Узбекистон республикаси олий ва урга махсус таълим вазирлиги с. Х. Жалилова, Ф. И. Хайдаров, Н. И. Халилова


Download 6.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/21
Sana03.11.2023
Hajmi6.35 Mb.
#1741962
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Kasb psixologiyasi (S.Jalilova, F.Xaydarov, N.Xalilova)

$ ф н и н и
тугри 
танлаш, уз ижтимоий касбий ролини касбий мехнатга жамоага ва узига булган 
муносабатини англай олиши инсон хаётининг мухим компонентлари булиб 
колади. Гохида киши касбдан узоклашиб, ундан огирлик сеза бошлайди унда 
уз 
касбий холатидан коникмаслик хисси пайдо булади. Шунингдек, инсонларда 
мажбурий холатда касб (мутахассислик)ни ва иш жойини алмаштириш холлари 
гохида учраб туради.
Таъкидлаш мумкинки, шахе олдида доимо ундан касбга булган 
муносабатни аниклаш, гохида уз касбий ютукларини тахлил этиш, касб танлови 
ёки уни алмаштириш карорини кабул килиш, карьерани аниклаш ка 
коррекция л аш бошка касбга хос булган масалаларни хал этишни талаб этади. 
Касбшуносликда барча бу муаммолар комплекси касбий аникланиш деб
www.ziyouz.com kutubxonasi


тушунилади. Табиийки, бундай мураккаб психологик ходиса психология 
фанида ягона тугри таърифга эга булиши мумкин эмас. Шахсда касбий 
шаклланиш концепциясини тадкикотчи психологлар томонидан турлича 
тушунтириб берилган.
А.Маслоу концепцияси буйича, инсон такомиллашиб боришига, узини 
намоён этишига булган 
интилиши 
акс этади. Унинг концепциясида 
“Аникланиш” тушунчаси “Узини намоён этиш” тушунчаси якин атама 
сифатида эътироф этилади.
П.Г.Ш едровский “Аникланиш” инсоннинг узини Узи У3 индивидуал 
тарихини яратиш кобилияти сифатида, узлигини аниклай олишида куради.
Е.А.Климов касбий англашни батафсил тахлил этиб, уни “психик 
ривожланишининг, нимадир фойдали ишни килувчилар” профессионаллар 
хамжамиятининг тулаконли иштирокчиси сифатида узини шакллантиришнинг 
мухим куринишидир. Касбий англаш буйича Е.А.Климовнинг фикри кадрли 
хисобланади. Унинг фикрича, осон ва киска муддатли хисобланган касб 
танлови аслида “лахза КУШУВ бутун келгуси хаёт” формуласи асосида амалга 
оширилади.
Ш ахсда ривожланиш йулларидан аввал турли мехнат сохаларига маълум 
муносабат, куп касблар хакида тасаввур ва у3 имкониятларини бахолаш, 
ижтимоий-иктисодий вазиятда тугри йул тутиши касб танловининг “захира 
вариантлари” ва навбатдаги касбий англаш ички тайёргарликка хос булган 
бошка куп нарсалар хакида тасаввур шаклланган булади.
Е.А.Климовнинг фикрини мантикий жихатдан умумлаштириб куйидагича 
таъкидлаш мумкин. Касбий англаш касбий танловининг бир лахзали акти булиб 
колмайди ва танланган мутахассислик буйича касбий тайёргарлик якуни билан 
тугатилмайди, балки у бутун касбий хаёти мобайнида давом этади.
Ушбу концепциянинг мухим жихати шундаки, бунда касбий англаш 
тахлилига тизимли ёндошув кулланилади, аммо тадкикот муаммосининг 
фактгина эрта ёшлик ёши билан чегараланиши концепциясининг эврестик 
имкониятларини чеклайди.
Касбий ва шахсий англаш Н.С.Пряжниковнинг томонидан олиб борилган 
изланишларнинг 
предмета 
хисобланади. 
Унинг 
концептуал 
ёндашуви 
куйидагилардан иборат.
Адабиётлар тахлили, амалга оширилган тажриба - экспериментал 
тадкикот Н.С.Пряжниковга касбий шаклланишнинг назарияси ва амалиётини 
бойитиш имконини беради. Касбий англаш шахснинг бошка мухим сохаларида 
узини намоён эта олиши билан узилмас алокасини доимо таъкидлаган холда, у 
шундай ёзади. “Касбий англашнинг мохияти аник маданий-тарихий вазиятда 
бажариладиган иш ва бутун хаёт мазмунини мустакил ва англанган холда 
топишдадир” .
Ш ахснинг касбий англаши буйича утказилган тахдилини умумлаштириб, 
бу жараённинг асосий нукталарини ажратишимиз мумкин:
1. 
Касбий англаш - индивиднинг касблар оламига ва танланган аник 
касблар оламига нисбатан булган танловли муносабати.
www.ziyouz.com kutubxonasi


2. Уз хусусиятлар ва имкониятларини, касбий фаолият талабларини ва 
ижтимоий-иктисодий шароитларни хисобга олган холда касбий англаш ядроси 
хисобланади.
3. Касбий англаш бутун касбий хаети давомида амалга оширилади, шахе 
доим узгаради, уз касбий хаётини кайта англайди ва касбида узини намоён 
этади.
4. Шахе касбий англашнинг долзарблашуви, турли вокеалар, яъни 
умумтаълим мактабини, укув юртини тугатиш малака ошириш, яшаш жойини 
алмаштириш, аттестация, ишдан бушаш ва хоказапар билан англанади.
5. Касбий англаш шахе мухим ижтимоий - психологик етуклигини 
тавсифи хисобланади.
Шахе касбий англашни тадкик этиб, Н.С.Пряжников унинг куйидаги 
мазмунли - процессуап моделини асослаб берди:
1. 
Ижтимоий 
фойдали 
мехнатнинг 
кадр-кимматини 
ва 
касбий 
тайёргарлигининг заруриятини англашнинг кадриятли, маънавий асоси.
2. Ижтимоий-иктисодий вазиятда уз йуналишини топиш ва танланадиган 
фаолиятни келажакда ривожпантира олиш.
3. Касбий мехнат оламида умумий холда уз йуналишини аниклай олиш ва 
касбий максадни ажрата олиш.
4. Якин орадаги касбий максадларни кейинги максадга элтувчи йуллар ва 
воситалари сифатида аниклаш.
5. Касбий укув юртлари ва иш уринларига мувофик касблар ва 
мутахассисликлар хакида маълумот бериш.
6. Касбий максадларга эришишни мураккаблаштирувчи тусиклар хакида 
тасаввурга эга булиш, шунингдек, мулжалланган режаларни амалга оширишга 
кул берувчи уз фазилатларини билиш.
7. Англашнинг асосий варианта буйича мувафаккиясизликка учраган 
холда, танлов захира вариантларининг мавжудлиги.
8. Шахе касбий истикболларининг амалий юритилишини бошланиши ва 
мулжалланган режаларни доимий равишда корректировка этиш.
Шахе 
узини 
намоён 
эта 
олиш 
имкониятларини 
тахлил 
этиб,
Н.С.Пряжников касбий англаш буйича еттита турини таклиф этади:
1. Маълум бир мехнат вазифада ^ и н и англаш. Бу англаш тури 
бажарилаётган фаолият доирасида узини намоён эта олишини назарда тутади. 
Ишчи уз фаолият мазмунини айрим мехнат вазифаларини сифатли бажаришда 
куради (масалан, конвейрда ишлаш пайтида). Танлаш эркинлиги ва инсон 
харакатларининг диапазони минимал даражада акс этиши билан белгиланади. 
Куп ишчиларга бу бир хил ва бир маромда ишлаш ёмон таъсир этади. Шунинг 
учун ишлаб чикариш ташкилотлари бундай ишларни бажариладиган ишлар 
турини алмаштириш хисобига кушимча вазифалар билан бойитишга харакат 
киладилар. Аммо шуни хам таъкидлаш лозимки, айрим кишилар бундай 
мехнатдан рохатланадилар.

Download 6.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling