Узувчи: ўқит. Абдуллаев И.Ў., Алланазаров О. Р
Айрим география ахборот тизимларнинг хусусиятлари
Download 0.62 Mb.
|
12.Опорный конспект
7.5. Айрим география ахборот тизимларнинг хусусиятлари
География ахборот тизимларнинг хусусиятлари бир биридан фарқланади ва ҳамма бор вазифани ечадиган тизим танлаш осон иш эмас. Фан ва технология ривожланган сари география ахборот тизимларнинг функциялари ҳам кенгайиб бормоқда ва улардан фойдаланиш анча осонлаштирилган. Интернет ва коммуникация технологиялар ривожланган сари география ахборот тизимларга тегишли тармоқлар орқали маълумотларни тарқатиш функциялар кўшилмоқда. Ҳозиргача турли хил география ахборот тизимлар яратилган ва улар ўз имкониятлари ва вазифаларни ечиш мослиги билан бир биридан ажратилади. География ахборот тизимларнинг имкониятларига асосланиб уларни бир бири билан боғлиқ ҳолда ёки бошқа дастурлар билан биргаликда жойнинг ўрганишда, ҳудуднинг хусусиятларини ва хилма хиллигини таҳлил қилишда, ва маълумотлар базаларини идора қилишда улардан унумли фойдаланиш тажрибаси орттирилган. Ушбу қўлланмада айрим тизимларни қисқа тавсифини беришда асосий мақсад география ахборот технологияни ранг баранглигини кўрсатишдир. Ҳамма бор тизимлар бу ерда тилга олинмаган ва шундай мақсад қўйилмагандир. Тез тез фойдаланилган тизимларга тўхталиб уларни бир неча гуруҳга ажратишга ҳарақат қилинди. 1. ARC/INFO, ARCGIS, ARCIMS, ARCWEB SERVICES AND ARCGIS SERVER, ARCVIEW, AtlasGIS каби кўп мамлакатларда қўлланилган тизимлардандир. Уларнинг функциялари кўплиги ва турли платформага мосланганлиги улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради. Кўп йиллик тажрибаси ва ечиладиган вазифаларни хилма хиллиги ушбу тизимларнинг дунё бозорида биринчи ўринлардан бирини эгалашшга сабаб бўлган. Бу гуруҳдаги тизимлар шундай вазифаларни ечишга қўл келади: География маълумотларни автоматик равишда ўрганиш. Уларни таҳлил қилиш. Уларни экранда кўрсатиш. Харитани автоматик йўл билан тузиш. Маълумотларни ўзгартириш. Маълумотларни идора қилиш. Хариталарни ва тасвирларни устма-уст тушириш. Фазовий таҳлилни олиб бориш. Интерактив режимда маълумотларни экранда кўрсатиш ва излаб топиб бериш. Графика элементларни таҳрир қилиш. Маълумотларни идора қилиш тизимида реляцион интерфейси мавжудлиги ушбу дастурларни бошқа маълумотларни идора қилиш тизимлар билан боғлашга имкон беради. Дастлаб ARC/INFO номи остида ушбу дастурлар ишчи станциялар учун мўлжалланган эди. Бугун ARCGIS география ахборот тизими кенг тарқалиб кетган ва аввал яратилган ARCTOOLS, ARCPLOT, GRID, ARCEDIT, ARCVIEW модулларни ўз ичига олади. Ҳар бир модул айрим махсус вазифа ечиш учун мўлжалланган ва ушбу тизимнинг имкониятларини кенгайтиради. Функциялар кўплиги ва кўп соҳада ва кўп мамлакатларда улардан фойдаланиш тажрибанинг бойлиги ушбу дастурларни биринчи ўринга қўяди. AUTODESK компаниянинг AUTOCAD, MAP 3D, TOPOBASE, MAPGUIDE ва бошқа тизимлари картографик автоматлаштирилган тизимлар сифатида яратилган эди ва шу сабабли харита яратиш имкониятлар уларда кўпроқ. MAPINFO биринчи бўлиб шаҳсий компьютерда ишлатиш учун яратилган эди. Бу дастурдан ҳам кўп турли хил вазифа ечишда кенг фойдаланилади. Аввал функциялари чегараланганлиги туфайли ушбу тизимда MAPBASIC махсус дастурлаш тили қўлланилган эди ва шу тил орқали хариталарни яратиш имкониятлари кенгайтирилган эди ва стандартлаштирилган графика интерфейсдан фойдаланиш имкон яратилди. INTERGRAPH компанияниг GEOMEDIA, GEOMEDIA PROFESSIONAL, GEOMEDIA WEBMAP дастурлари тармоқлар учун мос келади ва катта ҳажмдаги маълумотларни идора қилишда қўл келади. Ушбу дастурлардан фотограмметрияда ҳам фойдаланилади. ERDAS тизимлари фотограмметрияда ва қоинотдан олинган тасвирларни қайта ишлаш учун мўлжалланган ва айрим география ахборот тизимлар функцияларни ўз ичига олади. GRASS GIS растрли география ахборот тизимлар мисоли, очиқ тизим бўлгани сабабли фойдаланувчилар томонидан турли такомиллаштиришлар киритилди, мисол учун гидрологияда моделлаштириш каби вазифалар ечими шу йўл билан киритилган. IDRISI география ахборот тизими растрли тизимлардан биттаси ва таълим ҳамда тадқиқотларда ундан кенг фойдаланадилар. Smallworld география ахборот тизими фойдаланишда осонлиги билан ажралиб туради ва шу сабабли коммунал иншоотларни идора қилишда ва коммунал ҳизматларни кўрсатишда кенг тарқалган. SAGA GIS, Quantum GIS, MapWindow GIS, Manifold System, ILWIS, JUMP GIS ва бошқа тизимлар ҳар хил вазифаларга ечишга мосланган ва шу рўйҳатни давом эттириш мумкин. Бугунги куннинг янгилигидан бири WebMap Server, яъни география ахборотни Интернет орқали тарқатиш учун махсус серверлар (мисол учун, Mapnik, GeoServer, MapGuide Open Source, MapServer, ObjectFX) ва география маълумотлар базаларини идора қилиш тизимлар (мисол учун, Oracle Spatial, ArcSDE, PostGIS, SpatialLite, TerraLib) кўпайиб бормоқда. География ахборот тизимни танлашда унинг техникавий кўрсаткичларини, яъни компьютерга ўрнатиш осонлиги, компьютер тизимига мослиги, бошқа дастурлар билан боғлаш имкониятлари, у билан ишлаш қўлайлиги эътиборга олинади. Умуман олганда турли дастурларни бир биридан фарқи деярли катта эмас. Энг яхшиси қайсиниси? Бу саволга жавоби йўқ. Чунки география ахборот тизимдан фойдаланиш мақсади, фойдаланувчининг тажрибаси, техникавий воситалар ва шароитлар дастурни танлашга катта таъсир кўрсатади. Улардан фойдаланиш учун ҳозир ҳам осон эмас ва махсус таълим олишни талаб қилади. Лекин география ахборот тизимларни ривожланишини кузатиб турсак, ушбу маҳсулотни яратувчилари уларни осонлаштириш, дастурларнинг нарҳини ҳам пасайтиришга ҳарақат қилишади. География ахборот тизимларнинг имкониятлари маълумотларни киритиш, уларни сақлаш, идора қилиш, чиқариш, таҳлил қилиш ва экранда кўрсатиш қобилиятларига кўра баҳоланади. Маълумотлар дигитайзер ёки сканер ёрдамида, турли манбалардан тўпланган ҳолда, умумлаштирилиш ва топология орқали текшириш йўли билан компьютерга киритилади. Сақлаш учун маълумотлар ҳажми кичрайтирилади, маълумотлар тўғрисидаги маълумот (метада) сақланади, макрос ёки махсус дастурнинг тили орқали назорат қилинади, бошқа дастурдаги маълумотлар форматлар қабул қилинади. Идора қилиш йўли ҳам ҳар хил бўлиши мумкин ва маълумотлар базасини идора қилиш тизим ёрдамида ва бошқа усулларда бажарилади. Маълумотларни чиқариш функциялари эса уларни атрибутга кўра саралаш, “буфер” зоналарни яратиш, хариталарни устма-уст тушириш, хаританинг алгебраси ёрдамида аниқлашни ўз ичига олади. Таҳлил қилиш функциялари мисоли интерполяция, энг маъқўл йўл танлаш, геометрияни текшириш, ён бағрини қиялигин ҳисоблаш функцияларидир. Экранга чиқариш функциялари харита тузиш ва график тарздаги файлни экспорт қилишдир. Растрли география ахборот тизимлар ўрмон ва қишлоқ хўжаликда, фотограмметрия, гидрология, қоинотдан туриб олинган тасвирларни ва юзаларни таҳлил қилишга мос келади. Векторли тизимлар эса кадастр, аҳоли рўйҳатга олиш, тармоқларни ўрганиш, аниқ жой тўғрисидаги маълумотларни сақлаш ва уларни таҳлил қилишда қўл келади. Саволлар: География ахборот тизимларни қайси кўрсаткичлари муҳимроқ деб ўйлайсиз? География ахборот тизимни танлашга нимага эътибор бергани мақсадга мувофиқ? География ахборот тизимлар бир биридан нима асосда ажратилган? Х У Л О С А География ахборот тизимлар ва технологияларнинг ривожланишига фан ва техника ютуқлар бир томондан иккинчи томондан география ва картография фанларининг назарий ва амалий изланишлар таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистонда бу соҳадаги назарий ва амалий изланишлар энди бошланиб турибди ва келгусида улар тез суръатда ривожланиб кетади деган умиддамиз. Мазқур ўқув қўланма фақат бошланғич маълумотларни ёритиб, умумий назарий масалаларни катори уларни амалий ечимини кўрсатади. Энг мўҳим савол ушбу технологияларнинг келажаги ва истиқболлари борми? Бугун улар кучли қурол бўлиб, география маълумотларга асосланиб ҳудудий ривожланишни идора қилишда, табиий бойликлардан фойдаланишда ўз аҳамиятини кўрсатган. Харита тузиш билан чегаралмасдан улар тадқиқот ва идора қилишни унумдорлигини оширади. География ахборот технологиялар ва тизимларнинг ривожланиши асосан маълумотлар, техникавий воситалар ва дастурларга боғлиқ бўлган ва келажакда ҳам боғлиқ бўлади. Маълумотлар турлари ва уларни тўплаш йўллари кўпайиб бормоқда, улар тўлиқлик, аниқлик, батафсиллик, замонавийликка кўра такомиллаштирилиб бормоқда. Мамлакатимизда долзарб муаммолардан бири шундай маълумотларни яратиш, алишув стандартларни барпо этиш ва маълумотларни тарқатиш муаммосидир. География ахборот тизимлар ва геопозиционли тизимлар биргаликда қўлланилиши сабабли маълумотларни тўплаш тезлигини, уларни аниқлигини ва ишни унумдорлигини ошириш янги имкониятлари яратилмоқда. Техникавий воситаларнинг ткомиллашитрилиши ўз навбатида география ахборот тизимларнинг ва технологияларнинг унумдорлигини оширишга олиб келмоқда. Оҳирги 10 йил ичида Интернет, уяли алоқа, компьютерлар ва маълумот ташувчиларнинг техникавий имкониятлари сезиларли даражада ошди. Шунга боғлиқ бўлиб дастурлаш, маълумотларни идора қилиш ва янги география ахборот тизимларнинг турларини яратиш йўллари кўпайиб бормоқда. Интернетдан география маълумот тарқатиш ва тегишли маслаҳат бериш имкониятларидан ҳали тўлик фойдаланилмаган ва бу вазифа ўз ечимини пойлаб турибди. Дастурлаш соҳасида янги усуллар ва услубиётлар ривожланиб бир неча афзалликлар яратилмоқда, яъни шаҳсий компьютердан фойдаланувчининг “ҳаётини” осонлаштириш мақсадида графика интерфейси ва менюларнинг хилма хиллиги ошмоқда. География ахборот тизимларда векторли ва растрли маълумотларни биргаликда қайта ишлаш имкониятлари кўпаймоқда. География ахборот фани ривожланган сари география ахборот тизимлар ёрдамида ечиладиган вазифалар мураккаблашмоқда ва шу сабабли “Фазовий боғланган ижтимоий фанлар” каби янги илмий йўналишлар вужудга келмоқда. География ахборот фани, география ахборот тизимлар ва технологиялар ҳамда география ахборотни топиб бериш тизимлар ва технологиялар ривожланишида бир неча босқич мавжуд ва бу илмий ва амалий йўналишнинг келажагига Сиз ҳам ўз ҳиссангизни кўшашиз деб ўйлаймиз. А Д А Б И Ё Т Л А Р Бугаевский Л.М., Цветков В.Я. Геоинформационные системы: Учеб. Пособие для вузов. – М.: Златоуст, 2000. Геоинформатика: Толковый словарь основных терминов // Ю.Б.Баранов, А.М.Берлянт, Е.Г.Капралов и др. – М., ГИС-Ассоциация, 1999. Раклов В.П. Географические информационные системы в тематической картографии. – М.: ГУЗ, 2003. Сафаров Э.Ю. Географик ахборот тизимлари. Тошкент: Университет, 2010. Ғуломова Л.Ҳ. География ахборот тизимлари. Маърузалар матни. Тошкент, 1999. Ғуломова Л.Ҳ. ГМТга суянган фойдали // “Фан ва турмуш”, 2 сон, 1990, 10-11 б. М У Н Д А Р И Ж А
Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling