Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

“С” ДАСТУР 
“С” дастури таянч стандарт сифатида қайд қилинади. Уни бажариш 
орқали таълим олувчилар фан бўйича ўқув материалини, уни қайта тиклай 
олиш даражасида ўзлаштирадилар. “С” дастури вазифаларини нисбатан қийин 
дастурга ўтмасдан олдин ҳар бир талаба бажара олиши лозим. Яъни бизнинг 
намунадаги мавзуимизда маъруза дарсидаги режа саволлари «С» дастур учун 
асос бўлади. Чунки, бу материаллар билан маъруза дарсида ҳар бир талаба 
танишган ва семинарга тайёрланиш жараёнида мустақил билимга эга 
бўлганлар. Демак,
1. Бизнес ва тадбиркорлик фаолияти тушунчаси, унинг моҳияти, 
ривожланиш шарт-шароитлари. 


188 
2. Тадбиркорлик белгилари ва гуруҳлари. 
3. Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғилланувчи хўжалик юритувчи субьектлар. 
4. Тадбиркорликни давлат томонидан рағбатлантиришнинг шакллари. 
(Юқоридаги саволлар талабалар тамонидан атрофлича ёритилгач, 
ўқитувчи «С» дастур материалларини тўлдирадиган, кенгайтирадиган ва 
талабаларни мустақил ишлашларини таъминлайдиган «В» дастурига ўтилади. 
Бу дастур саволлари асосан талабаларни амалий ишлашларини таъминлаши 
лозим. Бу жараёнда улар мушоҳадалайди, фикрлайди, хулоса қилади, мустақил 
қарор қабул қилади, мантиққа асосланади. Бу дастур саволлари асосан «яхши» 
ўзлаштирадиган талабаларнинг билимини инобатга олиб тузилади).  
«В» ДАСТУР 
ИЗОҲ “В” дастури мавзуни қўллаш билан боғлиқ масалаларни ечиш 
учун зарур бўлган ўқув ва ақлий фаолиятининг умумий ва ўзига хос усуллари 
билан эгаллашни таъминлайди. Ушбу дастурга киритиладиган қўшимча 
маълумотлар биринчи босқич материалларини кенгайтиради, асосий 
билимларни исботлайди, намойиш этади ва ойдинлаштиради, тушунчаларнинг 
амал қилиш ва қўлланишини кўрсатиб туради. 
1. Сиз бизнесга қизиқиб қолдингиз, уни ўрганиш учун кичик корхонаси 
бор танишингиздан корхонасининг йиллик ҳисоботини кирим-чиқим, фойда-
зарар қандай бўлишини билиш учун бериб туришини сўрасангиз, у рад 
жавобини берди. Нега у шундай қилди? 
2. Сиз бўш вақтингизда уйингиз олдидаги магазинда ишлаб пул топасиз. 
Сизнинг акангиз эса доимо улгуржа бозордан товар олиб, шу магазинда 
чаканага сотиб юради. Бу ерда ким тадбиркорлик қилади, ким ёлланиб 
ишлайди? 
3. Фирма товарларининг нархи кўтарилиб, ўртача даромад 10% га ошди, 
аммо фирма фойдаси 5% камайиб кетди. Нега шундай бўлади? 
(Бу берилган саволларга талабалар мустақил мантиқан ёндошган ҳолда 
жавоб топадилар ва ўзаро муҳокамага киришадилар. Ўқитувчи бу ерда 
кузатувчи ва йўл кўрсатувчи вазифасини ўтайди. Яъни, баҳс жараёнини 
назорат қилади. Сўнг мунозарани ниҳоялаб, умумлаштиради ва якуний хулоса 
қилиб, «В» дастурдан ҳам мураккаброқ бўлган, уни материалларини янада 
тўлдирадиган, кенгайтирадиган «А» дастурга ўтилади. Бу дастур саволлари 
асосан «аъло» ўзлаштирадиган талабаларнинг билимини ҳисобга олиб 
тузилади). 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling