В а у р т а м а Х с у с т а ъ л и м в а з и р л и г и т е р м и з д а в л а т у н и в е р с и т е т и


Download 3.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/43
Sana13.11.2023
Hajmi3.65 Mb.
#1770802
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Amir Temur va uning dunyo tarixidagi o\'rni (1996)

Ш. Б. Саматов
АМИР ТЕМУР ФАОЛИЯТИДА 
АДОЛАТ МУАММОСИ
Инсон ўзлпгини таниб, англаб олгандан буён доимо 
одамлар ўртасида эзгулик билан ёвузлнкнинг тақсим- 
ланиши, жумладан, жамият ҳаётида айрнм кишилар- 
нинг, хусусан тарихий шахсларнинг роли билан улар- 
нинг ижтимоий аҳволи, меҳнат билан ҳақ, жиноят ва 
жазо, кишиларнинг қадр-қиммати ва бу қадр-қиммаг- 
ннпг жамоатчилик томопидан эътироф этилиши, ҳуқуқ 
ва бурч ўртасидаги ўзаро муносабатга адолат ва адо- 
латспзлик принципи тадабидан келпб чиққан ҳолда 
баҳо бериб келинган. Адолат ва адолатсизлик тушун- 
чаларинниг мазмуни тарихан белгиланган характерга 
эга бўлиб, ўз замонаси тузумига ҳукм чиқаради ва бош- 
қа ижтимоий тартиблар ўрнатилишини талаб қилади.
Улуғ донпшманд Амир Темур ўз фаолиятннинг бош 
принципи сифатида адолат масаласини танлагани ва 
«Куч — адолатдадир» деган буюк шиорни ўртага таш- 
лагани ҳам бежиз эмас.
Шарафуддин Али Яздий ўзининг «Зафарнома» аса- 
рида қайд этпшича, Амир Темурнинг характерли хусу- 
сиятларидан бири — давлат, мамлакат, фуқарога ғам- 
хўрлик эди. Унинг коидаси — «рости-расти» 
эди. 
Бу- 
*ЗЭ 
‘ 
13
www.ziyouz.com kutubxonasi


нипг маъноси шукп: «Ҳақиқат — снҳат-саломатлнк, ҳа- 
қиқат—тартнб, ҳақиқат—адолат» демакдир.
Амир Темурнинг фикрича: «Бир кунлнк адолат — 
юз кунлик тоат-ибодатдан афзал». Темур ннсонпарвар- 
лик ва мардликин Аллоҳ таоло ҳам, халқ ҳам улуғлай- 
ди, деган гапии кўп такрорлар эди. Шарафуддин Али Яз- 
дийнинг ёзишпча, бу ҳикматли гапларни Темуриипг ўзи 
айтган ва унга оғишмай амал қилган. Амир Темур ўзи- 
нинг «Зафар пўлн» номли асарида ёзган эдн: «Уз қуд- 
ратпмни сақлаш учун мен бнр қўлимда адолат шаминн 
ва иккинчи қўлимда беғаразлик шамини тутиб, ҳар икки 
шам билан бутун умрбўйи ўз йўлпмни ёритиб юрднм. 
Барча қилмишларимда ана шундан адолат қоидалариға 
риоя қилдпм.
Мен ўзимга адолатли ва раҳмдпл тўрт вазирни тан- 
ладим. Улардан иккиси Маҳмуд Шаҳоб Хуросоний ва 
Носирнддип Маҳмуд ал-Аромпй эрдн. Бу пккп вазирнм- 
га донмо -мени кузатнб турпшларпми ва агар мен адо- 
латсизлнк қнладурғон бўлсам, дарҳол мепп тўхтатиш- 
ларини, кимнпнгднр ёлғон сўзларига ншопсам ёки бего- 
на кимеани мулкига хнёнат қиладурғон бўлсам дарҳол 
ченн огоҳлантиришларнни таькидлаб қўйдпм. Ва улар- 
нинг ўзларига ҳам мусулмонларннпг молига тамаъ қил- 
манглар дедим».
Темур ёзишмаларига мувофиқ вақти-вақтп билан 
сўровлар ўтказиш, тергов қилиш, текшириш, тафтиш 
ишлари амалга оширилган. Уз амалинп сунистеъмол 
қплиш, порахўрлик, донмпй нчкнлик ичиш, маиший бу- 
зуқлик кабилар оғир гупоҳ ҳнсобланиб, қаттиқ жазо- 
ланган. Шарафуддин Алн Яздийнпнг ёзишича, суиистеъ- 
мол қилнш Темур авлодларига тааллуқли бўлган вақт- 
да ҳам, улар тегишли жазоларинн олганлар. Жумладан, 
унннг ўғли Мироншоҳ, неварасн АмпрЗода Пнр.муҳам- 
мадлар халқ олдида қаттиқ жазога тортилганликлари 
тўғрнснда мапбаларда ёзплгап. Амир Темур давлатпинғ 
обрўсн, шарафи, манфаати 
соҳаспда 
ғоят қаттиққўл 
эди. У бундай пайтларда ўзини ҳам, ўғил ва неварала- 
рнни ҳам, қариндош-уруғларпнп ҳам, ҳарбий бошлиқ- 
ларни ҳам аямас эди. У давлаг ишларида ғоят мустаҳ- 
кам. собит ва барқарор турарди.
Замонаспппнг ўзига хос коиституцияси ҳнсобланган 
«Темур тузукларп»да 
қуйндагп сатрларни 
ўқиймиз: 
«Менга бўйсупгап янги давлатларда ҳурматга лойиқ 
одамларга ҳурмат кўрсатдим. Мен пайғамбар авлодла- 
рига, қонун тарғнботчиларига, олимлар ва кексаларга 
14
www.ziyouz.com kutubxonasi


писбатан буюк ҳурмат ҳамда эҳтиром билан муносабат- 
да бўлдим: уларга нафақа белгиладим. Бу мамлакат- 
ларнинг бадавлат кишилари менинг оға-инимдек, етпм- 
еснр ва камбағаллари эса болаларимдек бўлиб қолдн. 
Мағлуб бўлган мамлакат қўшинлари менинг қўшинла- 
римга қўшиларди. Мен бу мамлакатларда халқ ҳурма- 
тини қозонишга ҳаракат қилдим. Шунга қарамасдан 
фуқарони қўрқинч ва умнд орасида сақладим. Яхши- 
ларга улар қайсп мпллатдан бўлишларидан қатън на- 
зар, мен ҳам яхшилик қилдим: ғаразли кишилар ва сот- 
қинлар эса менинг давлатимдан қувилди. Қўрқоқ ва 
пасткаш одамларга ўзларига лойиқ ишлар гопширднм, 
ҳамда уларнинг маълум чизиқдан чиқишларига йўл бер- 
мадим. Менга тобе ҳамма мамлакатларда адочат эшпги 
очиқ эди. Ш у билан бнрга, ўғирлнк ва талончпликиинг 
барча йўлларини беркитишнинг 
чораларипи 
кўрдим. 
Барча ишларда, бу ишлар қайсн ўлка халқнга тааллуқ- 
ли бўлмасин, ҳокимларнинг адолат 
томонида қаттиқ 
туришларига буйруқ берилган. Қашшоқликпн тугатиш 
мақсадида бошпаналар ташкил қилдимки, камбағаллар 
улардан нафақа олиб турардилар».
Амир Темур ўрта аср шароитПдаёқ ҳознрги куннпнг 
эиг долзарб муаммоларндан бнрн бўлган кпшиларни 
ижтнмоий ҳимоялаш масаласига қанчалик эътибор бер- 
ганлиги кишини ҳайратга солади. Бу мақсаднп амалга 
оширнш учун у қуйидагича фармойиш берган эди: «Сар- 
моясн қўлидан кетиб қолган савдогарга ўз сармоясини 
қайтадан тиклаб олиши учун хазинадан етарли миқ- 
дорда олтин берилсин. Деҳқонлар ва раиятдан қайси 
бирининг деҳқончилик қилишга қурби етмай қолган бўл- 
са, унга экин-текин учуп зарур уруғ ва асбоб тайёрлаб 
берилсин. Агар фуқародан бирининг уй-иморати бузи- 
либ, тузатишга қурби етмаса, керакли ускуналарни ет- 
казиб бериб, унга ёрда'м берилсин». Бизнингча, бу со- 
циал адолатнинг класеик намунасидир.
Жаҳон фани ва амалиётн якунларнга таяиган ҳолда 
хулоса чиқазадиган бўлсак, адолат муаммоснлн амал- 
га ошмришнннг энг муҳим томоннни жамоатчилик фик- 
рига асослаппш ташкил этадп. Бу муаммо давримпз- 
нинг энг долзарб муаммосн бўлса-да, аммо ўз вақтида 
зукко бобомиз Амир Темур буни ғс*т теран ҳис этган 
здп. Ш зрафуд; пп Лги Яздпйппнг «Зафарнома»сида ёзи- 
лишича, Амир Темур олнму уламолар билан ўтказган 
бир учрашувйда нутқ сўзлаб шундай деган: «Млм ва 
диннинг машҳур кишилари ўз маслаҳатлари билан под-
www.ziyouz.com kutubxonasi


шоҳларга ёрдам бериб келганлар. Сизлар эса менга 
нисбатаи бундай қилмаяпсизлар. Менинг мақсадим — 
мамлакатда адолат ўрнатиш, тартнб ва тинчлнкпн мус- 
таҳкамлаш, фуқаронинг турмушини яхшилаш, юртимиз- 
да қурилишни кучайтириш, давлатларимпзни рпвожлан- 
тиришдир. Сизлар бу ишларни амалга ошнрншда менга 
ўз маслаҳатларингиз билан 
кўмаклашишингиз керак. 
Мамлакатнннг 
аҳволи, девоннинг 
суинстеъмол 
қи- 
линганлиги ва қилннмаётганлиги оддий одамларнинг 
жойлардаги ҳокимлар томонидан эзилаётгани мендан 
кўра сизларга аёндпр. Шулар ҳақида маълумот бернн- 
гиз. Бу каби адолатснз шшгарни бартараф этувчи, ҳам- 
да шариат ва қонунларга мувофиқ чора-тадбирларни 
айтсангизлар яхшн бўлурди».
Лллома бобокалонимиз доимо қонун устуворлигига 
катта эътибор билан қараган. Ҳатто ўлнми олдндан ай- 
тилган васиятида ҳам: «Мнллатнинг дардларига дар- 
мон бўлмоқ вазифангиздир. Заифаларни кўринг, йўқсул- 
ларни бойлар зулмпга ташламанг. Адолат ва озодлик 
дастурингиз, раҳбарипгиз 
бўлсин», дейилган. Бу 
эса 
буюк сиймонинг ҳозиргп авлод кишиларига ҳам муқад- 
дас васиятидир.
Унинг ўгитлари мустақилликни мустаҳкамлаш, адо- 
латли, эркин, инсонпарвар, қонун устуворлнгига асос- 
ланган демократнк, ҳуқуқий давлат барпо этишнмиз 
учун ўзига хос дастуриламалдир.
Қ. Авлиёқулов

Download 3.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling