Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университеты


Download 2.79 Mb.
bet25/43
Sana16.06.2023
Hajmi2.79 Mb.
#1504528
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   43
Bog'liq
Tarih oqitish metodikasi

Узаро фикр олишув. Фикрлаш жараёни талабаларнинг узаро фикр олишувини кузда тутади. Талабаларнинг узаро фикр олишиши уларнинг бир- биридан Урганишдаги уртокчилигига асос солади. Талабалардан фикрловчи сифатида узларида булган йирик фикр ва оддий хатога булган кобилиятларини бошкаларга очиб бериш талаб этилади. Узаро фикр олишишда талабалардан диккат билан тинглаш, узининг карашлар тизимини сузловчига зурлаб утказиш ва бошка сузловчиларни тузатиб туришдан узини тийиб туриши хам талаб этилади. Бунга жавобан талабалар бошкапарнинг ялпи фикрларидан фойдаланиш имкониятига эга булади. Кенг доирадаги мунозара окибати уларок талабалар узларига тегишли булган гояларни тахдил килиш ва уни аниклашга янада кобилияти орта боради хамда уларни уз билимлари ва хаётий
тажрибаларида яратган гоялари тизимига тиркаб боради. Фикрлаш жараёнини ташкил этишда уни утказишнинг бир неча моделлари мавжуд. Улар: Узига ишонч хосил килиш; ишда фаол иштирок этиш; уртоклар ва укитувчи билан фикр олишиш; узгалар фикрини тинглай олиш.
Танкидий фикрлашни ривожлантириш муаллифлари фикрлаш жараёнини ташкил этишда идрок килишнинг 4 типини фаркдайдилар:
Яхлитлигича идрок этиш. Мавзу ёки фан тугрисида умумий билим берадиган идрокнинг шаклидир.
Изох^и идрок этиш. Бу Блум изохлари даражасига айландир. Идрокнинг бу типида талаба гоя ва ходисаларнинг узаро алокаларини ёритади, унинг мохиятини мухокама килади, фаннинг турли сохаларига оид гоя ва ахборотларни хатто ташки жихатдан боглик ходисапарни бирлаштиради.
Шахсий идрок этиш. Талабалар узларида аввалдан мавжуд булган шахсий тажриба ва билимлар тузилмасини янги билимлар билан боглаб тушуниш жараёни акс эттиради.
Танцидий идрок этиш. Мазмунни бир томонга куйиб, уни тахлил килиш. унинг нисбий кимматини, тугрилигини, фойдалилигини ва талабаларнинг билиши, тушуниши ва кабул килиши доирасида унинг ахамиятини бахолашдир.
Шундай килиб, ахборотларни чорлаш, уйлаб куриш ва фикрлаш методикапаридан фойдаланиш куйидаги мухим вазифаларни ечиш имкониятини беради:
талабаларга максадларини англаб олишга ёрдам беради; машгулотларда фаоллигини таъминлайди; самарали мунозарага чорлайди;
талабаларнинг узлари саволлар тузиши ва уни савол тарзида бера олиши учун ёрдам беради;
талабаларга уз шахсий билимларини ифода килишга ёрдам беради; талабаларнинг шахсий мутолааси мотивациясини куллаб-кувватлайди; хар кандай фикрларга булган хурмат кайфиятини яратади; талабаларда персонажларга буладиган изтиробини устиришга ёрдам беради; талабалар кадрланадиган фикрлашга шароит яратади; Узгаришлар содир булишига сабаб сифатида хизмат килади талабаларнинг танкидий жалб килинишига бир катор умидлар билдирилади.
3. Укитишнинг интерактив методлари "Аклий хужум"
Шундай килиб, "аклий хужум" коидаларини куйидагича белгилаш мумкин:

  • олга сурилган гоялар бахоланмайди ва танкид остига олинмайди;

  • иш сифатига эмас, сонига каратилади, гоялар канча куп булса шунча

яхши;

  • исталган гояларни мумкин кадар кенгайтириш ва ривожлантиришга харакат килинади;

  • муаммо ечимидан узок гоялар хам куллаб-кувватланади;

  • барча гоялар ёки уларнинг асосий магзи (фаразлари) кайд этиш йули билан ёзиб олинади;

  • "хужум"ни утказиш вакти аникланади ва унга риоя килиниши шарт;

  • бериладиган саволларга кискача ( асосланмаган) жавоблар бериш кузда тутилиши керак.

Мунозара - Бу метод ёрдамида укувчиларга муайян муаммо буйича тулик ахборотлар етказилади, мунозара учун танланган мавзуни укувчилар аёвсиз "штурм" киладилар ва пировард натижада муаммога тегишли маълумотларни атрофлича Урганадилар
Мунозарани утказиш методикаси.

    1. Мунозара олиб борувчи - бошловчи (укитувчи, журналист, бошлик ва хоказо) мавзуни олдиндан танлайди ва иштирокчиларни таклиф этади.

    2. Бошловчи иштирокчиларга "акдий хужум" топширигини беради ва унинг коидаларини тушунтиради:

  • "хужум"дан максад - муаммо ечимига оид вариантларни мумкин кадар куирок таклиф этиш;

  • уз акл-идрокингизни марказлаштиришга харакат килинг ва диккатни муаммо ечимига каратган холда фикрлар билдиринг. Билдирилган гоялар умумий фикрга зид булсада, хеч бири рад этилмайди;

  • бошка иштирокчилар гояларини хам ривожлантиринг;

  • таклиф этилганларни бахолашга уринманг, бу иш билан сиз кейинрок шугулланасиз.

  1. Бошловчи котибини тайинлайди ва у юзага келган барча гояларни ёзиб ооради. Мухокама вактида сузга чикувчилар тартиби урнатилади, мунозарага барча иштирокчилар жалб этилади ва уларга уз фикрларини ифодалаш учун нмкониятлар берилди. Агар бирор бир киши томонидан "аклий хужум"ни утказиш коидалари бузилса, бошловчи зудлик билан мухокамага аралашади. Биринчи боскич янги гоялар пайдо булгунча давом этаверади.

  2. Бошловчи иштирокчиларнинг танкидий тафаккури "чархланиши" учун кискача ганаффус эълон килади. Кейин иккинчи боскич бошланади. "Аклий хужум" иштирокчилари гурухданади ва биринчи боскичда билдирган гояларини мустахкамлайдилар. гоялар гурух буйича бирлаштирилиб, муаллифлар уларни тахлил килишга киришдилар ва натижада уртага куйилган муаммонинг ечимига тегишли булган фикрларгина ажратиб олинади.

Бошловчи мунозарага якун ясайди.
"Уз Урнингни топ"
Агар синфда у ёки бу мавзу буйича тортишувлар вужудга келса бу метод ёрдамида муаммонинг ечимини топиш мумкин. Ундан купинча дарснинг кириш кисмида фойдаланишади ва утилаётган мавзуни урганишга турли хил ёндашувлар мавжудлиги намойиш этилади. Бу бир томондан. Иккинчидан, укувчиларга уз фикрини баён килишга, мулокот куникмаларини кайтадан тузатишга имкониятлар мавжуд булади. Учинчидан, даре сунгида укитувчи томонидан мавзуни узлаштириш даражасини бахолаш аник амалга оширилади.
1.Синфнинг карама-карши бурчакларига иккита плакат осилди. Уларнинг бирига "розиман", бошкасига "рози эмасман" деган сузлар ёзилиши керак.
Плакатларда баъзи бир мавзуга оид саволлар буйича билдирилган карама-карши фикрлар хам ёзилиш мумкин. Масалан: "анжир гуллайди ва мева тугади", ёки "анжир гулламасдан мева тугади".

    1. Дарсни ташкил этиш коидалари мухокама килинади.

    2. каралаётган муаммо юзасидан уз фикрларига мое келадиган плакат ёнига бориш зарурлиги укувчиларга таклиф этилди.

    3. Булинган укувчилардан уз каршиларини асослаш суралади. Бу пайтда бир гурухдан иккинчи гурухга утиш рухсат этилади ва шу тарика синф укувчиларининг хаммаси жалб этилди.

    4. Муаммо буйича фикрлар билдирилгач, укувчилар ичида мунозара давомида уз нуктаи назарини узгартирганлар ва бошка гурухга утувчилар булиши мумкин. Бундай холларда улар уз урнини узгартириш сабабларини асослаши керак булади.

    5. Иштирокчилардан оппонентлари ичида муаммо юзасидан энг ишончли фикр айтган укувчиларни аниклаш суралади. "Кичик гурухларда ишлаш" - Кичик гурухларда ишлаш укувчиларнинг дарсда фаоллигини таъминлайди, хар бири учун мунозарада катнашиш хукукини беради, бир-биридан синфда урганишга имкони тугилди, бошкалар фикрини кадрлашга ургатади.

"Меню" - Якка тартидда ёки кичик гурухлар билан иш олиб боришни хохлаган ижодкор укитувчига "Меню" методидан фойдаланиш тавсия этилади. Бунда кичик гурух (укувчи) га аник топширик берилади.
хар бир гурух топширик олади ва 3 минут давомида мухокама килишади. сунгра хар гурухлардан биттадан вакил укитувчи столига келишади ва тайёр "Меню"ни олиб кайтишади. Бу узун киркилган когозлар - "Тиллар" булиб, уларда хилма-хил хукук нормалари баён килинган булади. Гурух вакили тиллардан танлаб олади ва уз гурухига олиб келади, кейин бошка укувчи шу ишни бажаради ва зарурий материаллар йигилгунча бу холат давом этади. 10 минут давомида топширик мухокама килинади ва расмийлаштирилади. Бу жадвал кулда тайёрланиши хам мумкин ёки жавоблар опаки огзаки хам булиши мумкин. Бошка гурух вакиллари саволлар беришади, укитувчи эса гурух ишларини, сардор фаолиятини бахдлаб беради.

Download 2.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling