Узувчи: ўқит. Абдуллаев И.Ў., Алланазаров О. Р
Растрли география ахборот тизимда янги қатламларни яратиш усуллари
Download 0.62 Mb.
|
12.Опорный конспект
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қайтадан рақамлаш орқали уяга янги кўрсаткич белгилаш усули
7.3. Растрли география ахборот тизимда янги қатламларни яратиш усуллари
Янги қатламни битта ёки бир неча қатламнинг асосида яратиш учун бир неча усулдан фойдаланилади. Икки хил ёндашув мавжуд ва улардан биринчисида бирорта уянинг ёнида ёки бирорта узоқликда турган пикселнинг кўрсаткичи эътиборга олинмайди: Қайтадан рақамлаш орқали уяга янги кўрсаткич белгилаш усули: қайтадан рақамлаш усулида фақат битта киритилган қатламни ўрганиб, янги қатламда ҳар бир уяга ягона кўрсаткич белгилашдир, ҳар бир пикселнинг янги кўрсаткичи асос бўлган қатламдаги кўрсаткичга мувофиқ бўлиш керак. Фақат мантиқ нуқтаи назардан мос келадиган кўрсаткичларни кўшиш, айириш, бўлиш, кўпайтириш каби арифметик ҳисоб китоблар орқали ўрганиш лозим. Акс ҳолда бундай ҳисоб китобларни ҳато деб ҳисоблаш керак. Мисол учун тупроқлар тури “2” ва “5” кўрсатикичлар билан белгиланса уларни ўртача миқдорини ҳисоблаш ёки “5” тупроқ тури “2” тупроқ туридан катта деб ҳисоблаш мутлақ нотуғридир. Уяга янги кўрсаткичлар белгилашда бир неча йўлдан фойдаланиш мумкин, яъни биринчи йўли агар таҳлил қилинадиган қатламда ушбу кўрсаткичнинг миқдори катта бўлмаса ўзини қолдириш мумкин. Иккинчи йўли катта миқдорларни кичик сонларга айлантириш орқали қайта рақамлаш, мисол учун “0-499” ўрнига “1”, “500-999” ўрнига “2”, “>1000” ўрнига “3”. Кўпинча сунний йўлдошлардан олинган тасвирларда ёки рельефни рақамли маълумотларида уяга бир неча кўрсаткич белгилаш холатлар ўчраб туради. Ушбу кўрсаткичларни саралаб уяларга янги тартибдаги кўрсаткичлар ҳам белгилаш йўли мавжуд ва унда мисол учун “0, 1, 4, 6” ўрнига “1, 2, 3, 4” берилади. Мисол учун, жойга етиб бориш ёки бирорта шароитга кўра қулайлигини баҳолашда шу йўл мос келади. Бунда оддий математик ҳисоблар ҳам бажарилиш мумкин, мисол учун "янги кўрсаткич= (2*эски кўрсаткич + 3)2” ҳисоб китоб орқали кўрсаткичлар аниқланиши мумкин. Қатламларни устма-уст тушириш натижасида янги қатлам ҳосил бўлади. Айрим тизимларда фақат иккита қатламни устма-уст тушириш имкони бор ва бу вазифа ечишда албатта тизимнинг имкониятларни эътиборга олгани маъқул. Бир неча усуллардан фойдаланилади: янги кўрсаткич киритилган қатламлардаги уяларнинг кўрсаткичлари ўрнига уларнинг ўртача арифметик миқдор қабул қилинади, энг катта ёки энг кичик миқдор эътиборга олинади, уяларнинг кўрсаткичлари арифметик йўл билан аниқланади, мисол учун, "x” ва “y” таҳлил қилинадиган қатламлар, натижада ҳосил бўладиган қатлам “z” ва унинг уяларини кўрсаткичлари z = x + y z = xy z = x / y, ёки мантиқий йўл билан аниқланиши мумкин, мисол учун агар “y”>0, унда “z = y” , акс ҳолда “z = x”. Албатта тизимнинг шундай ишларни бажариш имкониятлари эътиборга олингани лозим, чунки айримларда кўшимча ҳисоб китобларни бажарилиш талаб қилинади. Бошқа ёндашувда уянинг ёнида турган пикселнинг кўрсаткичи эътиборга олинган ҳолда янги кўрсаткичлар белгиланади ва бир неча усулдан фойдаланилади: филтрлаш, яъни 3x3 ёки бошқа катталикдаги “ойнача” ёрдамида тасвир кетма кет кузатилади ва уяларга янги кўрсаткич белгилашда “ойначанинг” ичидаги пикселларнинг ўртача қиймати ёки бошқа статистик кўрсаткичга асосланади, филтрлар қабул қилинган қоидага кўра шундай қатламдаги тасвир ўзгартирилади ва кичик тафсилотлар йўқотилади ёки кўпайтирилади. Мисол учун, ўртада турган уянинг кўрсаткич қийматини ёнида турган уянинг кўрсаткич қийматини кўпайтириш натижасида тасвир анча силлиқ бўлади ва майда тафсилотлар йўқолади. Шундай вазифа география ахборот тизимга тасвирларни киритиш ва умумий хусусиятлари яққол кўрсатишда тез тез учраб туради. Ёнма ён турган пикселларни кўрсаткич қийматларини фарқини текшириш орқали ёнбағр ва аспектлар яратилади. Аспект бу энг қия ёнабғрнинг йўналишидир ва у шимолга нисбатан ўлчанади. Ўсимликни ёки энергия балансини, эрозия ва сув оқими моделларини яратишда ёнбағр ва аспектни эътиборга олган ҳолда таҳлил қилиш ўринлидир. Аспект сув оқар томонини кўрсатади ва дренаж ўрганишда маъқулдир. География ахборот тизимнинг таҳлил қилиш имкониятлари шундайки ҳодиса ва объектларининг ҳудудий хусусиятларини ўрганишда ёрдам беради. Шулардан биттаси ёнма ён ёки турли жойлардаги турган уяларни бир бири билан таққослаб баҳо бериш масаласи. Юқорида кўрсатилгандек ҳамма бор нарсаларни бир бирига боғлиқлиги туфайли Ер юзидаги объект ва ҳодисалар ўзгариш анаънасини ушбу қонунга таяниб текшириш лозим. Бу вазифа ечишда бир неча усуллар мавжуд: масофа ҳисоблаш усулида ҳар бир янги яратилган уянинг (пикселнинг) бирорта белгиланган уяга нисбатан ўзоқлиги унинг кўрсаткичи деб қабул қилинади. “Буферли” зона яратиш функцияси география ахборот тизимнинг энг кучлисидан биридир ва у орқали объект атрофида белгиланган бирорта катталикдаги майдон ичидаги ва ундан ташқарисидаги хусусиятларини аниқлаш имкон бор. Мисол учун, йўллар атрофида турли хил ифлосланиш даражасини аниқлашда шу функцияси жуда фойдали. Натижада янги яратилган қатламнинг уяларнинг кўрсаткичлари зонанинг ичида бўлса “1” деб қабул қилинади, акс ҳолда “0”. Шуни таъкидлаш керак, кўп география ахборот тизимларда “буферли” зона яратишдан аввал масофа ҳисоблаш талаб қилинади ва сўнг масофалар қатлами таҳлил қилинади. Шундай масофа қатламидан бошқа мақсад билан фойдаланса бўлади, мисол учун, ҳарақатнинг тезлигига ва вақтига таъсир қилувчи омилларни аниқлашда улар “Буфер” зонанинг кенглигига нисбатан ҳисобланади ва агар зона кенгроқ бўлса, таъсир камроқ ва акс ҳолда кичикроқ бўлади. Айрим иншоотларни лойиҳалаштиришда ва жой танлашда белгиланган нуқтадан кўринадиган манзарани тасаввур қилиш учун ушбу функциядан фойдаланилади ва баландликлар қатлами асосида ҳисобларни бажариб кўринадиган уяларга “1” кўрсаткич, акс ҳолда “0” кўрсаткич берилади. Бир неча ёнма ён турган уяларни таққослаб бир хил кўрсаткичга эга бўлганларни ажратиш йўли билан жойнинг хусусиятлари ўрганилади. Табиий шароитлар бир хил бўлган худудларни бир биридан ажратишда ушбу функция жуда қўл келади. Бу вазифа ечими бир неча босқичдан иборат: 1. Бир хил кўрсаткичларга эга бўлган уялар аниқланади. 2. Ҳар бир уялар мажмуасига ўзига ҳос сана белгиланади. 3. Ёки зонанинг майдони, периметри, зонанинг чегарасигача (чегара ёнма ён турган уяларнинг кўрсаткичлари фарқ қиладиган жойда ўтади) масофани, зонанинг доирадан фарқ қилувчи шаклини (зонанинг периметри унинг майдонига бўлиб топилади) ҳисоблаб, зонанинг ичидаги ҳар бир уяга шу кўрсаткич белгиланади. Ушбу усуллардан фойдаланиш орқали экология, ландшафт, ҳайвонот олами, ўсимлик геометриясини ўрганиш мумкин. Қатламларни изоҳлаш учун бир неча буйруқ мавжуд ва улар қатламнинг мазмунини кўрсатиш учун қўлланилади. Алоҳида олинган қатламнинг статистика ахбороти мавжуд ва унда қатламнинг ўртача арифметик ёки тез тез ўчраб турадиган миқдор, вариация коэффициенти каби маълумотлар сақланади. Бир неча қатламларни бир бирига мослигини кўрсатиш учун “хи квадрат” тести, регрессия, вариацияни таҳлили каби статистик ҳисоблар бажарилади. Кўриниб турибдики растрли қатламлар билан математик статистика ишларни олиб бориш жуда осон. Шундай география ахборот тизимлар имкониятлари қоинотдан ёки самолетдан олинган рақамли тасвирларни унумли қайтаишлашни имкон беради ва уянинг ўлчовини, ориентировкасини, ечимлигини, рангини каби хусусиятларини ўзгартиришда қўлланилади. Асосий буйруқлар: қатламларни рўйҳатини тузиб бериш, қатламни киритиш, нусҳасини тайёрлаб бериш, номини ўзгартириш, қатламларни битта тизимдан бошқа тизимга кўчириш (импорт, экспорт функцияси). Ушбу буйруқдан бошқа растрли география ахборот тизим, рақамли тасвирни қайд қилган тизим, география ахборот тизимнинг бошқа турлари билан мулоқотда бўлиш учун фойдаланилади. Уянинг ечимлигини ва ориентировкасини аниқлаш, уянинг ўлчовини, ориентировкасини, таҳлил учун қатламнинг айрим қисмини ажратиш, рангини ўзгартириш, ёрдам, география ахборот тизимдан чиқиб кетиш (ёдингизда бўлсин ва ҳамма бор натижаларни сақлаш эсингиздан чиқмасин). Саволлар: Кайси география маълумотлар растрли география ахборот тизимлардаўрганиш учун мос келади? Кайси мос эмас? Ечимлигин танлашда нимага эътибор бериш лозим? Кандай ечимлик маъкулрок: дарахтларни тайерлашда (булардан биттасини кўрсатинг: 10 м, 100 м, 1000 м, 10 км) палатка куйиш учун жой танлашда (булардан биттасини кўрсатинг: 10 м, 100 м, 1000 м, 10 км) Аэропорт атрофида шовкун таркалишини ўрганишда? (булардан биттасини кўрсатинг: 10 м, 100 м, 1000 м, 10 км) Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling