билан Эрон шоҳи Аббосга қарши иттифоқ
тузишга
уринган.
Аштархонийлар сулоласига мансуб Бухоро хони Суб-
вонқулихон (1680-1702 йй.) Туркия султони Аҳмад II
билан днпломатик алоқалар ўрнатган. Аштархонийлар
сулоласидан бўлган X V II асрнинг охнри — X V III аср-
нинг
бирннчн ярмида яшаб ижод этган, йирик тарихчи
олим Мир Муҳаммад Салим 1711 йилда Бухоро хони
Убайдуллахон ўлдирплгандан сўнг Арабистонга жўна-
ган, бир йилча Асфахонда истиқомат қилиб, 1712
йилда
Туркияга борган. Туркия султони Аҳмад Ш уни эҳти-
ром билан кутиб олган. Мир Муҳаммад Салим тўрт
йилча Туркияда туриб, султон Аҳмад III нинг ҳарбий
юришларида қатнашган. Мир Муҳаммад Салим 1731 йил-
да ёзган «Силсилат ас-салотуи» («Подшолар силсила-
си») асарида
Бухоро хонлари Абдудлахон, Абдулмўъ-
мипхон, Динмуҳаммадхон, Имомқулихон, Абдулазпзхон,
Субхонқулихонларнинг
Туркия
ҳукмдорлари
билан
ёзишмалари нусхаларини келтирган. Мир Муҳаммад
Салимнинг бу китоби жуда ноёб бўлиб, уиинг бпр нус-
хаси Англиядаги Бадлеян кутубхонаеида сақланмоқда4.
Қўқон хони Умархон даврида (1811 — 1822 йй.) Тур-
кия билан дипломатик алоқалар ўрнатилган5. Дутфий,
Навоий, Беднл, амир
Умархон девонларидан иборат,
ажойиб хос безаклар бнлан нақшланган, гўзал ҳусннхат
билан кўчирилган «Муҳаббатнома» деб номланган маж-
муа Туркняга совға қилиб юборнлган6. Қўқон хони Ма-
далнхоц даврида (1822— 1842 йй.)
адолатли фикрлари
учун қувғин қилпнган давлаг арбоби, тарихчи олнм ва
савҳатчи Муҳаммад Ҳакимхон
Туркия ва унинг Синоп,
Қайсарий, Ангор (Анқара), Лакатия каби шз.ҳарларида
бўлган. У «Мунтахаб ат-таворих» («Тарихдан сайланма
китоб») асарида Туркиянинг тарихи, сиёсий ва мада-
ний ҳаёти ҳақида муҳим
маълумотлар келтириб, илғор
фикр ва маданиятнинг ташвиқотчиси бўлиб майдонга
чиқади7.
Do'stlaringiz bilan baham: