Узбекистон республикаси олии ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иктисодиёт университети


Назорат ва мулохаза учун саволлар


Download 495.96 Kb.
bet27/79
Sana01.08.2023
Hajmi495.96 Kb.
#1664385
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   79
Bog'liq
Ш.......Д.Эргашходжаева - инновацион маркетинг.pdf

Назорат ва мулохаза учун саволлар

  1. Инновацион махсулотлар нархининг асосий функциялари нимадан иборат?

  2. Нархни шакллантиришнинг кандай тизими мавжуд?

  3. Нархни шакллантиришнинг кандай боскичлари мавжуд?

  4. Инновацион махсулотлар нархи кандай шакллантирилади?

  5. Инновацион махсулот айирбошлаш муносабатларини амалга оширишда аникланадиган кандай хусусиятларга эга?

  6. Инновацион махсулотга нарх шакллантиришнинг асосий усуллари нималар хисобланади?

  7. Инновацион махсулотнинг узига хослиги нимада ифода- ланади?

  8. Дельфи” усули мазмунини ифодалаб беринг.

  9. Дельфи” усули буйича экспертлар сурови жараёни неча боскичдан иборат?

  10. Инновацион риск деганда нимани тушунасиз?

  1. боб. ИННОВАЦИОН МАРКЕТИНГ ТИЗИМИДА БРЕНДИНГ НАЗАРИЯСИ КОНЦЕПЦИЯСИ

    1. Брендингга методологии' ёндашув - корхонанннг ракобатли устуилипши ривожлантиришнинг янги боскичи сифатида

Брендинг - инновациялар бозорида бреидлар шаклланишини урганувчи фан булиб, харидорлар билан узок муддатли ишонч асосидаги муносабатлар урнатиш ва окибатда сезиларли ракобатли устунликларга эга булиш имконини беради.
Брендинг инновацион фаолликка ва инновациялар диффузия- сига сезиларли таъсир курсатади. Бу инновациялар харакатини осонлаштириш ва тезлатиш, янги махсулотлар хаётийлик даврининг барча боскичларида харажатларда тежаб колиш хисобига руй беради. Савдо маркалари ривожланишининг узи инновация билан узлуксиз боглик булиб, унта асосланади. Хар бир брендинг операциясида инновацион жихат мавжуд. Бу савдо маркасини янгича к5риш. янгича имиж, шартномаларнинг янгича тахрири, истеъмолчилар хулк-атво- рининг янгича модели, савдо маркасини янгича жойлаштириш, максадли бозорни кенгайтириш хисобига савдо маркаси оиласини янгилаш, янгича позициялар, кайта жойлаштириш, савдо маркалари янги коммуникациялари ва янгича нарх шаклланишидир
Брендинг усуллари иктисодиётнинг глобаллашуви шароитлари- да ракобат курашининг истикболли йуналиши хисобланади.
Охирги пайтларда мамлакатимизда хам брендингга катта кизикиш билдирилмокда. Инновацион маркетингнинг ушбу йунали- шини У'рганишнинг долзарблиги бугунги кунда иктисодий зарурат билан асосланади.
Бир хил нарх сегментида ухшаш товар ва хизматлар ранг- баранглиги ва ракобатнинг кучайиб бориши корхоналарни товарнинг узидан ташкарида жойлашган ракобатли устунликлар янгилик излаб топишга мажбур килади.
Корхоналарнинг энг мухим номоддий активлари сифатида брендлар атлакачон уз корхоналарга кучли ракобат устунликларини таъминлашдан ташкари уларнинг бозор кийматини ошириш коби- лиятини хам исботлаб берган.
Бугунги кунда белгиланган савдо маркасига узок муддатли харидорлар мойиллиги яратишнинг биронта умумэътироф этилган услубияти мавжуд эмас. Брендинг (branding) махатлий корхоналарда фан сифатида энди ривожланмокда. Хорижий компаниялар эса анча вактдан бери брендинг концепциясидан фаол фойдаланиб келмокда ва доимий харидорлар онгида уз савдо маркаларининг баркарор ракобатли устунликларини яратмокда.
Инновацион маркетингда брендинг ни куллаш усулларини ишлаб чикиш тадкикотлар объекта сифатида жуда катта кизикишни ифодапайди. Айнан брендингни куллаш тугри стратегик сиёсатини ишлаб чикиш услубияти бугунги кунда инновацияларни тижорат- лаштирищда корхоналар рахбарияти олдида турган энг мухим вази- фалардан саналади.
Брендингнинг асосий объектлари куйидагилар хисобланади: товар-бренд сохиби, истеъмолчи (ёки истеъмолчи хулк-атвори) ва бренд эгаси оладиган фойда. Бренд таркибий кисмларининг узаро алокаларини аниклаш ва унинг махсулотини аниклаш учун бу элементларни тадкик этиш лозим.
Бренд объектига узига хос хусусиятларни бренд нинг узини янада ривожлантириш концепцияси маълум бир йуналиш бахш этади. Агар компания томонидан такдим этиладиган янги хизмат ёки янги товар - сифати пастлиги олдиндан маълум булиб, харидорнинг функционал эхтиёжларини кониктирмаса келгусида бренд шакл­лантириш буйича бажариладиган ишлардан маъно булмайди. Бренд булиши кузда тутилган янги товар юкори сифатга эга булиши ва харидорнинг эхтиёжларини имкон кадар туларок кондириши лозим.
Брендинг хакидаги жахон адабиётлари тахлилига кура гарчи ушбу товар бренди ёки мазкур фирма хизматларидан илгари хеч хам фойдапанган булмаса-да истеъмолчилар доимо бирор-бир бренддан ним анид ир кутади.
Бренд - неоинституционал иктисодиёт тушунчаси булиб, бу ерда асосий тоифа истеъмолчининг ишончи хисобланади. Бренд тоифаси институционал иктисодиётнинг ривожланиши, бозорнинг янги эхтиёж ва талаблари пайдо булишининг мантикий натижаси сифатида шаклланади. Фундамент ал маркетинг конунларига асосла- ниб, “бренд” янги тоифасининг ривожланиши харидорларнинг эхтиёжларини туларок кондириш механизмини шакллантиришни ривожлантирган ва давом эттирган холда савдо маркаси тушунчасини уйгунликда камраб олади.
Брендни жойлаштириш (Brand Positioning) бозорда товар томо­нидан ракобатчи товарларга нисбатан эгалланган жой, шунингдек, харидорлар эхтиёжлари ва узлаштириши туплами, яъни бренднинг ракобатчилардан “четлашиш” учун фойдаланилу'вчи якка тартибдаги кисмидир.
Бренднинг бозордаги позицияснни аниклаш хали эгалланмаган ёки суст ишлаб чикилган бозор «ниша»лари, харидорларнинг имко- ниятлари, истаклари ва имкониятлари (харидор уз эхтиёжларини кондириш учун канча пул тулашга тайёр) борасида маркетинг тадкикотлари маълумотларини тахлил килишни назарда тутади.
Товар исталган истеьмолчининг барча эхтиёжларини кондири- ши мумкин эмас. Барча учун бир хилдаги идеал товар мавжуд эмас. Шундай экан, унинг демографик ва ижтимоий киёфасини аник демографик, ижтимоий ва психографик тавсифномалардан тузиш мумкин булган «керакли» истеъмолчини танлаш мухим ахамият касб этади.
Брендни жойлаштиришни куйидаги схема буйича белгилаш мумкин:
а) бренднинг якка тартибдаги тавсифномалари аникланади;
б) бренд эхтиёжларини кондириши кузда тутилган истеъмол- чиларнинг (максадли бренд доираси) тавсифномалари аникланади;
в) бренд берадиган фойда аникланади, яъни: “Нима учун истеъмолчилар ракобатчи брендни эмас, балки айнан шу брендни танлаши керак?” деган саволга аник жавоб берилади.
Савдо маркасини жойлаштириш 5.1-расмда акс эттирилган.
Савдо маркасини муваффакиятли жойлаштириш уз товарининг бозордаги урнини аниклашга имкон беришдан ташкари унга кушимча ракобатли устунлик хам хадя этади.



Download 495.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling