Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


-расм. Сифат бошқарувининг ташкилий йўналишлари


Download 1.42 Mb.
bet16/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

3-расм. Сифат бошқарувининг ташкилий йўналишлари



Бугунги кунда сифатни бошқаришда маҳсулот сифати юқори барқарорлиги ва турғунлиги кафолати бўлган сифат менежментининг сертификатлаштирилган тизими мухим аҳамиятга эга. Сифат тизимининг сертификати фирмага бозорда рақобат устунлигини сақлаб қолиш имконини беради.



  1. Товар ва хизматлар рақобатбардошлиги

Бозор муносабатлари шароитларида қаттиқ рақобат, бозорда танланганини олиш мумкин бўлган турли товарлар, улар номенклатурасининг тез янгиланиши фирма олдига мунтазам ишлаб чиқариладиган маҳсулотни харидор қандай қарши олади, товар муваффақиятли ёки муваффақиятсизлигининг сабаби нимада, деган саволларни қўяди. Бундай муаммоларни таҳлил қилиш заруратига янги буюмларни ишлаб чиқиш нархи, уларни яратиш билан боғлиқ таваккалчиликнинг ошиши сабаб бўлади. Буларнинг ҳаммаси фирма томонидан ишлаб чиқилаётган товарлар рақобатбардошлигини диққат билан ўрганишга мажбур қилади.
Муаммонинг яна бир жиҳати. Бизнинг иқтисодиётимиз эндигина ривожланаётгани учун жамият ривожланишининг асосий омили сифатида ресурслардан оқилона фойдаланишга ишониш қийин. Шунинг учун ресурсларни сақлаб қолиш масалалари билан ҳар қайси фирма шуғулланиши шарт, унинг устига бу ишлаб чиқаришга сарфланадиган харажатлар камайишига, бозорда маҳсулот рақобатбардошлиги ошишига олиб келади. Лекин товар рақобатбардошлигини кўришдан олдин, кенгроқ маънога эга рақобат тушунчасини кўриш мақсадга мувофиқдир.
Маълумки, "рақобатбардошлик" тушунчаси "рақобат" тушунчасининг бир қисмидир. Агар фирма бозорда муваффақиятсиз рақобат қилаётган бўлса, унинг маҳсулоти рақобатбардош эмас.
Рақобатбардошлик — мазкур бозорда мавжуд энг яхши ўхшаш объектларга нисбатан аниқ эҳтиёжни қондириш даражасини тавсифловчи объект хусусиятидир.
Шу билан бирга рақобатбардошлик — аниқ бозор шароитларида бошқалар билан мусобақада чидаш имкониятидир. Рақобатбардошлик маркетинг тадқиқотлари натижалари бўйича аниқланади. У товарнинг ҳам аниқ ижтимоий эҳтиёжга мослик даражаси, ҳам уни қондиришга сарфланган харажатлар бўйича унинг рақиб товаридан фарқини ифодаловчи тавсифидир.
Ўзбекистон амалиётида товарларга нисбатан "маҳсулот рақобатбардошлиги" тушунчаси билан амалда бир хил маънога эга "маҳсулот сифати" тушунчаси кўпроқ қўлланади, чунки маҳсулот сифати деб камроқ харажат қилиб, харидорни мақбул ҳолда қондириш хусусияти тушунилади.
Истеъмолчи назарида юқорироқ сифати билан ажралиб тўрган
буюмлар рақобат устунлигига эгадир. Аммо, бундай ёндашишда мазкур маҳсулотни сотиб оладиган харидор учун мутлақо аҳамияти йўқ бўлса ҳам ишлаб чиқарувчилар нуқтаи назарида муҳим бўлган маҳсулотни тайёрлаш меҳнат сиғимлилиги, материал сиғимлилиги, энергия сиғимлилиги, буюмлар ишлаб чиқаришнинг технологиклиги,
конструкциясининг муҳим хосиятлари чеккада қолиб кетади.
Товар рақобатбардошлигининг асосий ташкил этувчиси унинг истеъмол хусусиятлари ва нархидир. Лекин товарнинг бозор истиқболлари фақат сифат ва ишлаб чиқариш харажатларига боғлиқ эмас. Товарнинг муваффақиятли ёки муваффақиятсизлиги сабаблари таъминловчининг реклама фаолияти, унинг нуфузи, техникавий хизматнинг таклиф этилаётган даражаси каби бошқа нотовар омиллар бўлиши мумкин.
Лекин рақобатбардошликни таъминлаш бўйича фирма
фаолиятининг ишлаб чиқаришга оид бўлмаган жиҳатлари қанчалик муҳим бўлмасин, асос — сифат, нарх ва техникавий хизматдир.
Товар рақобатбардошлигини ошириш учун рақобатбардошликни миқдорий ўлчаш имконини таъминлаш керак бу эса унинг даражасини ошириш имконини беради. Иқтисодий кўрсаткичлар тизими шаклида бундай миқдорий маълумотни йиғиш маҳсулот рақобатбардошлигини яхшилаш жараёнининг муҳим босқичидир. Миқдорий кўрсаткичлар таҳлили жорий даврда рақобатбардошлик даражаси, уни ошириш зарурати даражаси, бу мақсадга эришиш потенциал усуллари ҳақида фикр юритиш имконини беради. Ундан ташқари, айтиб ўтилган кўрсаткичлардан фойдаланиб, бошланғич даврда кўрилган чора- тадбирлар самарасига баҳо бериш мумкин.
Рақобатбардошлик — интеграл тушунча. Таҳлил қилинаётган товар рақобатбардошлигини ўлчаш учун мазкур ва рақиб товарлар хизматининг меъёрий муддатда фойдали самарасини тавсифловчи сифат маълумотини ҳамда объектлар ҳаётий цикллари давомидаги жами сарфларни билиш зарур.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling