Вахабова дилрабо бахтияровна психология ва спорт психологияси фанидан спортчиларни техник тайёрлашнинг психологик асослари
Download 2.78 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўпни ҳис этиш.
Вақтни ҳис қилиш. Айрим спорт турларида муваффақиятга эришиш кўп жиҳатдан бажариладиган хатти-ҳаракатларни муайян вақт оралиғида аниқ бажара олиш қобилиятига боғлиқ. О.А.Черникова ўтказган тадқиқот натижаларига кўра вақтни ҳис қилиш хатти-ҳаракатларни ўз вақтида ва жуда аниқ бажаришни идрок этишдан ва бу хатти-ҳаракатларнинг изчиллигидан иборатдир. Югуриш, чанғида юриш, сузиш, эшкак эшиш ва бошқа муайян цикллар, туркум машқларни бажариш чоғида вақтни ҳис этишнинг ўзига хос жиҳати, ҳаракат суръати ва ритмини ҳис эта олиш қобилиятидан иборат бўлади. Бунда мушак – ҳаракат сезгилари асосий ва муҳим аҳамият касб этади.
Зеро улар қуйидагиларни ўзида ифодалайди: а) бажарилаётган хатти–ҳаракатларнинг суръатини; б) уларнинг бир хил изчилликда алмашиниш тезлигини; в) мушакдаги зўр беришларнинг тафовутини; Вақтни ҳис этишда кўриш таҳлилатори ҳам муайян рол ўйнайди. У югурувчига уни теварак-атрофидаги буюмлар ва бир-бири билан изчил равишда алмашиб турган турли тимсолларни идрок этиш йўли билан югурувчининг фазодаги бир жойдан иккинчи жойга кўчиш тезлигини белгилаб беради. Тўпни ҳис этиш. Ушбу хис копток билан боғлиқ бўлган барча спорт ўйинлари вакилларида мавжуд бўлсада, бироқ у ҳар бир ўйин учун алоҳида хусусият касб этади. Бу ихтисослашган идрок спортчига тўпнинг хусусиятларига ҳамда ҳаракатига қараб, ўз хатти-ҳаракатларини жуда аниқ равишда унга мувофиқлаштириб боришда ёрдам беради. Г.М.Гагаеванинг ўтказган тадқиқотлари натижасига мувофиқ, футболчиларда тўпни ҳис қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, бу улар томонидан тўпнинг оғирлиги, шакли, қаттиқлиги, эластиклиги, тепилгандаги зарб кучи, тезлиги ҳамда тўпнинг учиш баландлиги (траекторияси) ва ҳоказоларни жуда аниқ идрок этишдан иборатдир. Футболчилар тўпни ўзлари билан олиб юрар эканлар, тўп гўёки уларнинг оёқ кафтига ёпишиб қолгандек таассурот қолдиради. Улар томонидан амалга ошириладиган зарбалар, туртишлар шу қадар моҳирона ва кучи бўйича аниқки, копток уларнинг оёғидан қанча масофага керак бўлса, шунча масофага узоқлашади. Баъзан, хатто ўйинчи кўзи билан коптокка қарамаслиги ҳам мумкин. Тўпни ҳис этиш уни 10-15 метр масофадан ер бағирлаб ёки ҳаводан ўз шерикларига узатишда ёки майдоннинг бир чеккасидан иккинчи чеккасига оширишда жуда муҳим рол ўйнайди. Бу ерда зарбнинг кучи ҳамда аниқлигининг бир-бирига мувофиқлиги муҳим бўлиб тўпнинг муайян масофада турган шерикка етиб боришида бу мувофиқликнинг аҳамияти беқиёсдир. Ушбу ҳолат рақиб дарвозасига тўп ураётганда янада муҳимроқ аҳамият касб этади. Бундай мувофиқликка эришилмаганда футболчи томонидан қаттиқ тепиб юборилган тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетиши муқаррар. Юқоридаги тавсифлардан келиб чиқадиган хулоса шуки, футболчилардаги тўпни ҳис этиш идрокининг асоси кўриш ва ҳаракат таҳлилаторларининг фаолиятидан иборатдир. Бундан ташқари унинг таркибига яна бир қатор сезгилар ва ҳис-туйғулар киради. Download 2.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling