Узувчи: ўқит. Абдуллаев И.Ў., Алланазаров О. Р


кўрсатқичи – ҳар бир пикселда сақланадиган ахборотнинг номи (тури) ва зонада у ягонадир, жойлашиши


Download 0.62 Mb.
bet45/49
Sana09.04.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1343326
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
12.Опорный конспект

кўрсатқичи – ҳар бир пикселда сақланадиган ахборотнинг номи (тури) ва зонада у ягонадир,

  • жойлашиши - каторларнинг ва устунларнинг координаталар ўқларига нисбатан жойланиши орқали ифодаланади. Тасвирнинг бирорта бурчакнинг ёки марказини география координаталари ҳам маълум бўлади.


    7.2. Растрли география ахборот тизим орқали вазифаларни ечиш йўллари
    Растрли география ахборот тизим юзани кўрсатиш учун мўлжалланган бўлиб турли хил вазифаларни ечиш имкон беради. Шундай вазифалардан мисол: ўрмондаги дарахтларни тайерлаш мақсадида уларни сифатини ўрганиш. Бу вазифани ечиш учун уни география ахборот тизимнинг дастурлари тушунадиган ҳолатга келтириш лозим. Шундай саволларни ойдинлаштириш тўғри келади: Жой қандай талабларга жавоб бериш керак? Қандай дарахтлар тури бизга керак? Жойнинг махсус хусусиятлари борми? Бошқа объектларга нисбатан қандай қилиб жойлашган бўлиш керак?
    Мисол учун, жой шундай талабларга жавоб бериш керак:

    • арча дарахтларўсадиган ,

    • қуруқ жой (ботқоқда асбоблар чўкиб кетади ва атроф мухитга зарар етказилади),

    • кўлдан 500 метр узоқлиқда бўлиш керак.

    Вазифани ечиш йўли бир неча кетма кет бажариладиган ишлардан иборат ва ҳар бир босқичда қатлам кўрилиб чиқилади ва ҳар бир уя талабга жавоб берадими йўқми текширилади:

    1. жойнинг бошида олинган қатлам санаси 1нчи деб ҳисобланади,

    2. ўсимликнинг 2 сана билан белгиланган қатламни кайта кодировкаси бажарилади ва уялар шундай белгиланади: Y (ха) агар арча ўсадиган жой бўлса, акс ҳолда - n (йук),

    3. натижада 4нчи сана билан белгиланган қатлам вужудга келади,

    4. тупроқнинг 3 сана билан белгиланган қатламни ҳам кайта кодировкаси бажарилади ва уларга "y” (ха) агар яхши тупроқ бўлса ва акс ҳолда агар бошка кўрсатқич бўлса – “n” (йук) атрибут берилади,

    5. бу қайта ишлаш натижасида 5нчи сана билан белгиланган қатлам вужудга келади,

    6. 1 нчи қатламдаги кўлни 500 метр атрофидаги жойларга кўшиб 6нчи сана билан белгиланган қатлам яратилади,

    7. 6нчи сана билан белгиланган қатлам қайта кодировкаси бажарилади ва 7нчи сана билан белгиланган қатлам яратилади ва уялар “n” (йук) агар кўлга якин эмас ва “y” (ха) агар 500 метрдан яқин бўлса,

    8. 4нчи ва 5нчи қатламлар устма-уст куйлииб 8нчи сана билан белгиланган қатлам яратилади ва уяларни “y” (ха) агар уяга 4нчи ва 5нчи қатламлардаги “y” (ҳа) кўрсаткич тўғри келса, акс ҳолда -“n” (йук) атрибут берилади,

    9. 7 ва 8 қатламларни устма-уст куйиб 9 қатламни яратиш учун кодировкаси шундай бажарилади: “y” (ха) агар 7 ва 8 қатламлардаги кўрсаткичларга “y” (ха) тўғри келади, акс ҳолда - “n” (йук),

    10. 9 қатламда ҳамма шартларга жавоб берадиган, яъни керакли дарахт тури, тупроқ намлиги керакли миқдорда, кўлдан 500 метр ўзоқликда жойлашган ўрмондаги жойлар кўрсатилади.

    Бу вазифани ечишда қуйидаги ишлар бажарилади:

      1. қайта кодировка (уяга бошқа кўрсаткич белгилаш),

      2. қатламларни устма-уст тушириш,

      3. объектнинг улчовини ўзгартириш.

    Бу вазифани тизимнинг хусусиятига кўра ҳар хил йўл билан ечиш мумкин. Айрим тизимларда 3 ва ундан ортиқ қатламларни устма-уст тушириш имкони бор. Бажариладиган ишларнинг номи турли тизимларда ҳар хил бўлиш мумкин, лекин уларнинг моҳияти бир хилдир. Растрли география ахборот тизимлар уларнинг функциялари бўйича бир биридан фарқ қилади.
    Растрли география ахборот тизим шундай имкониятларга эга бўлиш керак:

    1. Маълумотларни киритиш.

    2. Қатламларни қайта ишлаш, яъни уяларга бошқа кўрсаткич белгилаш, қатламларни устма-уст тушириш, объектнинг улчовини ўзгаритирш.

    3. Маълумотларни ва таҳлилнинг чиқариш.

    Экранда қатламларни кўрсатиш учун ҳар хил йўллар мавжуд. Энг оддийсида ҳар бир уя бутун сон билан белгиланади ва экранда ҳар бир сонга бирорта муайян ранг мувофиқ қилинади. Ранглар сони бутун сонлар сонига тўғри келиш керак. Рангларни танлашда бирорта тартиб бўлиш керак, мисол учун рельефни кўрсатиш учун кўпинча қулланиладиган ранглар гипсометрик шкаласини (ҳаво ранг, яшил, сариқ, жигар ранг ва оқ ранглар) танлаш мақсадга мувофиқдир. Албатта рангларни тушунтирадиган жадвал ҳам бўлиш керак ва у қатлам тўғрисидаги маълумотлар билан биргаликда сақланади. Матрицали принтерда нуқталар зичлигини ўзгартириш орқали оқ қора тасвирни ҳам кўрсатиш мумкин. Жойни юза қилиб кўрсатиш мақсадида чегараларни кузатиш тўғри келади ва бир хил маъноли уяларни саралаб уларга доимий сон белгиланади. Бу жараён кўп ҳисоб китобларни талаб қилади ва унинг тезлиги пастдир, чунки қидирув функцияси ёрдамида контурлар излаб турилади ва текширилади. Юза 3 улчовли тарзда ҳам растрли география ахборот тизимда кўрсатилиши мумкин. Бу мақсадда растрда профиллар чизилади ва кўринмайдиган чизиклар олиб ташланади. Шундай усулдан фойдаланиб шаҳар устидан самолетнинг учиб кетиш симуляцияси бажарилади.


    Download 0.62 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling