Узбекистон республикаси олии ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иктисодиёт университети


Куча рекламаси ва тратит реклама (жумладан, метродаги реклама)


Download 495.96 Kb.
bet62/79
Sana01.08.2023
Hajmi495.96 Kb.
#1664385
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   79
Bog'liq
Ш.......Д.Эргашходжаева - инновацион маркетинг.pdf

Куча рекламаси ва тратит реклама (жумладан, метродаги реклама). Кучадаги реклама ва транзит реклама - шаклан хилма- хиллик ва рангба-ранглик даражаси энг юкори реклама 6>либ, девордаги оддий ёзувдан йирик шахарларда ёруглик рекламаси ёркин ранглари ва кукда парвоз килаётган самолётдан тортио харакатла- нувчи транспарантларгача куринишда булиши мумкин. \ларни шу нарса бирлаштирадики, барча коммуникация шакллари кучалар ва автомагистраллар буйича харакатланаётган йуловчи ва хайдовчи-
ларга мулжалланади.
Куча рекламаси ва транзит рекламанинг ифодалаш воситалари каторига мурожаатлар шакли ва ранги, ёруглик безаги, улчамлар, шунингдек, энг оддий харакат шакллари, масатан. транспортдаги реклама ёруглик таблосидаги югурувчи сатрлар ёки призматрон
туридаги курилмалар киради.
К^ча рекламаси ёки ташки реклама шахарлар ва автомагистрал- ларнинг белгиланган нукталарида одатда махаллий маъмурият билан келишувларга мувофик жойлаштирилади. Транзит рекламаси куча рекламасидан шу билан фарк киладики, у шахарлар ва автострада!ар буйича кучиб юрмай, йуловчи ва хайдовчилар куз унгнда харакатланади.
Кургазма ва ярмаркалар. Кургазма ва ярмаркалар илмий хажмдор инновацион махсулотларни силжитишда мухим ахамият касб этади. Инновацион фирманинг кургазма-ярмарка каби тадоирда иштирок этиш максади ва технологиясини куриб чикамиз.
Кургазма унинг номи кандай булишидан катъи назар, асосии максади оммани инсониятда уз эхтиёжларини кондириш учун мавжуд восигаларни намойиш этиш йули билан, шунингдек, фаолиятнинг бир ёки бир нечта со хал ар ид а тараккиёт максадларида ва келгуси истикболлардан хабардор килишдан иборат намойишдир. ^
Ярмарка наму'наларнинг халкаро иктисодий кургазмаси булиб, у номланишндан катьи назар утказилаётган мамлакат урф-одатларига му'вофик кенг истеъмол товарлари ва/ёки асбоб-ускуналар йирик бозорини ифодалайди, бир жойнинг узида чегарачанган вакт даво- мида белгиланган муддатларда булиб утади ва унда экспонентларга миллий ва халкаро микёсда савдо битимлари тузиш учун уз махсу- лотлари иамуналарини намойиш этишга рухсат берилади. Унда олиб чиккан холда савдо килишга рухсат этилади.
Кургазма ва ярмаркаларнинг асосий устунликларидан бири шуки, уларда коидага биноан, турли мамлакатлардан турли ишлаб чикарувчиларнинг жуда куп сонли товар наму^налари мужассамлаш- ган. Бу эса харидорга киска вактда бозорда мавжуд таклифлар билан танишиб чикиш. мутахассислардан зарур маслахатлар олиш, нарх ва сифат тавсифномашрини керакли тарзда таккослаш. музокаралар утказиш, тижорат шартларини келишиб олиш ва нихоят, шартнома имзолаш имконини беради. Бунда харидор янги махсулот билан ишчи куринишда танишиш, у билан ишлаш усулларини, кулланиш сохаси ва сам ар ад ор л иг тги урганиш имкониятига эга булиб, бу машина ва асбоб-ускуналар харид килишда, айникса мухим ахамият касб этади.
Кургазмада иштирок этиш экспонентларга уз корхонасининг хам коммуникаиион. хам нарх шакллантириш, хам сотув, хам товар сиёсатини бир вактнинг ^зида амалга ошириш имконини беради. Маркетинг воситаларидан бошка бирортаси корхона ва унинг махсулотларини тулик намойиш этиш ва шу билан бирга мижозлар билан шахсий алокалар урнатиш имкониятини такдим эта олмайди.
Инновацион махсулотларни силжитиш буйича бу кургазмаларда тузилувчи асосий тижорат битимлари куйидагилардир:

  • шартномаларнинг асосий тури - товарни келгусида етказиб берган холда намойиш этилаётган намуналар (шунингдек, моделлар, чизмалар ва каталоглар) буйича битимлар;

  • битимларнинг бошка тури экспонатларни: машина ва асбоб- ускуналарни, узок муддат фойдаланилувчи предметлар ва кенг истеъ­мол товарларининг айрим турларини сотишдир. Бундай битимлар тузшцда харидор харид килинган товарни мос келувчи кургазма ёки ярмарка ёпилганидан сунг олиб кетиши келишиб олинади.

Экспонентларнинг аксарияти кургазмада иштирок этишни мар­кетинг сиёсатининг мухим таркибий кисми деб хисоблайди. Маркетинг воситаси сифатида кургазмалар корхона учу'н маркетинг тадбирлари харажатларини оптималлаштиришни англатади, чунки куп функционалли ахамиятга эга булади. Кургазмалар, шунингдек, маркетинг стратегиясини шакллантириш учун куплаб зарурий бошлангич нутсгалар бериши мумкин. Бу кургазмаларнинг айрим функцияларига тухталиб утсак, янада аникрок маълум булади:

  • кургазмалар максадли бозорларнинг узига хос кузгуси хисобланади;

  • кургазмалар ёркин, хаяжонли ходиса хисобланади хамда доимий харидорлар ва хамкорларни узига жало этади;

  • кургазмалар бозор хакида ахборот туплаш имконини беради;

  • кургазмалар янги бозорларни янада очикрок килади;

  • кургазмалар нарх ва эришиладиган натижани тугридан-тугри таккослаш имконини беради;

  • кургазмалар интенсив ахборот алмашинишга хизмат килади.

Умуман, кургазма ёки ярмаркада иштирок этиш хакидаги карор
уларни утказиш жойи, эхтимолий аудитория таркиби, кургазманинг тармокдаги нуфузи, ташкилотчиларнинг керакли шароитларни таъминлаш кобилияти, кургазма майдонлари киймати, кутилаётган катнашчилар ва уларнинг сони каби мезонлар асосида кабул килинади.
Ушбу кургазмада утган йиллар тажрибаси (тузилган битимлар сони), ташкилотчилар томонидан утказилган тадбирлар (симпозиум-дар ва х.к.) ва уларнинг натижалари буйича ишбилармонлик фаол-лиги характер и хисобга олинади.
Фирманинг кургазмада иштирок этиши рекламаси хам у каторга кирадиган кушимча тадбирлар харажатлари исталган холда хам режалаштирилган булиши лозим. Кургазма ташкилотчшари реклама-си ташриф буюрувчиларни факат кургазма худудига олиб келади, экспонент рекламаси эса уларни янада узокрок корхона стенда томон етаклайди.
Экспонатлар намойиши визуал ахборот олиш имконини беради, бирок ушбу товарлар устунликпарини амалий узлаштириш визуал кабул килинган ахборотдан устунлик килиши ва бевосита мулокотга олиб келиши лозим.
Кургазмалар бошка хеч кайси ахборот воситаларида курилмаган даражада максадли гурухдар орасида бевосита реакцияга олиб келади ва бозорни тахлил килиш учун тугридан-тугри далиллар беради. Кургазма ходиса сифатида белгиланган замон ва макон билан боглик эканлиги сабабли ундаги муваффакнят хам аник улчаниши ва бахоланиши мумкин.

  1. Инновацияларни силжитишда истеъмолчилар билан шахсий мулокот

Шахенй мулокотлар инновацияларни силжитишнинг ажойиб, табиий каналидир. Унинг устунликлари бевосита ахборот жунатувчи ва олувчининг мулокот килиши, тез ва ишончли тескари алока мавжудлиги, мазмунли ахборотнинг икки томонлама харакатланипш, хабарларни кодлашнинг куплаб табиий ва ишончли вербал ва новербач усулларидан фойдаланишдан иборат.
Доимий истеъмолчини сотувда мавжуд янги махсулот хакида хабардор килиб, ут харид килишни таклиф этар экан, сотувчи инновацион товарни силжитишни осонрок бошкара олади, чунки у жавоб тарикасидаги реакцияни хис этади. Манфаатдор харидор хам, уз навбатида, кайга савол берган ва тушунарли баён килиш шаклларини танлаган холда коммуникацион жараёнга таъсир курсата олади, шу тарика эхтимолий ахборот шовкини даражасини пасайти- рада ёки к ер акта пайтда маъноли саволлар бериб, сухбатдошни уз вазифасининг уддасидан чикишга ёрдам беради. Коммуникациялар жараёнида харидор ва сотувчининг бевосита шахсан иштирок этиши инновацион товарларни энг самарали тарзда силжитишни амалга ошириш учун имконият яратади.
Шахсий силжитишлар реат вактда ва иккала иштирокчи томоннинг узаро алокаси билан руй бериши, уларнинг хар бир уз манфаатларини химоя килиши сабабли катнашчилардан нутк, имо- ишоратар, гавда туриши, харакат ва бошка новербал белгилардан, шунингдек, далиллар, карши далиллар топиш ва муросага келишиш учун акл-заковатдан фойдаланиш талаб этилади. Аксарият кишилар индивидуал хусусиятларини билган холда жонли сухбатдан кура узаро хат ёзишувларни афзал курадилар.
Ишбилармонлик ёзишматари шахсий мулокотлардан шакли буйича фарк килади хабарлар ахборот ташувчи воситага ёзилада жавоб тарикасидаги реакция дархол эмас, балки маълум вакт ^тгач билдирилади. Бу бир томондан, яхширок далаплар излаб топиш учун уйланишга вакт беради, бирок бошка томондан - шаклга нисбатан катьий талаблар куяда Бундай ташкарн айрим кишилар уз инди- видуач хусусиятларидан келиб чикиб, имкон кадар ёзишмалардан узокдашишга харакат киладалар.
Техника тараккиёти доимий равишда мулокот ва ёзишмалар воситатарини такоматлаштириб боради (ва бу ютуклар туфайли доимий равишда тезлашиб боради). Ихтисослашган кургазматарда куриш эхтимоли булган, хозирча экзотик саналган коммуникациялар техник имкониятларини четда колдириб турсак, замонавий ахборот ва телекоммуникация технологияларидан фойдаланиш юкори сифатли ички ва глобал телефон аюкасидан, тармок техникасидан, интернет ва электрон почтадан, юкори сифатли босма куратма- лардан, аудио- ва ввдеотехникадан, шунингдек, почта ва курьерлик хизматларидан фойдаланишга бориб такалади. Бу инновацион махсу- лотларни силжитиш ва коммуникация муаммоларининт катта кис ми­ни бартараф этиш, шунингдек, доимий равишда очилиб келаётган янги коммуникацион имкониятларни узлаштириш билан боглик янги, асосан психологик инновациялар яратиш учун етарлидир.


  1. Download 495.96 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling