Вaриaнт-1 Иқтисодий таҳлилнинг замонавий бошқаравдаги роли, ўрни ва аҳамияти
ВAРИAНТ-16 1. Таҳлил ишларини якунлаш ва расмийлаштириш тартиби
Download 61.99 Kb.
|
Иктисодий тахлил якуний3
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган усуллар
ВAРИAНТ-16
1. Таҳлил ишларини якунлаш ва расмийлаштириш тартиби. Иқтисодий таҳлилининг охирги босқичи – таҳлил натижаларини якуний хулосаларини чиқариш ва расмийлаштириш ҳисобланади.Якуний хулосада, корхонанинг мулкий ҳолати, уларнинг манбаланиши, иқтисодий ва молиявий салоҳияти, тўловга қобиллиги, ликвидлилиги, молиявий мустаҳкамлик ва барқарорлигини ташхиси қўйилади. Бу ташхис асосида унинг иқтисодий рейтинг баҳосини ҳам бериш мумкин. Иқтисодий таҳлил натижалари таҳлилий мавзулар ёки хўжаликник йиллик ҳисоботига илова қилинқдиган баённома кўринишида ифода етилади. Таҳлил натижаларини умумлаштириш ва якунлаш қайси турдаги таҳлилни ўтказганлигига қараб бажарилади. Мисол учун, корхоналарнинг йиллик ҳисоботи асосида ўтказилган жорий таҳлилнинг якуни, умумий хулосалар ва юқори ташкилотларга тушунтириш хати ёзиш орқали якунланади. Aйрим турдаги бошқа таҳлил турларининг натижалари еса мутахассисларни маърузаси, корхона раҳбарининг буйруғи, жамоанинг мажлис баёни, аудит хулосалари орқали умумлаштирилиши мумкин. Таҳлил натижаларини умумлаштирганда албатта еришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар кўрсатилиши лозим. Ютуқлар аниқ рақамларда ва фактлар билан кўрсатилган бўлиши талаб етилади. Шунингдек, йўл қўйилган камчиликларни тузатиш чоратадбирлари, яъни таклифлар ҳам кўрсатилади. Иқтисодий таҳлил натижаларини расмийлаштириш ва умумлаштиришга корхонанинг умум мажлис материаллари, турли хил диаграмма, жадвал ва графиклар тузилади. Чунки, ҳисобот маълумотларини таҳлилий жиҳатдан қайта ишлаш усулларидан бири таҳлилий жадвалларни тузиш ҳисобланади. Жадвалга таҳлил қилинадиган кўрсаткичларнинг база ва амалдаги даражаси киритилади, мутлақ фарқ аниқланади, кўрсаткичларнинг ўсиш суръати аниқланади ҳамда тегишли хулоса ёзилади. Таҳлилий жадвалларнинг устунлиги ва афзаллиги шундан иборатки, у ҳам бўлса, кўрсаткичларнинг ўзаро боғланиши жуда ҳам аниқ ва кўргазмали тарзда намоён бўлади. 2. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган усуллар Иқтисодий таҳлил жараёнида иқтисодий ахборотларни аналитик қайта ишлашда қатор ўзига хос усул ва услублар қўлланилади. Иқтисодий таҳлилнинг усулларини икки гуруҳга ажратиш мумкин: анъанавий ва математик. Биринчисига шундай усуллар киритиладики, улар иқтисодий таҳлил махсус билимларнинг ихтисослашган тармоғи сифатида, мустақил ўқув курси сифатида юзага келган вақтдан бошлаб қўлланилган. Кўплаб математик усуллар кейинроқ, иқтисодиётда тезкор ЕҲМлардан фойдаланиш йўлга қўйилган вақтдан аналитик ишланмалар доирасига кирган. Иқтисодий таҳлилнинг асосий анъанавий усул ва услублари сирасига мутлақ, нисбий ва ўртача миқдорлардан фойдаланиш, таққослаш, гуруҳлаш, баланс методи, занжирли ўрин алмаштириш усули, мутлақ ва нисбий фарқлар, индекс усулларини киритиш мумкин. У ёки бу кўрсаткичлар, иқтисодий ҳодисалар, жараёнлар ва вазиятлар таҳлили мутлақ миқдорлардан (қиймат бўйича ёки натурал ўлчовларда ишлаб чиқариш ҳажми, товар айланмаси ҳажми, муомала харажатлари ва сарфхаражатлар миқдори, фойда миқдори) фойдаланишдан бошланади. Бухгалтерия ҳисоби ва статистикада бўлгани каби таҳлилда ҳам мутлақ миқдорларсиз иш юритиш мумкин емас. Лекин улар бухгалтерия ҳисобида асосий ўлчагичлар ҳисобланса, таҳлилда кўпинча ўртача ва нисбий миқдорларни ҳисоблаш учун база сифатида фойдаланилади. Нисбий миқдорлар аналитиклиги, тузилмавий тартиб кўрсаткичларини ўрганишда ҳам яхши намоён бўлади. Жамининг қисмини жамининг бутун олинганига нисбатини акс еттираркан, улар бутун жамини ҳам, унинг қисмини ҳам яққол тасвирлайди (масалан, ялпи маҳсулотда тайёр маҳсулот, қўшимча маҳсулотлар ва тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг улуши) Download 61.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling