Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги
Такрорлаш учун назорат саволлари
Download 1.42 Mb.
|
Sifat-menejmenti
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАЪРУЗА. МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ РЕЖА Стандартлаштириш маҳсулот сифатини ташкилий- техникавий асоси сифатида
- Стандартлаштириш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Маҳсулот сифатини метрологик таъминоти Таянч иборалар
- Стандартлаштириш маҳсулот сифатини ташкилий- техникавий асоси сифатида Стандартлаштириш
- Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари
- Стандартлашнинг асосий вазифалари қуйидагилар
- Стандартлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлашни
- Стандартлаштириш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Такрорлаш учун назорат саволлари
Харажатларнинг туркумланишига кўра турларини айтиб беринг? Маҳсулотни ишлаб чиқариш билан боғлиқлигига кўра харажатларнинг қандай турлари мавжуд? Маҳсулот бирлигига тўғри келувчи харажатлар деганда нимани тушунасиз? Харажат ва сифат ўртасида қандай боғлиқлик мавжуд? Маҳсулот сифатини бошқариш харажатлари нималардан иборат? Сифатни бошқариш харажатларини доимий ва ўзгарувчан харажатларга таснифлаш мумкинми? Сифатнинг одатий харажатлари нима? Сифатнинг мақбул даражаси нима ва у қандай топилади? Сифат кўрсаткичларини санаб беринг? Интеграл сифат кўрсаткичи деганда нимани тушунасиз? МАЪРУЗА. МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ РЕЖА Стандартлаштириш маҳсулот сифатини ташкилий- техникавий асоси сифатида Стандартлаштириш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Маҳсулот сифатини метрологик таъминоти Таянч иборалар: маҳсулот, хизмат, жараён, ишлаб стандартлаштириш, ўзаро алмашинувчанлик, рақобат, техноген фалокатлар, мувофиқлаштириш, Лондон, халқаро ҳамкорлик, ЕЭС, норматив ҳужжатлар, метрология, таъминот, ўлчаш, синаш, назорат, ўлчов воситалари, назорат натижалари, метрологик экспертиза. Стандартлаштириш маҳсулот сифатини ташкилий- техникавий асоси сифатида Стандартлаштириш — мавжуд ёки бўлажак масалаларга нисбатан умуман ва кўп марта татбиқ этиладиган талабларни белгилаш орқали маълум соҳада энг мақбул даражада тартиблаштиришга йўналтирилган илмий-техникавий фаолиятдир (ISO/IEG). Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари: маҳсулотлар, жараёнлар, ишлар ва хизматларнинг (бундан буён матнда "маҳсулот" деб юритилади) аҳолининг ҳаёти, соғлиғи ва мол- мулкига, атроф-муҳит учун хавфсизлиги, ресурсларни тежаш масалаларида истеъмолчилар ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишдан; маҳсулотларнинг ўзаро алмашинувчанлигини ва бир-бирига мос келишини таъминлашдан; фан ва техника тараққиёти даражасига, шунингдек аҳолининг ҳамда халқ хўжалигининг эҳтиёжларига мувофиқ ҳолда маҳсулот сифатини ҳамда рақобат қила олиш имконини оширишдан; барча турдаги ресурслар тежалишига кўмаклашишдан, ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашдан; ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишдан; табиий ва техноген фалокатлар ҳамда бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавф-хатарини ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлашдан; истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси ҳамда сифати тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлашдан; мудофаа қобилиятини ва сафарбарлик тайёрлигини таъминлашдан; ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашдан иборатдир. Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини утказишнинг умумии ташкилии-техник қоидаларини тартибга солиб турувчи давлат стандартлаштириш тизими фаолият курсатади. Стандартлашнинг асосий вазифалари қуйидагилар: Давлат ва истеъмолчилар кизикишларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот сифати ва номенклатурасига оптимал талабни урнатиш; Ишлаб чиқариш, давлат талаби, экспорт ва аҳоли ҳамда махсулотга урнатилган талабнинг мослигини таъминлаш учун меъёрий хужжатлар тизимини яратиш ва бу хужжатлардан туғри фойдаланишини назорт қилиш; Халқаро, минтақавий ва миллий стандарт талабларига мосликни таъминлаш; Материал хажми ва энергия хажми сарфини пасайтириш; Технологик жараёнга булган талабни урнатиш; Маҳсулот ва ундан фойдаланишни стандартлаш буйича халқаро хамдустлик ишларини ташкил этиш; Техник-иктисодий ахборотларни кодлаштириш ва таснифлаш тизимини яратиш; Маҳсулот сифати назорат қилиш ва бахолаш, сертификатлаш, текшириш учун меъёрий -техник хужжатлар билан таъминлаш; Метрологик меъёр, коида курсатма ва талабларни урнатиш Халқаро ва минтақавий стандартлашда актив иштирок этиш, халқаро стандартлаш амалий тажрибаларидан унумли фойдаланишни йулга қуйиш. Стандартлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлашни: халқ хужалиги тармоқларида - Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ("Ўзстандарт" агентлиги); қурилиш, қурилиш индустрияси соҳасида, шу жумладан, лойиҳалаш ва конструкциялашда - Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қумитаси; табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда атроф-муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш соҳасида - Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қумитаси; тиббиёт учун мулжалланган маҳсулотлар, тиббий техника буюмлари, дори воситалари соҳасида, шунингдек мамлакат саноати ишлаб чиқараётган, шу жумладан, импорт буйича етказиб берилаётган маҳсулотлардаги инсон учун зарарли моддалар миқдорини аниқлаш масалаларида - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; - мудофаа қобилиятини ва сафарбарлик тайёргарлигини таъминлаш, мудофаа аҳамиятига молик маҳсулотлар соҳасида - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги амалга оширади. Давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида стандартлар V/ V/ f ва техник шартларни, шунингдек йўриқномалар ва изоҳларни ишлаб чиқадилар, тасдиқлайдилар, нашр этадилар. Стандартлаштириш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик 1946 йил 14 октябрда Лондонда янги халқаро ташкилотлар конференцияси бўлиб утди. Конференцияда 24 давлатдан ва БМТнинг Стандартлаш масалалари бўйича координацион Қўмитасидан вакиллари иштирок этишди. Бу конференцияда Стандартлаш бўйича Халқаро ташкилот (Интернационал Организация по Стандартазации-ISO) тузилди.Ташкилотнинг устави қонуни ва ҳуқуқлари қабул қилинди.1947 йил 23 февралда стандартлаш бўйича 15 та миллий ташкилот бу қонунларни тасдиқлади ва шу кундан эътиборан Стандартлаш бўйича халқаро ташкилот ўз фаолиятини бошлади. Бу ташкилотни Бош Ассомблия бошқаради. Ташкилотнинг бошида Президент туради. Ҳар уч йилда қайта сайлади. Ташкилотнинг амалий ишларини шу ташкилотнинг совети олиб боради. Бу Совет 18 давлат аъзоларидан таркиб топган. Ташкилот уставининг асосий мақсади халқаро товар айрибошлаш ва ўзаро ёрдамни таъминлаш учун жаҳон талабларига мос келадиган стандартни ривожлантиришдир. Шу билан биргаликда илмий, техник V/ I f V/ \J ва иқтисодий фаолият борасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳам ўз ичига олади. Меъёрий хужжатларни ишлаб чиқишда сифат бўйича илмий текшириш институти мавжуд. Стандартлаштириш шу бугунги ҳолатда тадбиркорлар ва савдо ташкилотлари орасидаги боғловчилардир. ЕЭС — ташкилоти стандартлаштириш ва сертификациялашга аҳамиятини кучайтириб, Европа бозорларига сифатсиз маҳсулотлар келтирмаслик ва жаҳон бозорига сифатсиз маҳсулотларни чиқармасликни бажаради. Жаҳон миқёсида барча мамлакатлар маҳсулот, жараен ва "хизмат" соҳаларини сертификациялаштиради, яъни унинг меъёрий хужжатлар талабларига мувофиқлиги текширилади. Бу стандартлар жаҳон стандартларига мувофиқ бўлиши керак. Бизга маълумки, стандартлаштиришнинг асосий вазифаси Давлат хавфсизлигини, маҳсулот хавфсизлигини,аҳолини саломатлилигини,маҳсулот сифатини текширувчанлик ва алмашинувчанлик ресурсини ҳисобга олиш, уни тежаш, илмий йўналишдаги технологияни ва ташкилий ишларни тўғри йулга қўйишдан иборат. Юқоридаги маҳсулотларни ҳал қилишда Республикамизда стандартлаштириш техник қўмиталари стандартлаштиришнинг асосий вазифаларини бажариб, ихтиёрий йиғилган мутахассислар мажмуасидан иборат. Техник мутахассислар тармоқлараро ёки давлатлараро стандартлаш ва сертификациялаш ишлари бўйича тузилади. Уларнинг вазифаси Давлат манфаати ва истеъмолчи эхтиежини кондириш, яъни янги меъёрий хужжатлар (МХ) яратиш ёки қайта куриб чиқиш,уларнинг халқаро меъёрий хужжатларга мувофиқлигини таъминлаш, стандартлаш бўйича режалар тузишдан иборат. Бозор иқтисодиети даврида стандартлаштириш ва сертификациялаштириш маҳсулот сифатини рақобатбардошлигини таъминлашда катта аҳамиятга эга. Маҳсулот жараён ёки хизмат рақобатбардошлилигини йўналишга ажратиш мумкин. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling