Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


-жадвал Сифат ҳалқаси ва Дёминг циклининг умумлашган матрицаси


Download 1.42 Mb.
bet26/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

4-жадвал
Сифат ҳалқаси ва Дёминг циклининг умумлашган матрицаси




Режалаштириш

Бажариш

Назорат

Таъсирни
бошқармоқ

Маркетинг













Лойиҳалаштириш













Режалаштириш













Ҳарид қилиш













Ишлаб чиқариш













Назорат ва синаш













Қадоқлаш ва сақлаш













Тақсимлаш ва сотиш













Йиғиш













Фойдаланиш













Техник хизматлар













Йўқотиш


















Бу матрица маҳсулотнинг алоҳида тури учун сифат бошқарувини мажмуавий кўринишини ташкил этади. Мазкур марицани ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятига тадбиқ этиш маҳсулот сифатини ҳар бир босқичда олдидан башоратлаш имконини беради. Бунда корхона сотилган маҳсулотни сотувдан кейин ҳам сифатини назорат қила олиш имконини қўлга киритади. Бу усул корхона учун қимматга тушгани билан корхона маҳсулотларига бўлган истеъмолчи ишончини ортиради. Бундан ташқари, корхонанинг бозордаги мавқеига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Такрорлаш учун назорат саволлари

  1. Умумий менежмент ва сифат менежменти ўртасида қандай боғлиқлик мавжуд?

  2. Маркетингни бош муаммоси нима?

  3. Японияда сифатни таъминлаш қандай йўналишларга асосланган?

  4. Сифат бошқарувида сифат назоратининг қандай таъсири бор?

  5. Сифат сиртмоғи нима?

  6. Сифат сиртмоғидан саноат корхоналарда қандай фойдаланиш мумкин?

  7. Сифат сирмоғининг сифат бошқарувини ташкил этишдаги афзалликларига нималар киради?

  8. Дёминг циклини тушунтириб беринг?

  9. Дёминг циклидаги бош ҳарфлар нимани англатади?

  1. МАЪРУЗА. СИФАТНИ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМИ

РЕЖА

  1. Сифатни бошқариш механизмининг таркибий қисми

  2. Сифатни бошқаришнинг мажмуавий тизими

  3. ДЖИТ тизими

  4. Маҳсулот сифатини бошқаришнинг КСУКП тизими

Таянч иборалар: механизм, сифатни бошқариш механизми, маҳсулот ҳаётий цикли, умумий тизимлар, махсус тизимлар, таъминловчи тизимлар, TQM, TQMS, Business Excellence, концепция, JIT тизими, ТМЗ, Тойота, "етказувчи-истеъмолчи", КСУКП тизими.

  1. Сифатни бошқариш механизмининг таркибий қисми

Аниқ фанлар нуқтаи назаридан механизм (юн. mechane қурол, иншоот) — бир ёки бир неча жисмнинг ҳаракатини бошқа жисмларнинг маълум ҳаракатига айлантириб берадиган қурилма. Кўпчилик машиналарнинг асосини ташкил этади, кўпгина асбоблар, аппаратлар ва техника қурилмаларида қўлланилади3 каби таърифланади.
Механизми ҳақида сўз юритганда, бозор механизми, хўжалик механизми ва иқтисодий механизм иборлари иқтисодий фанларда кўпроқ учрайди.
Бу соҳада олиб борилган тадқиқотларга кўра, бозор механизми бозор тизимига хос бўлган, бир-бирини тақозо этувчи ва биргаликда амал қилувчи воситалардир. Булар жумласига талаб, таклиф, нарх, бозор конъюнктураси, пул, фойда, зарар, фоиз, иқтисодий мажбурият, рақобат кабилар киради4. Таърифга кўра, бозор механизми унинг элементларидан ташкил топган бўлиб, бир пайтнинг ўзида бозорнинг иқтисодий категория сифатида амал қилишига турли йўллар орқали таъсир этувчи омилларни ўзида мужассамлаштирган.
Корхона хўжалик механизми - хўжалик юритишнинг тамойил, усул ва шакллари кўлами бўлиб, улар ёрдамида ишлаб чиқариш жараёни ва меҳнат жамоасини бошқариш, меҳнат жамоасини бошқариш муносабатлари тизими билан асосий ишлаб чиқариш воситалари ўртасида алоқа ва ўзаро таъсир амалга оширилади5. Бу таърифда ҳам хўжалик механизми хўжалик юритишга таъсир этувчи омиллар эканлиги айтиб ўтилган. Россиялик иқтисодчи олимлар эса бу соҳада ўзгачароқ қарашларни ўзида мужассамлаштирган таърифларни келтириб ўтган. Механизм ташкилот тизими, ташувчиси ва амалга оширувчиси, унинг жараёнидир. Ташкилот механизм функцияси, ҳаракатининг натижасидир6.
Ю. Осипов хўжалик механизми деганда, ўзига хос хўжалик юритиш механизми ва характери жамиятни барча хўжалик институтлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг тартибга солиш фаолияти жамиятнинг хўжалик юритувчи субъектлар тизимини тушунади7.
Корхонанинг иқтисодий механизми - иқтисодий муносабатлар тизими, ижтимоий ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) режали бошқариш, юксак пировард натижаларга эришишда фойдаланувчи
и и О
воситалар, усуллар, тамойил ва шакллар йиғиндиси8.
Иқтисодий механизм режани бажаришда иқтисодий дастак ва рағбатларнинг ўзаро таъсирини таъминловчи марказлаштирилган режали бошқариш воситасидир9.
Юқоридагилардан кўринадики, иқтисодчи олимларнинг механизм ҳақидаги турли қарашлари фикрлар ўртасида зиддият борлигини кўрсатади. Келтирилган таърифларни жамлаган ҳолда А.Букреев россиялик иқтисодчи олимларда механизм атамасига икки хил қараш мавжудлиги ҳақида айтади10. Бир гуруҳ олимлар: иқтисодий механизм ишчи-хизматчилар, мутахассис ва бошқа ишловчиларнинг юқори ишлаб чиқариш меҳнатини таъминлашга йўналтирилган иқтисодий тизим рағбатлари ва бошқарув услубларини ўзида акс эттиради деб ҳисоблашса, қолганлари иқтисодий механизм хўжалик юритиш услуб ва шаклларининг кўп даражали тизимини яхлитлашдир деб қарайдилар ва ўзи ҳам иккинчи таърифга қўшилади.
Фикримизча, механизм атамасига бирор-бир фаолиятни ҳаракатга келтирувчи куч, сабаб, омил ва усул сифатида қараш керак. Чунки, корхона фаолияти учта - асосий восита, айланма маблағ ва меҳнат ресурсларининг ўзаро таъсири натижасида вужудга келади. Уни меҳнат ресурсларининг ўзи билан боғлаш бир томонлама хусусиятга эга.
Бошқаришнинг иқтисодий механизми - бу бошқарув мақсадларига эришиш учун бошқарув субъекти томонидан қўлланиладиган бошқарув жараёнига таъсир этувчи усуллар, воситалар, дастаклар йиғиндисидир11.
Сифатни бошқариш механизми деганда, маҳсулот ҳаётий циклининг исталган босқичида сифатни бошқариш даражасидаги жами
объект ва субъетлар, бошқарув усуллари ва функциялари, фойдалинаётган принциплар тушунилади. Улар сифат бошқарувини корхонадаги тўлақонли ҳаракатини таъминлаб беради.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling