларини эгаллашда фойдалана 
олишини таъминлашдан иборатдир.
Геометрик материални узлаштириш жараёни фаол, аник 
ва кургазмали булиши, амалий машклардан кенг фойдаланиш 
зарурлигини кузда тутади.
Геометрик материал купинча каралаётган арифметик 
конуниятлар, богланиш ва алокаларнинг аник кургазмали
209


иллюстрацияси 
булиб 
хизмат 
килади 
(масалан, 
тугри 
туртбурчакнинг тенг кисмларга булинган кургазмали тасвири 
купайтиришнинг урин алмаштириш конунини намойиш килиш 
учун кулланилади ва хоказо). Бирок бу, арифметик материал 
билан 
бевосита 
богланмайдиган 
геометрик 
машкларни 
бажаришни инкор этмайди.
Дастур талабларига биноан берилиши мумкин булган би- 
лим, куникма ва малакалар, асосан, дарсда укитувчи ёрдамида 
эгалланиши кузда тутилади. Математикани укитиш болалар­
нинг мунтазам равишда укитувчи, тарбиячи ёрдамида ва мус­
такил машк килиб боришларини талаб килади. Бунда уй вази- 
фалари (2-укув йилидан бошлаб берилади)учун машкларнинг 
танланиши хамда бу вазифаларнинг хажми ва хусусиятлари 
укувчилар узгаларнинг ёрдамисиз мустакил бажара оладиган 
булишини талаб килади.
Дастурда хар бир укув йили охирида математикадан 
укувчиларнинг билим, куникма ва малакаларига куйиладиган 
талаблар, 4-синфда эса 5-синф математика курси билан 
узвийиликни таъминлаш учун зарур булган билим, куникма ва 
малакалари даражаси белгилаб берилган.
Фазовий тушунчаларни ривожлантириш (шакл, улчам, 
предметларнинг узаро жойлашуви) сонлар ва арифметик 
амалларни урганиш билан узвийликда амалга оширилади, 
булаклар, учбурчаклар ва х к .лар санок материали булиб хизмат 
килади ва кейинчалик улар курилаётган арифметик сонлар учун 
кургазма сифатида ишлатилади. Масалан 1-синфда арифметика 
билан богликликда санок талаб килувчи машклар курилади.
6 (5) - синфларда купайтиришнинг урин алмаштириш 
хоссаси тугри туртбурчакни тенг булакларга булиб курсатиш 
билан тушунтирилади, булаклар ёрдамида берилган сонни 
ошириш (камайтириш), солиштириш масаласи курилади.
Амалий машгулотлар пайтида болаларда чизгич ва бурчак 
ёрдамида улчаш ва чизиш, томонлар йигиндиси ва тугри 
туртбурчак (квадрат) юзалари хакидаги билимлар шаклланади.
Натурал сонлар ва нолни урганиш амалий машгулотлар ва 
масалалар тизимида урганилади, уларниниг маънолари хаётдан 
ва болаларнинг уз мехнатларига боглик холатлардан олинган
210


булиши керак. Бу эса хдр доим у ёки бу масала хдкидаги 
тушунчаларнинг шаклланишини тушунишга ёрдам беради.
Арифметик амалларнинг маъносини очиш одатда оддий 
машклар ечиш билан богликдир (бир арифметик амал билан 
ечиладиган машклар). Масалалар танлаш тизими вакт жихатдан 
шундай хисоб билан танланиши ксракки, бунда бир-бирига 
нисбатан ухшаш ва узаро тескари булган масалаларни 
таккослаш, солиштириш ва карама-карши куйиб куриш учун 
энг кулай шароитлар яратилган булсин!
Ill (И) укув йилидан оддий масалалар киритилади. Бундай 
масалалар асосан арифметик амаллар ишлатилишининиг так- 
косланиши ва карама-каршилик холатларини куради. Кейин- 
чалик эса курилаётган масалалар аста-секин мураккаблаштириб 
борилади, лекин бошлангич синфларда масалалар ечиш 3 
амалдан ошмаслиги кузда тутилади.
Математикага ургатишда албатта болаларда берилган 
масалани ечишда дастур чегарасидан чикмаган холда мустакил 
ечиш йулларини топишга ургатиш максад килиб олинган.
Хар бир амални асослай олиш ва олинган жавобларни 
тушунтириб бериш, масалага кура (хамма керакли тушунчалар 
билан) ифода тузиш ва унинг маъносини хисоблаш, масала 
шартига тулик жавоб бериш (огзаки) ва унинг тугрилигини 
текшириш каби жараёнларнинг ижодий тасаввурини ривож- 
лантиришга хизмат килиши кузда тутилади.
Хар хил масалалар устида ишлаш, укитувчи топширигига 
кура мустакил масалалар тузиш, мухим ахамият касб этади. 
Бундай масалалар тузиш ва ечиш болаларда ижодий таассу- 
ротни ривожлантиради, дунёкарашини кенгайтиради, хаётни 
урганишини мустахкамлаб боради.
Хар бир синф дастурига кура болаларда тугри ва тез 
огзаки хисоблаш билимларини мустахкамлаш куникмаларини 
ривожлантиришга катта эътибор берилади.
Огзаки хисоблашлар билан бир каторда даструда ёзма 
хисоблашлар учун хам катта эътибор берилган. Уларга II 
синфдан бошлаб 100 гача булган сонларни кушиш ва айиришни 
урганиш киритилади. VI (У)-синф охирига келиб болаларда куп 
хонали сонларни кушиш ва айириш, миллионгача булган сонни
211


бир хонали сонга купайтириш ва булишда ёзма тугри ва тез 
хисоблаш билимлари шаклланиши керак.
Дастурда амалларни бажаришнинг тугри тартибини 
узлаштиришга катта ахамият берилади. Бунга хос материал 
кийинчилиги усиб бориш тартибини саклаган холда хар бир 
курсга тенг булиб чикилган. Мухими шундаки, укитувчи то­
монидан таклиф этилган (берилган) машклар дастур коидалари 
таркибида булмоги лозим.
Арифметик материал билан органика орасидаги богла- 
нишни урганишда дастурда турли хил катталикларни урганиш 
курилган (нарх, сони, йул, вакт. Текис харакатда тезлик ва 
бошкалар).
Бирликларни улчаш усуллари, бирликларни улчашга хос 
булган ва улар орасидаги богликлик, катталиклар орасидаги 
богликлик керакли математик билимларни талаб этувчи амалий 
ишлар утказилишида масала шартига кура урганилади.
Болалар катталикларни улчашда керак буладиган энг 
элементар билимлар, махорат ва малакага эга булишлари керак, 
хар хил бирликларни ишлатишда мустахкам ишончга эга 
булишлари улчов бирликлари (узунлик, юза, масса, вакт) 
орасидаги богликликларни мустахкам эгаллашлари керак.
Вакт бирликларини урганиш болаларда катта кийинчилик 
тугдиради. Бу эса улар орасидаги муносабат унли системада 
эмаслигидан 
ва 
яна 
урганилаётган 
тушунча 
абстракт 
характердалигидандир.
Заиф эшитувчи укувчиларнинг эшитувчи тенгдошлардан 
фарки, вакт улчовининг тулдирилиши хакидаги аник богчагача 
булган бошлангич маълумотлари, шунингдек, уларнинг муно- 
сабатлари ва вактини аниклаш малакаларининг йуклигидадир. 
Ушбу материални урганиш йилларга таксимланганда шундай 
хисоб килинганки, унда вакт хакида бошлангич маълумот 
олинади ва вактга боглик масалалар ечилади.
Дастурдаги баъзи мавзуларнинг таксимотини тахминий 
деб караш мумкин. Укувчиларнипиг билим даражасига караб, у 
ёки бу мавзунинг у т и л и т вактини суриш ёки камайтириш 
мумкин, бу эса уз навбатида укувчилар томонидан дастурда хар 
йилга 
мулжалланган 
бутун 
материалнинг 
ихтиёрий 
ва 
мустахкам эгалланишига олиб келади.
212


Дастурда укувчиларнинг йил охирида билими, махорат ва 
малакаларига булган талаблар аникланган, VI (У)-синфда эса 
билим, махорат ва малака даражасига керак булган талаблар 
кайсики кейинги синфларда керак буладиган математика курси 
билан муносабатларни аниклайди.

Download 7.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling