Узбекистон Республикаси Халк


Download 206 Kb.
bet11/13
Sana16.06.2023
Hajmi206 Kb.
#1500885
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Маънавият асослари Аминова

Кубравия. Кубравия тарикатининг асосчиси Шайх Нажмиддин Кубро (1145-1221) хисобланади. Унинг тулик номи Ахмад ибн Умар Абул Жанноб Нажмиддин ал-Кубро.
Кубро тасаввуф тарихида кишиларнинг рухиятини, рух хислатларини атрофлича урганган шайхлардан саналади. Унингча, инсон кичик оламдир, у катта оламнинг барча хусусиятларини узида мужассам этиши мумкин: «инсон тараккий этиб борса, у Оллохнинг «Рахим» ва «Рахмон» сифатларидан бошка сифатларини эгаллаб олади… Бирок бу йулда унга пири комил рахнамолик килиши керак». (Комилов Н. Нажмиддин Кубро. Тошкент, 1995, 20-бет).
Марказий Осиё Уйгониш даври фалсафасининг узига хос хусусияти шундаки, унинг илмий – назарий ва адабий – эстетик йуналишлари диний тасаввуфий илмлардан таъсирланиб, пантеистик рухдаги инсонпарварлик, поклик, адолат хакидаги гоялардан тула озикланади, улардан кенг фойдаланади, айни вактда табиатшунослик ва ижтимоиетшунослик сохасида бир кадар ривож топган таълимотларни вужудга келтиради.
- 30 -

Шу нуктаи назардан фикр юритадиган булсак, Хоразмий (тахм. 780-830), Фаргоний (IX аср), Фаробий (873-950), Беруний (973-1048), Ибн Сино (980-1037), Махмуд Кошгарий Юсуф Хос Хожиб (IX аср) каби буюк алломалар Марказий Осиё Уйгониш маданиятини бошлаб берадилар, унинг илмий – фалсафий негизларини ривожлантиришга уз хиссаларини кушдилар, комусий билимга эга булганликларидан уша замоннинг етук мутафаккирлари булиб танилдилар. Бинобарин, бир вактнинг узида бир неча билимни эгаллаш, инсон тафаккури ва аклининг куч – кудратига ишонч, фанни улуглаш, илм эгаллаш, борлик сирларини урганишга даъват этиш уйгонишнинг асосий белгиларидан саналади. Юсуф Хос Хожиб Марказий Осиё маданиятидаги бу рационалистик йуналиш хакида гапириб шундай деган эди: «Заковат каерда булса, улуглик булади, Билим кимда булса, буюклик олади». (Юсуф Хос Хожиб. Кутадгу билиг. – Тошкент, «Фан», 1972, 85-бет).


- 39 -

вактда диний илмгохларда дунёвий илмларнинг укитиш масаласига хам ижобий ёндашади. Шу сабабли мадрасаларда нафакат куръони Карим, хадиси Шариф, фикх, тафсир каби ислом манбалари, балки риёзиёт, хандаса, тиббиёт, география, араб филологияси каби дунёвий илмларни урганишга хам алохида эътибор берилади.
Темурийзодаларнинг маданиятга эътибор билан карашлари, фаол ижодий иш билан шугулланишлари, юксак бадиий – эстетик кадриятлар яратишларига Хусайн Байкаронинг фаолияти хам мисол булла олади. Тарихий китобларда битилишича, Хусайн Байкаро хукмронлиги давриджа Хирот фан ва маданиятнинг марказларидан бирига айланди, олимлар, шоирлар, санъаткорлар хамиша унинг хомийлигида ижод этган. Албатта, буларнинг барчаси буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг таъсирида булганлиги маълум.
- 38 -

Темур ва темурийлар даврида маънавий маданият сохасида катта ишлар амалга оширилди. Амир Темурнинг узи жамиятнинг маънавий хаёти, дин, фалсафа, илму фан ва бошка сохаларга катта эътибор берганлиги хакида юкорида айтиб утилди. Тарихчиларнинг ёзишича, темурийзодалар Улугбек (1394-1449), Султон Хусайн (1438-1506), Бобур (1483-1530) илм-фан ва маданиятга хомийлик килиб колмадилар, бадиий – эстетик ижодиёти билан унинг янада ривожланишига хисса кушдилар.


Мовароуннахрда илм-фан ва маънавият тараккиётига Мирзо Улуг-бекнинг кушган хиссаси айникса каттадир. Улугбек мамлакат равнак топишида илмий ва бадиий тафаккурнинг кучига каттик ишонган эди. Улугбек дунёвий ва диний маданият тараккиётида маънавий меросни узлаштиришнинг ахамиятини чукур англаб етади, шу сабабли Ахмад Фаргоний, Мусо Хоразмий, Беруний, Форобий ва Ибн Сино меросини чукур урганади, бунинг натижасида кадимги юнон олимлари Афлотун, Арасту ва бошкаларнинг асарлари билан якиндан танишади. Айни
- 31 -

Марказий Осиёда юзага келган янгиликни белгилар эканмиз, инсонпарварлик гояларининг кенг ривож топганлигини курамиз. Ахлок, бадиий адабиёт, идеал ижтимоий тузум, адолатпарварлик каби муаммолар ана шу гуманистик тамойиллар негизида караб чикилади. Бу гуманизм акл-идрокка суянадиган гоялар билан богланади ва уларга таянади. Айни вактда бу рационализм инсонни улуглашда назарий – гиосеологик асос булиб хизмат килади, унинг аклий билиш кобилияти, тафаккурига юкори бахо беради. Бу давр маънавий маданиятининг Яна бир мухим томони шундаки, яратувчи билан яралган нарсалар, Оллох билан табиат бирлигини ифодалайдиган пантеистик карашлар кенг урин олади (Каралсин: Хайруллаев М.М. Урта Осиёда илк Уйгониш даври маданияти).





Download 206 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling