Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги


Шундай килиб, ижтимоий тарбиянинг дастлабки учоги оила


Download 7.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/208
Sana19.10.2023
Hajmi7.01 Mb.
#1709658
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   208
Bog'liq
В. Каримов Оила психологияси Дарслик

Шундай килиб, ижтимоий тарбиянинг дастлабки учоги оила 
булиб, айнан ота ва она дастлабки ижтимоий кунйкмаларни бола 
онгига сингдирувчи, унинг иродасини чархловчи инсонлардир. 
Оилавий муносабатлар болани накакат шахе сифатида узлигини 
англаш, балки узини у ёки бу жинс вакили сифатида идрок этиш ва
‘Социология сем ьи / П од ред. 
А.И. Антонова. -
М.: 2005. - С. 235.
55


шахсий фазилатларини такомиллаштиришга хам ёрдам беради. 
Бизнинг кузатишларимиз шуни исботладики, оиланинг тулик 
булиши, яъни, унда хам ота, хам онанинг тинчлик-тотувликда 
яшашлари ва унда нормал инсоний муносабатлар, соглом маънавий 
мухитнинг мавжудлиги боланинг хар томонлама яхши ривожланиши, 
соглом, аклли, кучли ирода сохиби булиб етишига имкон беради. 
Болага хам отанинг хам онанинг булишининг зарурати шу билан 
изохланадики, масалан, киз бола онаси ва унинг оилада узини 
тутишига караб, узини аёллар жинсига тааллукли эканлигини 
англашдан тапщари, келажакда кандай она булишини тасаввур килса, 
отасига, унинг онасига булган муносабатига караб, узини келажакда 
оила курганда кандай оила сохибаси булиши лозимлигини англаб 
боради. Худди шундай, угил бола онасининг фазилатлари, оиладаги 
тутами ва отасига муносабатини идрок килиб борар экан, келажакда 
кандай киз билан турмуш куриш мумкинлиги, танлайдиган кизи 
кандай сифатлар сохибаси булиши лозимлигини билиб борса, киз 
бола отаси ва унинг оилада мавкеига караб, узини эркак сифатида 
келажакда тасаввур килиш билан биргаликда турмуш зфтогига 
кандай муносабатда булиш лозимлиги тугрисида билим ва 
тасаввурларини ортгириб боради. Бу психологик конуният булиб, 

Download 7.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   208




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling