83
Демократик модель. Бу моделнинг ўзига хос ҳусусияти гуруҳни
ташкил этган ходимлар билан раҳбар ўртасида фаол фикр алмашувидир.
Қарорлар гуруҳ йиғилишида қабул қилинади.
Бу моделдан фойдаланиш натижалари:
Бошқарувнинг бу хилда ахборот хажми кўпаяди ва қарор қабул қилиш
осонлашади. Бироқ қарор директив моделдаги қарорга нисбатан секинроқ
амалга оширилади. Бошқарувнинг бу хили амалда катта қийинчиликлар
туғдиради ва шу сабабли раҳбарда алоҳида ҳусусиятлар (ўз
хавфсизлигини
хис қилган, бошқаларни тушуниш қобилияти, йиғилишлар ўтказиш
амалиётини эгаллаш ва ҳ.к.) бўлишини талаб қилади. Раҳбар билан гуруҳ
ўзаро муомалани ўрганишлари керак, бу эса биринчи қарашда туюлганидек
унчалик осон вазифалардан эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: