сонийлик хнслатлари ҳақида фикр юритйб «Темур бўйи
узун, кенг елкали ва бақувват,
калласи катта, пешонаси
кенг, жисмонан жуда кучлн, териси оқ, юзи қизнл, бар-
моқларн бўлиқ одам эди. Соқоллари ҳилпираб турардн,
бир қўли фалаж, ўнг оёғн оқсоқ, қарашларн ўтли, ёниқ,
овози жарангдор, ўлимдан қўрқиш
нималигинн билмай-
ди». Уша даврнинг йирик тарихчиларидан Аҳмад бин
Муҳаммад бин Арабшоҳ ҳам жаҳонгирнинг яхши сифат-
ларнни таъкидлаган. Умуман олганда, академнк И. Мў-
минов ўз асари билан Темурга
нисбатан тарих фанида
ҳукм сураётган сукунатни бузди. Унинг илмий жасорати
жумҳуриятдаги олимлар, плмнй жамоатчилик томони-
дан яхши қабул қилинди. Бироқ
асар Марказдаги ва
баъзи бир ‘кишиларга ёқмади. Олимга узоқ йиллар да-
вомпда маломат тошлари отилди.
Узбекистон ўз мустақиллигини қўлга кирнтгандан
кейингина буюк олим И. М. Мўмнновнинг
Амир Темур
тўғрисида ёзган асари қанчалик юксак эканлигннн ҳис
қилднк. Буюк бобомиз Ампр Темур юбилейпнинг 660
йиллигинн кенг жамоатчнлик нишонлаётган бир даврда
академик И. М . Мўминовиинг руҳлари янада шод бў-
ладн.
С. Н. Турсунов, П. Р. Пардаев
АМИР ТЕМУР САЛТАНАТИНИНГ
СОЛИҚЛАР ТИЗИМИ
Маълумки, солиқлар тизими ҳар бир давлатнинг ички
ҳаётнда муҳим ўрнн тутади. Чунки аҳолидан йиғнб оли-
надиган солиқлар давлатнннг молиявий аҳволнни мус-
таҳкамловчи асосий омиллардан биридир. Биз қуйидаги
мақолада соҳибқирон Амир Темур салтанатида мавжуд
бўлган солиқлар ва йиғимлао ҳамда уларни йиғиш тар-
тиблари хусусида тўхталиб ўгмоқчимиз.
Амир Темур Чингнзнй хонлардан фарқли
равишда
ўз давлатида муайян солиқлар тизимини ишлаб чиқди
ва аҳолидан олинадиган солиқ ва йиғимларни маълум
бир тартнбга солншга эришди. Соҳибқирон Амир Темур
давлатидаги мавжуд солиқ ва йиғимлар
тартнбини шарт-
ли равишда уч турга бўлиш мумкнн:
1. Фуқаролардан доимий равишда йиғиладиган асо-
сий солиқлар.
2. Солпқ йиғувчилар ва унинг ҳисоб-китоби бнлан
банд бўлган турли лавозимдаги маъмурлар эҳтиёжи
учун йиғиладиган йпғимлар.
Do'stlaringiz bilan baham: