Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент Молия института


 Корхонадаги хизмат мартабасини бошкариш


Download 4.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/79
Sana03.11.2023
Hajmi4.84 Mb.
#1743620
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   79
Bog'liq
ek 1546 moliya (28)

9.3. Корхонадаги хизмат мартабасини бошкариш 
стратегияси
Мартаба (мавке) - бу персоналнинг уз мехнат истикболи туг- 
рисидаги субъектив равишда англаб етилган фикр-мулохазалари, 
узини узи намоён килиш ва мехнатдан коникиш хосил килиш бора- 
сида кутилган йулларидир. Бу хизмат пиллапоясидан тадрижий ра-


вишда илгарилаб бориш, ходим куникмалари, кобилиятлари, мала- 
ка имкониятлари ва фаолияти билан боглик булган иш хаки мик- 
дорларининг узгаришидан иборат.
Кишининг ишдан ташкари хаёти мартабага маълум даражада 
таъсир килади, бу мартабанинг маълум кисми х,исобланади. Бу -
бир вактлар танланган фаолият йулидан олга томон илгарилаб бо- 
ришдир. Бошкача килиб айтганда, мартаба - бу инсоннинг мехнат 
килиш билан боглик хаёти мобайнидаги иш тажрибаси ва фаолияти 
билан боглик алохида англаб етилган мавкеи ва хулк-авторидир.
Мартабанинг икки тури булади: касб мартабаси ва ташкилот 
ичидаги мартаба.
Касб мартабаси шу нарса билан ажралиб турадики, муайян 
бир ходим узининг касбий фаолияти жараёнида ривожланишнинг 
турли-туман боскичларидан утади: таълим олиш, ишга кириш, 
касб-хунар сохасида усиш, узига хос касбий кобилиятларини кул- 
лаб-кувватлаш, пенсияга чикиш. Ходим бу боскичларни изчиллик 
билан, турли ташкилотларда ишлаш билан утказган булиши мумкин.
Касб мартабаси билан бир каторда ташкилот ичидаги марта- 
бани ажратиб курсатиш мумкин. У ходимнинг бир ташкилот дои- 
расида ривожланиш боскичларининг изчиллик билан алмашиниб 
боришини камраб олади.
Ташкилот ичидаги мартаба учта асосий йуналишда амалга 
оширилади:
Вертикал йуналиш - дейилганда таркибий погонанинг анча 
юкорирок даражасига кутарилиши тушунилади;
Горизонтал йуналиш - фаолиятнинг бошка функционал соха- 
сига утказишни ёхуд погонадаги муайян хизмат ролини бажариш- 
ни назарда тутади;
Марказга интилувчан йуналиш - асосий узакка, яъни ташки­
лот рахбарлигига интилиш тушунилади.
Мартабани режалаштириш ва амалга оширишнинг асосий ва- 
зифаси касбий ва ташкилот ичидаги мартабаларнинг узаро таъси- 
рини таъминлашдир. Бу таъсир бир катор вазифаларни хал килиш- 
ни назарда тутади, чунончи:
• ташкилот максадлари билан айрим ходим максадларининг 
узаро богликлигига эришиш;
• мартабани режалаштиришнинг муайян ходимга каратили- 
шини таъминлаш; бундан максад узига хос эхтиёжлари ва вазият- 
ларини хисобга олишдир;


• мартабани бошкариш жараёнининг ошкоралигини таъминлаш;
• «мартабанинг боши берк кучалари»га бархам бериш, амалда 
уларда ходимнинг ривожланиши учун имконият йук булади;
• мартабани режалаштириш жараёни сифатини ошириш;
• муайян мартабага дойр карорларни хал килишда фойдала- 
ниладиган хизмат сохасида усишнинг кургазмали ва идрок этила- 
диган мезонларини шакллантириш;
• персоналнинг мартабага булган лаёкатини урганиш;
• ноаник умидларни кискартириш максадида ходимларнинг 
мартабага интилишига асосли бахо беришни таъминлаш;
• хизмат сохасида усиш йулларини аниклаш; бу йуллардан 
фойдаланиш керакли вактда ва керакли уринда ходимларга булган 
мивдор ва сифат эхтиёжларини кондиради.
Тажрибанинг курсатишича, купинча ходимлар узларининг 
мазкур жамоадаги истикболларини билмайдилар, бу эса персонал 
билан ишлашнинг яхши йулга куйилмаганлиги, ташкилотда марта­
бани режалаштириш ва назорат килишнинг йуклигини курсатади.
Хизмат мартабасини режалаштириш ва назорат килиб бориш 
шундан иборатки, ходимни ташкилотга ишга кабул килишдан бош- 
лаб то уни ишдан бушатиш тахмин килинган вактгача уни лаво- 
зимлар тизими ёки иш уринлари буйича режали равишда горизон- 
тал ва вертикал илгарилаб боришини йулга куйиш зарур. Ходим 
факат узининг киска муддатли эмас, балки узок муддатли 
истикболини, шу билан бирга хизматда кутарилиши учун кандай 
курсаткичларга эришмоги зарурлигини хам билиши даркор.
Х,ар бир киши уз эхтиёжларига ва ижтимоий-иктисодий шарт- 
шароитларга асосланган холда уз келажагини режалаштиради. У 
узининг хизмат сохасида усиш истикболларини ва мазкур ташки­
лотда малакасини ошириш имкониятлари бор-йуклигини билишни 
хохлашида хеч кандай ажабланарли нарса йук- Шунингдек, у узи 
бажариши лозим булган шартларни хам билиши керак. Акс холда 
хулк-атворининг сабаблари заиф булиб колади, одам бор кучини 
сарфламасдан ишлайди, малакасини оширишга интилмайди ва 
ташкилотни янги, тагин хам истикболли ишга утиш олдидан бир- 
мунча вакт ишлаб туриш мумкин булган жой деб карайди.
Мисол тарикасида мартабанинг айрим максадларини санаб 
утамиз:


• уз-узига берилган батога мос келадиган ва шунинг учун хам 
маънавкй коникиш хосил киладиган фаолият турини эгаллаш ёки 
лавозимга эга булиш;
• уз-узига бах,о беришга, жойга, табиат шароитларига жавоб 
берадиган иш ёки мансабга эга булиш; улар ходимнинг соглигига 
кулай таъсир курсатади ва яхши дам олишни ташкил этишига им- 
кон беради;
• сизнинг имкониятларингизни кучайтирадиган ва ривожлан- 
тирадиган лавозимни эгаллаш;
• ижодий хусусиятга эга булган ишга ёки лавозимга эга булиш;
• касб буйича ишлаш ёки муайян даражада мустакилликни 
кулга киритиш имконини берадиган лавозимни эгаллаш;
• яхши хак туланадиган ёки айни вактда катта 
куш им ч а 
даро- 
мад олиш имконини берадиган ишга ёхуд лавозимга эга булиш;
• фаол таълим олишни давом эттириш имконини берадиган 
ишга ёки лавозимга эга булиш;
• бир вактнинг узида хам болалар тарбияси, хам уй-рузгор ху- 
жалиги билан шугулланиш имконини берадиган ишга ёки лавозим­
га эга булиш.

Download 4.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling