Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университеты


Download 2.79 Mb.
bet21/43
Sana16.06.2023
Hajmi2.79 Mb.
#1504528
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   43
Bog'liq
Tarih oqitish metodikasi

Воцелик суратлари. Уларда мухим вокеалар, ижтимоий хаётдаги ноёб фактлар, харбий харакатлар ёритилади. Масалан, бу суратлар укшувчидан вокеани ёркин хикоя килиб беришни, вокеанинг ривожланиши ва ундаги драматизмни очиб беришни талаб этади. Шундагина картина укувчиларга ахдокий ва гоявий таъсир этиши мумкин.

  • Урганилаётган давр учун типик булган вокеаларни акс эттирувчи суратлар. Масалан, «К,адимги Грецияда кул савдоси». Суратнинг бу тури катга бир вокеани ёки унинг бир кУринишини Урганиш билан боглик булган хамма саволларга жавоб беради. Улар устида укувчиларнинг фаол мустакил ишларини ташкил этиш хам мумкин.

  • К,адимги шщарлар, цурилишлар, меъморий ёдгорликлари ёки уларнинг ансамбли тасвирланган тарихий суратлар Масалан, "Кадимги дунё тарихи" дарслигида берилган «Афина Акрополи» ва бошкалар. Картиналарнинг бу турини укитувчи укувчиларга муфассал тасвирлаб тушунтириб беради. Масалан, укувчиларни Акрополга хаёлан экскурсия килдириш.

  • Тарихий портретлар. Улар устида укувчилар мустакил иш олиб борадиган булса, улар тарихий шахсларнинг хаёти ва фаолиятини огзаки ёки ёзма равишда хикоя килиб беради.

    Шу тарика, суратлардан фойдаланиш ва улар устида ишлаш методлари уларнинг мазмуни ва характери билан белгиланади. Хозирги вакгда у рта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих курсининг деярли хамма булимлари юзасидан ук_. в суратлари яратилган.
    Суратлар билан ишлаш. Суратлардан унумли фойдаланилиши, уларнинг укитишдаги роли ва урнини яхши тушуниб олинишига боглик. Суратлар курсатмали куролларнинг хамма турлари сингари укувчилар учун фаол билим олиш манбаи булиб хизмат килади.
    Юкори синфларда суратнинг характери ва уларнинг вазифаси куйи синфлардагидан кура бирмунча узгаради: сурат юзасидан хикоя килиш усули камдан-кам кУлланиладиган булиб колади. Энди укитувчи суратлардан баён килинган назарий материални безак килиш учун, аниклаштириш, тарих кур­сининг мураккаб масалапарини тушунтириб бериш учун фойдаланади.
    Укув материали баён килингандан кейин, шу вокеага дойр суратдан фойдаланишда укувчилар узларидаги мавжуд билимларни ишга соладилар. Дарсда олган билимларига суяниб сурат мазмуни юзасидан укитувчи берган саволларга жавоб берадилар.
    Шундай килиб суратлар:

                  1. укувчиларни янги материални фаол узлаштиришга тайёрлайди, оладиган билимларининг манбаи булиб хизмат килади, янги материални пухта Узлаштириш учун мавжуд билимларни ишга солиш воситаси ва кириш сухбатини утказиш учун курсатмали материал воситасини утайди;

                  2. тарихий вокеанинг «жонли идрок» этилишини, Урганилаётган материалнинг аник ва тушунарли булишини таъминлайди;

                  3. укитувчи баёнининг таъсирчанлигини кучайтиради, урганилаётган материалнинг ахлокий таъсирини оширади;

                  4. дарсда суратнинг мазмуни тарихий материални тахлил килиш ва умумлаштириш объекта булиб хизмат килади, укувчиларнинг аник образлардан тарихий ходисаларни, уларнинг мохиятини ва конуниятларини тушуниб олишларига ёрдам беради;

                  5. укувчилар онгига таъсир курсатади, тарихий материалнинг ва улардан келиб чикадиган хулоса ва умумлашмапарнинг кунгилларда жо булиш, дарснинг якунловчи кисмида фойдаланилган сурат эса, урганилганни мустахкамлаш ва узлаштириш даражасини текшириш воситаси булиб хам хизмат килади.

    Суратлар устида мустакил ишлай олиш учун укувчилар:
    а) суратни тугри тахлил килишлари ва тушунишлари;
    б) ундан тарихий билим ола билишлари;
    в) сузлаганда суратдан фойдапаниб, унга караб хлкоя кила билишлари;
    г) суратни хам тарихий манба, хам санъат асари сифатида тушуна билишлари лозим.
    Бу шартларни узлаштириш укувчиларнинг нутки, эътибори, кузатувчанлиги, ижодий тасаввур этиш кобилияти, тарихий тафаккури усишида, аклий ва эстетик тарбиясида, уларда мухим амалий малака ва иктидор хосил булишида хам мухим урин тутади.
    Безаклар дарслик матнии мазмунининг таркибий кисмини ташкил этади. Улардан дареда ва даредан ташкари машгулотларда билим манбаи сифатида фойдаланилади. Укитувчи уз баёнида бошка манбалардан фойдалангани каби безаклардан хам кенг фойдалакади. Безакларнинг содда ва мураккаблигига караб укитувчи уларнинг мазмунини укувчиларга муфассал тушунтириб беради ёки кискача хикоя килиш билан чегараланади. Укувчиларни безаклар устида фаол ишлай олишга, мазмунини мустакил равишда чакиб ола ва сузлаб бера билишга ургатиш лозим.
    Безаклар мазмунининг мураккаблиги, характери укувчиларнинг тайёргарлигига караб сухбат йули билан тахлил килиниши мумкин, укитувчи укувчиларга мустакил тахлил килишни хам топшириши мумкин.
    Безак материаллар куйидаги турларга булинади:

                    1. Утмишдаги буюм ёдгорликларининг тасвирлари:

    а) Айрим буюмлар ёки уларнинг парчалари, рузгор ашёлари, уруш куроллари, мехнат куроллари;
    б) меъморий ёдгорликлар ва санъат асарлари тасвири. Улар ичида буюм ва меъморий ёдгорликларнинг тасвирлари асосий уринни эгаллайди. Бу гурухга кирган безаклар жуда хам турли-туман булиб, объектни тахлил килиш, таккослаш ва тегишли хулосалар чикариш учунгина хизмат килмасдан, укувчиларни эстетик рухда тарбиялаш ва уларга эмоционал таъсир курсатишнинг хам мухим воситаси булиб хизмат килади.

                    1. Рассомларнинг хаётдан олиб яратган сюжетли асарлари.

                    2. Портретлар.

                    3. Хужжатлар, ёзувлар, хужжатли текстлар (тошга уйилган ёзувлар, кулёзмалар, нашр этилган ёзмалар, прокламациялар) тасвири. Бу хилдаги безаклар укувчиларнинг давр рухини, тарихий шароигни яхширок тушуниб олишларига ёрдам беради.

                    4. Хужжатли фотосуратлар ва вокеа шохидлари чизган суратлари. Бу хилдаги безаклар асосан XIX—XX аср вокеаларига дойр булиб, юкори синфларда фойдаланилади.

    Шундай килиб, безаклар билим манбаларидан бири булиб, тарих дарсларида укитувчи баёнини аникдаштиришда унинг гоявий таъсирини кучайтиришда, укувчилар билимини мустахкамлаш ва мавжуд билимларни ишга солишда курсатмали материал сифатида хам хизмат килади.
    Тарихий вокеа маълум бир вактда ва маълум бир жойда содир булади. Укувчиларда вокеа содир булган жой хакида тасаввур яратиш таълимда мухим Урин тутади.
    Тарихий харита билан ишлаш географик мухитга характеристика беришнинг асосий методини ташкил этади. Географик мухит- жамият ривожланишининг харакатлантирувчи кучи булмасада, тарихий ривожланишнинг тезлашиши ёки секинлашишига жиддий таъсир курсатиши мумкин.
    Географик мухитнинг жамият ривожланишидаги ролига, айникса "К,адимги дунё тарихи" дарслигида; катта урин берилган.
    5-6- синфларда укувчиларга географик мухит билан одамларнинг машгулоти уртасидаги алокани очиб бериш, халкдарнинг тарихий ривожланишига географик мухитнинг таъсирини курсатиш учун катта имконият бор.
    Харита ёрдамида бирор мамлакатнинг тарихий тараккиётида босиб утган турли боскичлардаги ахволини аник тасвирлаб бериш, укувчиларда биринчидан, ишлаб чикарувчи кучларнинг ривожланиши хакида аник тасаввур яратишга, иккинчидан, инсон аждодлари мехнатининг бунёдкорлик кучини пухта тушуниб, англаб олишларига ёрдам беради. Бинобарин, харита билан ишлаш жуда катта маърифий ва тарбиявий ахамиятга эгадир.
    Дареда харитадан фойдаланиб тарихий вокеа содир булган жойни курсатиш, укувчиларда географик мухитнинг роли хакида тасаввур яратиш учунгина эмас, балки тарихий вокеаларнинг мохиятини, уларнинг конуниятларини, узаро апокалари ва сабаб-натижаларни очиб беришда хам мухим роль уйнайди. Харитадан тарихий вокеани тушунтириб беришдагина эмас, балки уни тахдил килишда ва умумлаштиришда хам фойдаланилади.
    Харита ёрдамида тарихий вокеаларнинг сабаб-алокалари очиб берилади. Масалан, Амир Темур салтанатининг юксалиши сабаблари очиб берилади.
    Харита дарснинг бошида урганилган материални тахлил килиш, умумлаштириш, тарихий тараккиёт ривожланишининг конуниятларини очиб беришга ёрдам курсатади.
    Тарихий харита укув материалини мустахкамлашда мухим роль уйнайди. Укитувчи вокеа булиб утган жойини деворга осилган харитадан курсатган вактда укувчиларнинг уша жойни уз харитаси ёки атласидан излаб топиши, укитувчи рахбарлигида хаританинг тахдил килиниши, укувчиларнинг уз дафтарларидаги эскизлар ва дарсликдаги хариталар устида уйда мустакил ишлаши, навбатдаги дареда берилган саволларга харитадан фойдаланиб жавоб бериши укув материалининг пухта узлаштирилишига ва узок вакт эсда сакданишига ёрдам беради.
    Тарих укитиш тажрибасида тарихий хариталарнинг уч туридан фойдаланилади:
    1.У мумий хариталар. Улар бир мамлакат ёки бир гурух мамлакатлардаги тарихий вокеаларни, уларнинг мавкеини, тарихий тараккиётнинг маълум боскичидаги ахволни акс этгиради.
    2.Обзор хариталар. Урганиладиган вокеалар ривожланишининг изчиллигини узок давр мобайнида худуднинг узгарганлигини акс эттиради.
    3.Тематик хариталар. Маълум тарихий вокеаларга ёки тарихий жараённинг айрим томонларига багишланади. Масалан, «1525 йилда Германияда дехконлар уруши».
    Тематик хариталарда ижтимоий хаётга дойр масалалар, чунончи иктисодий масалага, харакатларга, синфий кураш ёки харбий утмишга дойр масалалар туларок ёритилади. Дарслик ва атласлардаги хариталарнинг купчилиги тематик хариталардир. Укитувчи босма ёки кулда тайёрланган осма тематик хариталардан хам фойдаланади.
    Схематик хариталар ёки харита-схемалар хам тематик хариталарнинг бир туридир.
    Тарих дарсларида укувчиларни мамлакатимизнинг табиий шароити ва иктисодиётининг ривожланиш тарихи билан чукуррок таништириш максадида табиий ва иктисодий географик хариталардан хам фойдаланилади.
    Бирорта хам дарсни харитасиз тасаввур этиш кийин. Харита тарих дарсининг энг зарурий кулпанмаси булиб хлсобланади. Харита аввало урганиладиган мавзуга мое булиши лозим. Укитувчи вокеалар ривожи давомини баёни жараёнида харитадан курсатиб бориши, айни вактда укувчилар Укитувчи курсатадиган жойни кулларидаги харита ёки атласдаги харитадан излаб топишлари лозим.
    Хар бир янги харита ургана бошланганда унга кискача обзор бериш, уни урганилган эски харита билан солиштириб, укувчиларни янги харитадаги уз1~аришлар билан таништириш, уларнинг тарихий тараккиётнинг изчиллиги ва хар бир боскичнинг узига хос мухим хусусиятларини англаб олишларига ёрдам беради. Укувчилар икки харитани солиштириб мамлакат худуди торайган ёки кенгайганини, шахарларнинг усганлиги ва бошка узгаришлар юз берганлигини аник тушуниб оладилар.
    Укитувчи харита юзасидан саволлар ва топшириклар бериш йули билан укувчиларни 5-6-синфдан бошлаб харита устида ишлашга ургатиб боради. Укувчиларни харитани укиб тушунишга, улардан тарихий билимлар манбаи сифатида фойдапана билишга ургатиш керак.
    Тарих дарсларида таълимнинг техника воситапаридан фойдаланиш дарснинг самарадорлигини оширади. Таълимнинг техника воситалари укитиш ва урганиш сифатини кутаришга укувчиларнинг Укув материалини кизикиб урганишига ва пухта узлаштиришига хизмат килади.
    Тарих Укитиш тажрибасига кура Урта таълим ва урта махсус таълим тизимида таълимнинг куйидаги техника воситапаридан фойдаланилмокда:


                      1. Download 2.79 Mb.

                        Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   43




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling