Узувчи: ўқит. Абдуллаев И.Ў., Алланазаров О. Р


боб. Растрли ва векторли география ахборот тизимлари


Download 0.62 Mb.
bet44/49
Sana09.04.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1343326
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
12.Опорный конспект

7 боб. Растрли ва векторли география ахборот тизимлари
7.1. Растрли география ахборот тизимнинг кўрсаткичлари
Растрли тизим география ахборот тизимлардан энг оддийси деб ҳисобланади. Бунда қатламалардан иборат бўлган маълумотлар яратилади. Ҳаританинг қатлами – бу айрим чегара ичидаги жойнинг ҳар бир нуқтасини ягона кўрсатқич билан ифодалайдиган маълумотлар мажмуаси деб тушунилади. Ҳар бир қатламада фақат битта кўрсатқич мавжуд. Бир неча кўрсатқич учун бир неча қатламлардан фойдаланилади. Мисол учун, топографик ҳаритада бир неча кўрсатқич мавжуд ва улар растрли география ахборот тизимда 5 қатламда сақланади, яъни рельеф, чегаралар, йўллар, дарелар, аҳоли турар жойлар каби қатламларда.
Растрли маълумотлар базаси юзлаб қатламалардан иборат бўлади ва ҳар бир қатлам матрица, катак, растр, вектор тарзда бўлиш мумкин ва улар юзлаб ва минглаб элементлардан иборат. Ҳар бир қатламнинг ўзига ҳос кўрсаткичлар мавжуд ва улар унинг хусусиятларини билдириб, ундаги маълумот тўлиқлигин, батафсиллигини таърифлайди.
Асосий қатламнинг кўрсаткичлари қуйидагилар:

  1. Ечимлиги

  • Маълумотлар базасида рўйхатга олинган энг кичик элементнинг минимал улчови.

  • Растрли моделида катакнинг улчови.

  • Ушбу кичик элементи кўпинча пиксел (pixel – pictureelement) деб номлашади.

  • Қатлам юкори ечимлигидадеганда унинг улчови кичик миқдорда, тафсилотлар эса кўп, у кўп катаклардан иборат бўлади ва жойни яхши кўрсатади. Мисол учун, растр ечимлиги 1 километр бўлганда Ер юзаси умумлаштирилган ҳолда тасвирланади, ечимлиги 20 метр бўлса алоҳида тўрган бинолар бир биридан ажралиб тасвирланади.

  1. Ориентировка -Шимол йўналиши ва катакнинг устунларининг йўналиши орасидаги бурчак. Бундай кўрсаткич қатламнинг координата ўқларига боғлиқ ҳолда ўрганиш имконини беради. Қоинотдан тўриб олинган тасвирлардан иборат тасмалар сўнний йўлдош орбитаси Ер айланиш ўқига нисбатан эгилгани туфайли география ва геодезик координаталар ўқларига нисбатан орбита айрим бурчакда жойлашган бўлади. Агар орбита меридиан бўйлаб ўтса бурчак 0 градусга тенг бўлади, агар экватор бўйлаб ўтса бурчак 90 градус ташқил этади. Табиий бойликларни ўрганишда сунний йўлдошлардан олинган тасвирларнинг ориентировкаси бир неча градусда ўлчанади.

  2. Зоналар деган кўрсаткич ёнма-ён турган бир хил миқдорга эга бўлган катаклар мажмуаси. Булардан мисоллари: мамлакатлар, орол ва кўллар, алоҳида олинган бир хил тупроқ еки ўсимлик тури. Бу атама хусусида тушунмовчиликлар ҳам мавжуд ва улар қаторида:

  1. Бошка атамалар ҳам таклиф қилинган ва улар қаторида ушбу маънони билдирадиган “парча, регион, полигон” атамалардир.

  2. Турли география ахборот тизимларда шу атамалар орқали бир хил маъноли объект изоҳланиши мумкин.

  3. Атамаларнинг ҳар биттаси ҳар хил маънога эга бўлиши мумкин ва турли дастурларда ҳар хил йўлда қўлланилади

  4. «Класс» деган атамаси бир хил кўрсатқичларга эга бўлган зоналарни билдиради.

Эътибор беринг: қатламлар зонага эга бўлиши шарт эмас ва катакнинг кўрсатқичи ўзгарувчан бўлиб ҳар бир катакдаги миқдор ягона бўлиб бошкасига ўхшамаслиги хам мумкин. Мисол учун, сунний йўлдошлардан олинган тасвирларда ҳар бир катак фақат битта кўрсатқич билан белгиланади.

  1. Зонанинг асосий компоненти унинг кўрсатқичи ва жойлашиши ҳисобаланади:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling