Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университеты


Download 2.79 Mb.
bet9/43
Sana16.06.2023
Hajmi2.79 Mb.
#1504528
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   43
Bog'liq
Tarih oqitish metodikasi

Баён килиш - укитувчи томонидан урганилаётган материал мазмунини изчил сузлаб бериш методи.
Билиш фаолияти - идрок килиш хисси, назарий фикрлаш ва амалий фаолият бирлиги.
Кузатиш - бирор педагогик ходиса буйича аник фактик материал олиш максадини кузлаган идрок этишнинг шакли.
Куникма - урганиш натижасида кулга киритилган, беихтиёр, автоматик тарзда бажариладиган харакат, куникмалар бирор харакатни назоратсиз, автоматик тарзда бажариш крбилиятларидир.
Курсатма - эхтиёжнинг мавжудлиги ва объектив вазият хамда уни кондириш билан боглик равишда олдиндан шахсларнинг маълум фаоллигини тайёрлаш, уларни жойлаштириш.
Такрорлаш учун саволлар

  1. Укувчиларда тарихий тасаввурларни шакллантириш усул ва воситалари.

  2. Тушунчаларни шакллантиришнинг усул ва воситалари. Оддий ва мураккаб тушунчалар хакида маълумот беринг.

  3. Тарихий билимларни шакллантиришда тасаввур ва тушунчаларнинг тутган урни.

4-мавзу. Тарих дарсликлари ва уларга куйиладиган замонавий талаблар Режа:

    1. Тарих дарслиги билим манбаи ва таълим воситаси сифатида.

    2. Тарих дарслигининг асосий таркибий кисмлари.

    3. Укувчиларнинг дарслик матни ва иллюстрациялар билан ишлаш усуллари.

Урта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих укитишда кулланиладиган матнларга - дарслик матни, тарихий хужжатлар, асарлар, илмий -оммабоп ва бадиий, тарихий адабиётлар ва бошкалар киради. Босма матнлар укувчилар тарихий билимларининг асосий манбаи булгани каби укитувчининг билим манбаини, баёнининг асосини ташкил этади. Табиийдирки, Укитувчи шу манбалардан турли ва унумли фойдапанган такдирдагина, унинг баёни замон талабларига, умуман урта таълим ва урта махсус таълим тизимидаги тарих таълимининг талабларига жавоб бериши, укитувчи баёнининг укувчиларга тушунарли, мазмундор, марокли ва илмий жихатдан ишонарли, образли ва таъсирли булиши мумкин. Шунингдек матнларлар устида ишлаш укувчилар. билимини кенгайтиради, тарихий факт ва ходисаларнинг мохият . уларнинг конуниятларини чукуррок тушуниб олишларига ёрдам беради, миллий истиклол тарбияси шаклланади, тарихий фикрлаш хосил булади, улар тарихий вокеаларга бахо беришга урганадилар. Урта таълим ва урта махсус таълим тизимида укувчилар хар хил матнлар устида ишлаб мустакил иш куриш малакасини хосил киладилар ва тарихий тадкикот ишларининг дастлабки методлари билан амалий равишда танишадилар.
Укитувчи укув дастур тагтабига мувофик тарих дарслиги матнини мазмунига дарслик матнини асос килиб oj °ди. Укитувчи узининг баёнини бошка ,матнлар асосида янада аниклаштиради ■ ва бойитади. Дарслик матни укувчиларнинг дареда ва даредан ташкари тарйхни) урганиш, узлаштириш ва уни эсдусакдаб колишининг, билиш фаолиятининг,-токодий изланиш ишларини олиб боришнинг мухим манбаидир. Матн ва улардаги саволлар, топшириклар тарих курсининг мазмунини ижодий узлаштиришга ва олинган билимларни хаётда куллашга ургатади.
Дарслик матни устидаги ишлаш Укув материалини узлаштириш ва уни эсда саклаб колиш, укув текстини тахлил килиш ва ундан тарихий вокеа, ходисаларнинг мухим белгиларини топиш, фактик материалларни ва тарихий фактларнинг мухим белгиларини бир-бирига таккослаш, аниклаштириш ва умумлаштириш каби турли хил максадларда олиб борилади. Шунингдек, матн устида ишлашда хронологияни тайёр тарихий тушунчалар таърифини узлаштириш ва уларни мустакил аниклаш, дареликда баён килинган вокеа ва ходисаларнинг ривожланишини кузатиб бориш, аник тарихий фактлар ва статистик маълумотлар асосида ижтимоий ривожланиш тенденцияларини билиб олиш, махаллий, вактли, сабаб-натижали ва тарихий алокаларнинг конуниятларини узлаштириш ва аниклаштириш, лугат ишларини мазмунли ва суратли режалар, жадваллар тузиш ва бошка шу каби унча мураккаб булмаган ёзув ва графика ишларини олиб бориш, матн устида дастурлашган таълим элементларики амалга ошириш каби вазифалар кам кузда тутилади.
2. Тарих дарслигининг асосий таркибий кисмлари


Download 2.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling