Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


Иқтисодий қўлай сифат дейилганда


Download 1.42 Mb.
bet18/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

Иқтисодий қўлай сифат дейилганда маҳсулот сифати билан харажат орасидаги муносабат тушинилади.
Демак хозирги замон ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулот сифати - корхонага самарадорлиги фойдалилигини асосини ташкил этади шунинг учун унга доимий равишда эътибор берилмокда.
Хозирги замондаги жаҳон бозорида таклиф талабдан ошади ва бунда истеъмолчи хукмдор. У бирор бир маҳсулотни танлашда ўзини талабларини қониқтирадиган даражадаги маҳсулотга эътибор беради ва уни ҳарид қилишга тайёр.

  1. расм. Маҳсулотнинг хаётий цикли

Шунинг учун маҳсулотнинг бозори чаққон ва рақобатбардош бўлишлиги янгиликлар ва сифат кўрсаткичи орқали истеъмолчининг кутилаётган талабини қондиришига боғлиқ бўлади.Маҳсулот сифатини бошқариш - маҳсулот сифати даржасини жорий қилиш, таъминлаш ва зарурий даражада ушлаб туриш мақсадида лойиҳалаш, таёрлаш ва фойдаланиш( ёки истеъмол қилиш) пайтида амалга ошириладиган харакатлар мамуасидир.





Маҳсулот ҳаётий циклининг босиқчлари

Айланиш ва сотиш

Тайёрлаш, ишлаб чиқариш


Тадқиқ қилиши ва
лойиҳалаш


Фойдаланиш ёки истеъмол қилиш
Сифатнинг зарурий даражасии жорий этиш тадқиқот қилиш ва лойиҳалаш босқичида мамлакат ҳамда хориждаги энг илғор илмий - техникавий ютуқлар таҳлили асосида амалга оширилади. Мазкур босқичда сифатни бошқариш муҳим аҳамятга эга, чунки шу ерда бўлажак маҳсулотнинг асосий техникавий-иқтисодий ва фойдаланиш кўрсаткичлари ҳисобланади ва уларга асос қўйилади. Бу кўрсаткичлар истеъмолчиларнинг замонавий талабларидан юқорироқ бўлиши керак,
чунки янги маҳсулот савдо соҳасига чиқишига қадар унинг сифат
V/ \J f
кўрсаткичлари маънавий эскириб қолиши мумкин.
Маҳсулот сифатини таъминлаш ишлаб чиқариш босқичида амалга оширилади. Бу ерда маҳсулот сифати маҳсулотни таёрлаш меъёрий-
техникавий хужжатлар, жиҳозлар, ускуна ва асбоблар, олинадиган хомашё, материал ва жамловчи бюмлар сифати билан аниқланади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатини баҳолаш мезони сифатида амалдаги техникавий-иқтисодий кўрсаткичлар лойиҳа хужжатларда, яъни биринчи босқичда кўзда тутилган мос кўрсаткичларга мувофиқлик даражаси хизмат қилади.
Айланиш ва сотиш, фойдаланиш ёки истеъмол қилиш босқичларида амлга оширилади. Маҳсулот айланиши ва сотлиши сифати сақлаш ва транспортли сифатларидан йғилади. Фойдаланишдаги маҳсулот сифатига келганда, у фойдаланиш ва таъмирлаш хужжатлари, фойдаланиш ва таъмирлаш жиҳозлар, эхтиёт қисмлар ва сарфланадиан материллар сифатларига ҳамда фойдаланувчи ходимлар малакасига боғлиқ. Фойдаланишда маҳсулот сифатини бахолаш мезони унинг кўрсаткичлари илова қилинган техникавий хужжатларда қайт қилинган мос кўрсаткичларга, яни қондириш зарур бўлган амалий эҳтиёжлара мувофиқлиги даражасидир.


6-расм. Маҳсулотнинг ҳаётийлик цикли ва сифат бошқаруви ўртасидаги боғлиқлик



Айтиб ўтилган босқичлар маҳсулотнинг хаётий циклини ташкил қилади. Унинг фойдаланиш босқичидаги муддати ҳар босқичда эришилган сифат даражасига боғлиқ.
Маҳсулот сифатига илмий тадқиқотлар, конструкторлик ва технологик ишланмаларда асос солинади, фойдаланишда эса улар рўёбга чиқади. Маҳсулот сифатини жорий қилиш таъминлаш ва сақлаб туришнинг асосий босқичларни тавсифловчи "сифат сиртмоғи" мавжуд. Бу босқичлар:

  • Маҳсулотга бўлган талаблар, маҳсулотнинг техникавий даражаси ва сифатини олдиндан кўриш (маркетинг тадқиқотлари);

  • Илмий-техникавий тараққиёт ютиқларини ҳисобга олиб, сифат даражасини шакллантириш, меъёрий-техникавий хужжатларни таёрлаш;

  • Ишлаб чиқарув корхона имкониятларини таҳлил қилиш;

  • Сифатли хомашё, материал, жамловчи буюмлар билан моддий - техникавий таъминлаш;

  • Ишлаб чиқаришни техникавий тайёрлаш, техналогик жараёнларни ишлаб чиқиш. Жиҳоз, ускуна ва асбоблар билан таъминлаш;

  • Тегишли меъёрий - техникавий хужжатлар ва стандартларга мувофиқ маҳсулотни ишлаб чиқариш;

  • Техникавий назорат ва синаш, тайёрлаш сифатини бахолаш;

  • Тайёр маҳсулотни сотиш, маҳсулотни сақлаш, транспорти ва сотиш жараёнларида унинг сифатини сақлаб қолиш

  • Тайёр маҳсулотни монтаж қилиш ва унда фойдаланиш, хизмат қилиш ва таъмирлаш сифатини таъмирлаш, истеъмолчи маҳсулот сифати билан қониққанлигини сифатини бахолаш;

  • Маҳсулот хаётий циклини охирги босқичи учун фойдаланишга ташкил (утилизация) ва қайта тикланган моддалардан тўлиқ фойдаланишдан иборат.

Такрорлаш учун назорат саволлари

  1. Маҳсулот сифатини бошқариш маҳсулот ишлаб чиқаришни қайси даврида кўпроқ самара беради?

  2. Сифат бошқарувига таъсир этувчи омилларни таърифлаб беринг?

  3. Сифат бошқарувига таъсир этувчи тасодифий омиллар қандай бўлади?

  4. Сифатни бошқариш тизими нима?

  5. Сифатни бошқариш дастурининг типик кўриниши қандай шаклга эга?

  6. Сифат бошқарувида бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимларни аниқланг?

  7. Сифат бошқарувининг ташкилий йўналишларига нималар киради?

  8. Рақобатбардошлик нима?

  9. Рақобат шароитида маҳсулот сифати қандай кўринишда бўлиши лозим?

  10. Сифат бошқарувига қандай қилиб тизимли ёндошиш мумкин?

  11. Сифат бошқарувига бошқача ёндошувлар ҳам борми?

  12. Товар рақобатбардошлиги кўрсаткичларига нималар киради?

  13. Маҳсулот ҳаётий циклининг босқичлари қайсилар?

4-МАЪРУЗА. МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ БОШҚАРИШ МЕЗОНЛАРИ
РЕЖА

  1. Харажат ва маҳсулот сифатини боғланиши

  2. Сифатнинг мақбул даражаси

  3. Маҳсулот сифатини бошқариш мезонлари ва сифат кўрсаткичлари

Таянч иборалар: харажат, маҳсулот сифати, ўзгарувчан, доимий харажатлар, маҳсулот таннархи, сифатхаражатлари, сифатнинг мақбул даражаси, сифатнинг одатий харажатлари, сифат кўрсаткичлари, буюмларни ишлаш цикли.

  1. Харажат ва маҳсулот сифатининг боғланиши

Корхоналар фаолият юритиш жараёнида моддий ва пул харажатларини сарфлайдилар. Корхонанинг умумий харажатлари ичида ишлаб чиқариш харажатлари энг катта салмоққа эга. Ишлаб чиқариш харажатлари мажмуаси корхонага маҳсулот ишлаб чиқариш қанчага тушишини кўрсатади, яъни маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини ташкил қилади.
Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш таннархи ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш жараёнида ишлатилган табиий ресурслар, хомашё, материаллар, ёқилғи, энергия, асосий воситалар (амортизация), меҳнат русурслари ва бошқа ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларнинг қиймат қўринишини ифода этади.
Ҳар бир хўжалик юритувчи субъект маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ харажатларни амалга оширади. Маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида сарф қилинган моддий ресурслар (асосий воситаларнинг эскириши, материаллар, уруғлик, ўғит, ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва бошқа) ва жонли меҳнат сарфлари ишлаб чиқариш харажатларини ташкил қилади.
Ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан харажатлар таснифланганда одатда «ўзгарувчан», «доимий», «ярим ўзгарувчан», «ярим доимий» терминлари қўлланилади.
Ўзгарувчан харажатлар тасвирланганда одатда қуйидаги таъриф ишлатилади. Ўзгарувчан харажатлар - бу ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан мутаносиб равишда ўзгариладиган харажатлардир. Яъни ишлаб чиқариш ҳажми қанчагача ўсса харажатлар миқдори ҳам шунчагача ўсади (7-расм).

  1. расм. Жами ўзгарувчан харажатлар

Доимий харажатлар - ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан мутаносиб ўзгармайди. Яъни ишлаб чиқаришнинг маълум ҳажмигача қандайдир давр давомида харажатлар ўзгармасдан бир хил даражада қолади. Буни графикда қуйидагича тасвирлаш мумкин(-расм)
Минг a i сўм 300



Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling