шу бугундан бошлаб улуғ Темурнннг хазннасига жўна-
тилажак»6,— дейилган эди.
Оврупо мамлакатлари ҳукмдорларн, албатта, сулгон
Боязидхонни Амир Темурга ҳарши қайраш ва гиж-гиж-
лаш сиёсатини ҳам
олиб борганлар, албатта,
Анқара ёнида юз берган фожиада ва унинг келиб
чиқишида ҳар иккала ҳукмдорнинг — Султон Боязнд-
хоннинг ҳам, Амир Темурнииг ҳам эҳтимол
бирининг
кўпроқднр, иккинчисининг озроқдир хатолари бор эди,
албатта. Буни енгилган Боязидхонни Амир Темур ҳузу-
рига олиб келганларида унинг айтган сўзларидан ҳам
англаб олиш қийин эмас. Жумладан, у
хато-камчнлик-
ларини эътироф этиб шундай деган эди: «Дарҳақиқат
хато қилднм, ҳазрати соҳибқироннинг сўзларпга қулоқ
солмадпм, шунинг учун жазонмнн тортнб турнбман7».
Амир Темурнинг тарихий хизматида унинг олижа-
ноблиги доимо ҳамнафас ва ҳамроҳ бўлиб келган. Шун-
га амал қилган ҳолда Амир Темур Султон Боязндхон-
ни
афв этди, Рум мамлакатига ҳукмронлик қплншпц
унннг ихтиёрига берди. Бироқ Боязидхон пойтахт ша--
ҳар Бурсага бормади, О қ шаҳарда Шайх Маҳдум Ҳай-.
рон-хонақосида кун кечирди ва 9 ой ўтар-ўтмас мағ-
лубият аламида 1403 йилнинг 8 мартида 43 ёшида ва-
фот этди.
Соҳибқирон Амир Темур Боязндхоннинг вафотини
эшитиб
ич-ичидан куюнди, ҳатто кўз ёши ҳам қилиб.
олди. Оқ шаҳарга бориб, марҳумнинг болаларн ва қа-
риндошларига чуқур таъзия билдириб, қуръон-тиловат
қгиди. Балким жаҳонгир Амир Темур турк халқлари-
нинг икки буюк саркардаснни тўқнаштириб қўйган қис-
матнинг аччиқ ҳазилини кўз олдидан бир-бир ўтказиб
оби дийда қилгандир.
Дейлик, Анқара жанги бўлмаганда икки жаҳонгир
тил топишиб, бамаслаҳат ва баҳамжиҳатлик бнлан иш
тутганларида келажак қандай бўларди, тараққиёт қай-
сп йўлдан кетарди? Агар шундай қилннганда турк халқ-
ларининг парчаланиб кетишига барҳам берилиб, Осиё-
нинг Оврупо давлатларп томоиидан мустамлакаларга
айлантирилишининг олди олннган бўлармиди?
Тарих та-
раққиётнда, кишилик жамияти ривожланишнда Осиё
етакчилик ролнни ўйнаган бўлармиди?
Do'stlaringiz bilan baham: