Узувчи: ўқит. Абдуллаев И.Ў., Алланазаров О. Р


Векторли география ахборот тизимнинг хусусиятлари


Download 0.62 Mb.
bet47/49
Sana09.04.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1343326
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
12.Опорный конспект

7.4. Векторли география ахборот тизимнинг хусусиятлари
Векторли география ахборот тизимнинг тахлил қилиш функциялар растрлидаги функцияларидан фарқланади ва сабаблардан қуйидагилар:

  1. Тахлил қилиш ишлари кўпрок объект учун бажарилади.

  2. Объектлар майдони уларнинг координаталарига кўра хисобланади, растрли география ахборот тизимда эса уялар сони ва уянинг катталигига кўра хисобланади.

  3. Айрим хисоб-китоб ишлар аниқроқ бажарилади, чунки уларнинг асосида координатага боғлиқ ҳолда сақланган маълумотлардир.

  4. Полигонлар майдонини хисоблаш натижалари уяларни майдонини хисоблаш натижаларгакўра аниқрок.

  5. Полигонларнинг периметрини хисоблаш пиксел чегараларини хисоблашдан кўра аниқрок.

  6. Лекин айрим ишлар секинрок бажарилади, мисол учун қатламларни устма-уст тушириш, буфер зоналарни аниқлаш.

  7. Айрим ишлар тезрок бажарилади, мисол учун йўлларга қараб энг қисқасини топиб бериш.

Векторли ахборот тизимларда тасвир нуқта ва «арклар»даниборат бўлиб экранда кўрсатилади. Жадвалларда сақланган ҳамма бор атрибутлар ва уларнинг мажмуалари турли хил рангларда, чизик ва нуқта шаклларида кўрсатилиши мумкин. Агар айрим маълумотларни саралаб кўрсатиш мақсади бўлса, улар алоҳида олинган ҳолда ёки картографик асос билан экранга чиқарилади. Мисол учун, шаҳарда ердан фойдаланишини бирорта картографик асос билан биргаликда, ёки фақат шаҳар ичидаги ҳамма бор маъмурий чегараларни ва автомобил йўлларни саралаб кўрсатиш имкони бор. Бундай имкон растрли география ахборот тизимда чегараланган ёки умуман йўқ..
Шу ишни кандай бажариш керак? Мисол учун, битта қатлам "map" ердан фойдаланиш ҳаритаси, номи USE бўлса, майдонли объектлар бу қатламда бир неча атрибутга эга. Атрибутлардан биттаси CLASS ердан фойдаланишни билдиради. Шаҳардаги ерларни шундай килиб белгилашади - "U". Демак, хамма бор эга бўлган майдонларни саралаб ажратиш керак. Бундай вазифани ечишда стандартли суров тилидан (Standard Query Language SQL) кўп тизимларда фойдаланилади.
Бу тилнинг тузилиши ва қонунлар, структураси қўйидагидир:

  1. Топиб олиш учун бу буйруқ ёрдам беради “SELECT <attribute name(s)> FROM <table> WHERE <condition statement>”. Мисол учун, “SELECT FROM USE WHERE буйруқ берилганда “USE” қатламдан класс “Uни саралаб аниқлаш” деб тушунилади. Ушбу йўл билан объектлар фақат экранда курсатилиши учун танланади, атрибутлар эса кўрсатилмайди.

  2. SQL операторлари:

    1. Муносабатларни билдирадиган: >, =, >=

    2. арифметик: =, -, *, / (фақат сонли кўрсаткичлар учун)

    3. Бул алгебрасидан: ва (and), ёки (or), йук (not)

  1. Бул алгебрасидан операторлартурли хил талабларни бирлаштириш учун жуда қўл келади. Мисол учун, фақат икки талабларга риоя килган холда талабаларни исми-шарифини умумий рўйҳатдан саралаб кўрсатиш учун шундай буйруқ берилади: “WHERE cumgrade > 3.0 AND grade = "A", яъни, талабаларнинг баҳоси 3.0 ортиқ (“WHERE cumgrade > 3.0) ва улар биринчи йил талабалари бўлсин (AND grade = "A") дегани. Бул алгебрасидан операторлар фазовий маънога эга. Мисол учун, икки полигонларни устма-уст туширишда улар бир бирини бутунлай коплашини "and" оператори орқали бажарилади. Агар "XOR" операторидан фойдаланилса у иккита объектлардан фақат биттасини билдиради, мисол учун “A xor B” оператори “A” еки “B” объектни кўрсатади, лекин иккиласини бир пайт мобайнида кўрсатмайди.

Стандартли суров тилидан (Standard Query Language SQL) фазовий суровлар учун фойдаланиши ўз ҳусусиятларга эга. Айрим тизимларда SQL нинг “WITHIN” оператори ёрдамида объектлар саралаб берилади. Мисол учун, ушбу рўйҳатдан муайян полигон саралансин вазифани ечишда “SELECT <objects> WITHIN <specific area>” буйруқ берилади. Бирорта талабга жавоб берадиган ҳолда нуқта атрофида берилган радиус доиранинг ичидаги, бирорта белгиланган тўрт бурчак еки нотуғри шаклдаги полигон ичидаги нуқталар сараланади.
Векторли география ахборот тизимида қайтадан тоифаларга ажратиш, кисмларга бўлиш, бирлаштириш вазифалари майдонли объектлар ўстида бажарилади ва атрибутлар кайтадан кўрилади. Мисол учун, тупроқ ҳаритадан фойдаланиб асосий тупроқ турини ҳаритасини тузиш мақсад куйилса бир неча босқичдаги ишларни бажариш тўғри келади.
Жараён тартиби эса қуйидаги:

  1. ягона бир атрибут еки уларнинг комбинацияларига кўра объектлар кайтадан тоифаларга ажратилади. Мисол учун, фақат тупроқ турига кўра объектлар қайтадан бир биридан ажратилади.

  2. Бир хил бўлган тупроқ турига эга бўлган майдонлар орасидаги чегара олиб ташланади, яъни икки полигон орасидаги арк (бўлак) олиб ташланади.

  3. Янги барпо этилган полигонлар катта объект гуруҳига кўчирилади ва қайтадан кодировка бажарилади, яъни, булакларнинг тартиби кайтадан кўрилади ва топология барпо этилади.

  4. Янги ID ҳар бир объект учун танланади.

Объектларни саралаш ва қайта тоифаларга ажратиш каби вазифалар тез тез учраб туради ва улардан ўрмон хўжаликда фойдаланиш мисолини келтирамиз. Айталик, ўрмон 10 га катталикдаги парчаларга бўлинган, ҳар бир парча ўз атрибут рўйҳатига (дарахт тури, ўртача еши ва х.к.) эга. Атрибутлар ҳар бир парча ичида текис равишда тақсимланган деб фараз қилинган. Икки парча орасидаги чегара бирорта атрибут ўзгарса ўтказилади. Берилган вазифа шундан иборат: ёши катта бўлган арчазорларни тозалаш мақсадида айрим дарахтларни аралаб ташаш. Демак, янги атрибут – «араланадиган дарахтлар жойи» киритилади, унинг кўрсаткичи = "y" агарки арча еши 50 ва ундан ортиқ (оператор AND > 50), акс ҳолда = "n". Янги атрибутларни киритгач, бошка атрибутлар йўқотилади. Алоҳида турган парчаларни бирлашитириш мумкин ва бу вазиятда бир хил – «араланадиган дарахтлар жойи» атрибутга эга бўлган полигонлар орасидаги чегара олиб ташланади. Полигонлар натижада катта объектларга айланади.
Бошқа мисол келтирамиз, бунда шаҳар ичидаги зоналарни ажратиш вазифаси турибди ва ердан фойдаланиш турларини ажратиш тўғри келади, яъни уйлар, яшил зона, парк ва ҳ.қ. каерда жойлашган? деган саволга жавоб олиш керакдир. Шаҳарнинг ичида ҳар бир парча ер ўз атрибутига эга. Агарки атрибутлар бир хил бўлса шундай жойларни бирлашитирш мумкин ва натижада фақат уйлар солинган ёки фақат парк каби зоналар сараланади
Векторли география ахборот тизимнинг ўзига ҳос бўлган функциялардан бири қатламаларни топологик устма-уст туширишдир. Қатламлар бирлаштирилганда айрим хисоб-китоб бажариш тўғри келади ва улар:

  1. Янги вужудга келган чизиқлар туташган жойларда янги пайдо бўлган нуқталарни аниқлаш ва уларни маълумотлар базасига киритиш лозим.

  2. Бирорта чизик майдон ўртасидан ўтса икки янги майдон хосил бўлади.

  3. Натижада топологик устма-уст туширилган қатламлар хосил бўлади ва қайтадан фазовий муносабатлар аниқланади.

  4. Натижада янги ва эски атрибутлар орасидаги муносабатлар хисобланади.

Мисол учун, 10 йилда бир марта ўтказиладиганаҳоли руйхатга олиш натижасида тузилган ҳаритада янги мактабларни кўрсатиш. Бу вазифада мактаб ва аҳоли рўйҳатга олинган зоналар комбинацияларини ўрганиш тўғри келади. Ҳар бир аҳоли рўйҳатга олинган зона ва мактаб жойлашиши бир бирига тўғри келса, янги майдонли объект ҳосил бўлади деб ҳисобланади ва маълумотлар базасида тегишли майдонли объект сақланади. Асосий муаммо бирлашитирлиган майдонларни сонини аниқлашда, чунки чизиқлар туташган жойларда албатта полигон пайдо бўлади.
Нуқталарни устма-уст туширишда “Полигон ичидаги нуқта” вазифаси ечилади ва полигоннинг «ичида» фазовий муносабатлар ҳисобланади. Натижада ҳар бир нуқта учун янги атрибутлар ҳисобланади. Мисол учун, қишлоқ шуро ва булоқлар икки хил қатламлари мавжуд, қайси шурода булоқ бор деган савол каби вазифаларни ечишда шуро майдони полигон деб ҳисобланади, булоқлар эса нуқталар. Булоқлар полигон ичида ҳам, ундан ташқарисида ҳам бўлиш мумкин. Демак, полигон ичидаги булоқлар топилсин деган вазифани ечиш лозим.
Бошқа тез тез ечиладиган “Полигон ичидаги чизик” вазифада дарё, каналлар муайян вилоятда ўтадими деган саволга жавоб олинади. Бу вазифада ҳам полигон чегаралари ва дарё, каналлар каби чизиклар устма-уст тушириш натижасида янги муносабатлар ҳисобланади. Ҳар бир объектнинг чегарасида чизиқлар узилади ва натижада чизиклар сони каттарок бўлади. Ҳар бир янги бўлган чизиқ учун янги атрибут берилади.
“Полигон ичидаги полигон” вазифасида муйаян вилоятда сув омборлар мавжудми деган саволга жавоб олинади. Сув омборлар ва вилоят полигонлари устма туширилса ҳар бир туташган жойда чегаралар ўзгаради. Натижада майдонлар (объектлар) сони сезиларли даражада кўпаяди. Устма-уст тушириш натижасида атрибутларга кўра майдонлар бирлашитрилади еки қисмларга бўлинади. Шундай операторлардан фойдаланилади “SELECT FROM OVERLAY WHERE” " миқдор =сув омбор майдони" AND “вилоят чегаралари= C" ва бунда сув омборлари ҳамда вилоят чегаралари сараланади, таққосланади ва ажратилади.
Полигонлар устма-уст туширилганда кўп янги ва майдони кичик бўлган полигонлар хосил бўлади ва улар бирорта фазовий маънони билдирмайди. Шундай полигонлар – асосий муаммо ва уларни ҳатолик полигонлар деб номлашади. Уларнинг сони иккита чизиклар устма-уст тушганда кўпаяди. Мисол учун, йўл йўл хам, чегара хам бўлиши мумкин ва икки марта ракамга айлантирилганда ҳар хил аниқлик билан маълумотлар базасига киритилади. Айрим тизимларда махсус функция мавжуд ва у шундай кичик полигонларни автоматик тарзда йўқотиш имконини беради. Айтайлик, айрим миқдордан кичик бўлган полигонлар саралансин деб буйрук берилади ва шундай ҳатолик полигонлар йўқотилади. Агарки шундай миқдор жуда катта бўлса, кўп фазовий маънога эга бўлган полигонлар хам учирилиш мумкин. Агарки шундай миқдор жуда паст бўлса яхши натижага эришиш муаммодир.
География ахборот тизимда “Буфер зоналарни яратиш” функцияси ҳам мавжуд ва шундай зоналар нуқта, чизик еки майдон атрофида яратилади (18 расм).



18 расм. Чизиқлар атрофида яратилган буфер зоналар турли хил рангда кўрсатилган ва чизиқларга нисбатан узоқликни билдиради





Бошкача айтгандай, янги объект ҳосил бўлади ва унинг катталиги белгиланади. Транспорт ва юк ташиш, ўрмон хўжалик, табиий бойликлардан фойдаланиш идора қилишда қўлланилади. Мисол учун, мухофаза килинган табиий объектлар атрофидаги, йўллар атрофидаги ифлосланиш зонаси ёки автобус маршрути атрофида хизмат кўрсатиш 300 м кенгликдаги зонаси, ер ости сувларни ифлосланиш жойлари каби объектларни кўрсатиш учун мос келади. Растрли тизимда мавжуд, векторли тизимларда эса бу вазифа анча мурракаблик билан ечилади.
Саволлар:

  1. Векторли география ахборот тизимнинг растрли тизимдан фарқ қилувчи асосий омилни кўрсатинг.

  2. Қандай вазифалар векторли ахборот тизимларда растрли тизимларга нисбатан тезроқ ечилади?

  3. Векторли география ахборот тизимдаги ўзига хос функциялар мавжудлигига нима сабаб?



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling