Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги
Download 1.42 Mb.
|
Sifat-menejmenti
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-расм. Ўзгарувчан ва доимий харажатларни ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан боғлиқлиги
¥
2000 4000 6000 Ишлаб чиқариш ҳажми расм. Ярим доимий харажатлар Агар харажатлар табиатига эътибор берадиган бўлсак, ўзгарувчан ва доимий харажатлар фақатгина ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан шундайдир. Зеро маҳсулот бир-бирлиги нуқтаи назаридан ўзгарувчан харажат доимий бўлиб қолади (-расм), чунки қанча миқдорда ишлаб чиқаришидан қатъий назар, бир дона, тонна ишлаб чиқарилаётган маҳсулот учун сарфланадиган маблағ бир хил, ўзгармайди ва бинобарин уни доимий деб ҳисоблаш мумкин. Ўз навбатида доимий харажатлар бир дона маҳсулот бирлигига нисбатан ўзгаради, яъни қанчалик кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқарилса, шунчалик уни бир донасига тўғри келадиган улуш камроқ бўлади. Демак, у ёки бу нуқтаи назардан ёндошиш, тўғри ва оптимал қарор қабул қилиш учун зарурдир. Вақт оралиғи ва ишчи дастур ҳажми нафақат доимий харажатларга балки ўзгарувчан харажатларга ўз таъсирини ўтказади. Маълум бир вақт ўтган сари ўзгарувчан харажатлар ҳам маҳсулот бирлигига нисбатан ўзгаради ёки ишлаб чиқариш кўпайиб кетса мол етказиб берувчилар томонидан кўчирмалар бериш мумкин. Ўзгарувчан харажатлар ва доимий харажатларни ишлаб чиқариш /— \s и ҳажмига боғлиқлиги айнан шу релевант қисмидагина ишлайди. w хажми 10-расм. Ўзгарувчан ва доимий харажатларни ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан боғлиқлиги Бошқарув қарорлари қабул қилиниши ва истиқболни белгилашда алоҳида эътиборни жами харажатлар ичида қайсилари ҳисобга олинади, қайсилари йўқ шуни очиқ белгилаб олиш зарур. К. Дрўрининг фикрича, ҳисобга олинадиган харажатлар бу келажакда қабул қилинган қарорнинг таъсирида бўлувчи харажатларга айтилади2. Ҳисобга олинмайдиган харажатларга буни акси. Юқорида харажатларни таҳлил қилишда вақт оралиғи катта аҳамият касб этишини айтиб ўтилди. Худди шундай, агар вақт оралиғи кичикроқ бўлса, маълум бир қарорни қабул қилиш натижасида фақатгина ушбу қарорга бевосита боғлиқ харажатлар ҳисобига олинади. Агар вақт оралиғи каттароқ бўлса, шунчалик кўпроқ харажатларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Аксарият холларда бевосита харажатлар ўзгарувчан ,билвосита харажатлар доимий бўлади. Бевосита харажатлар менежерлар назорати остида бўлади, билвосита харажатлар устидан менежерлар тула назорат ўрната олмайдилар. Назорат қилинадиган харажатлар - таъсир эта бўладиган ва бирон- бир менежернинг таъсири натижасида маълум давр ичида ўзгартириб бўладиган харажатлар. Назорат қилинмайдиган харажатлар - маълум давр ичида менежер таъсир этиб ўзгартиролмайдиган харажатлар. Назорат қилинадиган харажатлар : материаллар; асосии ишчиларнинг ишбаи иш ҳақиси; технологик жараёнларнинг электр энергия сарфи; қўшимча иш ҳақи; телефон харажатлари ва бошқа харажатлар. Назорат қилинмайдиган харажатлар : ижара; коммунал тўловлар; кредит фоизлари; амортизация харажатлари ва бошқа харажатлар. Лекин харажатлар ҳамма вақт ҳам у ёки бу категорияга тегишли булолмайди: бир компания учун доимий бўлган харажатлар иккинчи компания учун ўзгарувчан бўлиши мумкин. Бир компанияда ишчилар учун иш ҳақи иш вақти учун (доимий харажатлар), иккинчи компанияда бажарилган иш учун (ўзгарувчан харажатлар) туланиши мумкин. Маълум бир маҳсулот рекламаси учун харажатлар бевосита харажат булса, компания рекламаси учун харажатлар бу маҳсулотга нисбатан билвосита харажат бўлади. Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомга мувофиқ корхона харажатлари қуйидагича таснифланади: маҳсулот таннархига қўшиладиган харажатлар; давр харажатлари; молиявий фаолият харажатлари; фавқулотда харажатлар; Ишлаб чиқариш харажатлари бевосита маҳсулот ишлаб чиқарилиши билан боғлик харажатлар. Улар қуйидагиларга бўлинади: бевосита ва билвосита моддий харажатлар; бевосита ва билвосита меҳнатга хак тулаш харажатлари; ишлаб чиқариш билан боғлик бўлган бошқа харажатлар. Моддий ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича харажатлар - бирламчи харажатлар ҳисобланади. Харажатлар ҳисоби ва калькуляция бир-биридан ўз объектлари билан ҳам фарқ қилади. Харажатлар ҳисоби объекти улар келиб чиқкан жой (жавобгарлик марказлари), яъни корхона, цехлар, хўжалик ҳисобидаги бригадалар, қайта ишловчилар, буюртмалар, конвейер ва х.к.лар ҳисобланади. Харажатлар ҳисоби объектини танлашга технологик жараёнлар хусусан, ишлаб чиқариш намунаси, тузилма, бошқарув тизими, ички хўжалик ҳисобининг ахволи ва бошқалар таъсир кўрсатади. Калькуляциянинг объектлари эса корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулотларнинг айрим турлари, ишлар ва хизматлардир. Амалиётда калькуляция ва харажатлар ҳисоби объектлари кўпинча бир-бирига мос келиб туради. Бундай ҳолатда маҳсулот бирлиги таннархини ҳисоблаш учун ҳисоб объекти бўйича аниқланган харажатларнинг умумий суммаси тайёрланган маҳсулотлар миқдорига бўлинади. Харажатлар ҳисоби ва калькуляциянинг мохияти, ўзаро муносабати ҳақидаги турли нуқтаи назарларни таққослаб чиқкач, уларнинг усулларини кўриб чиқиш лозим. Бу масала бахсли бўлганлиги сабабли, аввало турли адабий манбалар бўйича киёсий жадвал тузиб олиш мақсадга мувофиқдир. Бизнингча, ишлаб чиқариш корхоналарида харажатлар ҳисоби ва маҳсулот таннархини аниқлаш турли усуллар билан ташкил этилиши мумкин. Уларнинг барчасини биргаликда қуйидаги белгилар билан туркумлаш мумкин: харажатларни баҳолаш усули бўйича; ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларига нисбатан /— \j \j харажатлар салмоғи бўйича; харажатларни маҳсулот таннархига киритишнинг тўлиқлиги бўйича. Бу усулнинг афзаллиги унда ҳисоб-китобларнинг оддийлигидир. У қуйидаги сабабларни мазкур усулнинг камчиликларига киритиш мумкин: фойдаланилган захиралар миқдори ва уларга қуйилган баҳолар назорати учун меъёрларнинг мавжуд эмаслиги; Oғишишларни сабаблари, айбдорлари, жойини аниқлаш ва таҳлил этишнинг имконияти йуклиги; ишлаб чиқариш жараёнида харажатлар ҳисоб-китоблари фақат ҳисобот даври охирида утказилиши мумкин ва хк. Маҳсулот таннархини калькуляция қилишнинг норматив усули харажатлар ҳисоби норматив усулининг таркибий қисми ҳисобланади. Ушбу усулни қўллаш қуйидаги афзалликларга эга: хар бир харажат тури бўйича норма ва нормативларнинг ўрнатилганлиги, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бирлиги таннархининг норматив калькуляциясини тузиш, амалдаги нормалар ва улардан оғишишлар бўйича харажатлар ҳисобини юритиш. Фақат миқдор бўйича нормалардан фойдаланганда қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин: Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling