Вояга етмаган маҳкумларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш тартибини тушунтиринг


Download 127.01 Kb.
bet4/21
Sana02.02.2023
Hajmi127.01 Kb.
#1146311
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
JIK6976969803

4-kazus.
Судланувчи Муқумов 2017 йил 3 февраль куни тахминан соат 22:00ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги “Аҳмад Дониш” деҳқон бозорида жойлашган “Баходир-Бахт” нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш хусусий корхонасида бўла туриб, фуқаро Авазов билан жанжаллашиб, унинг баданига оғир шикаст етказиш мақсадида ўзида бўлган ўткир тиғли жисм билан Авазовнинг қорин ва оёқ соҳаларига ўта шафқатсизлик билан бир неча марта уриб, тан жароҳатлари етказган.
Ўтказилган тиббиёт экспертизасининг 08.02.2017 йилдаги 1318-сонли хулосасига кўра Авазовга оғирлик даражаси бўйича “Оғир” тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Суд ҳукмига асосан, Муқумов Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “в”, “е” бандлари билан айбдор деб топилган. Қасддан содир этилган жинояти учун биринчи марта ҳукм қилинган шахс хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонасида олиб қолинди. Лекин, маҳкум бунга норозилик билдирди. Маҳкумнинг ҳимоячиси тергов ҳибсхонаси маъмуриятининг бунга ҳаққи йўқлигини билдирди.


Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонасида олиб қолиш тартибини муҳокама этинг.
Тергов ҳибсхонаси маъмуриятининг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

Юқоридаги муаммоли вазиятга баҳо бериш дваомида бир канча саволларга жавоб бериб ўтамиз. Хусусан,



  1. Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонасида олиб қолиш тартиби қандай?

  2. Судланувчи Муқумовни тергов ҳибсхонасида қолдирилиши тўғрими?

  3. Тергов ҳибсхонаси маъмуриятининг ҳаракатлари қонуний тарзда амалга оширилганми?

Умумий қоидага кўра, суднинг ҳукми қонуний кучга кирганидан сўнг озодликдан маҳрум килиш жазосига ҳукм қилинган маҳкумлар жазони тегишли тартибдаги жазони ижро этиш муассасасида ўтайдилар. Шу билан бирга, баъзан суд ҳукми билан жазони ўташ колониясига юбориши белгиланган маҳкумни тергов ҳибсхонаси ёки турмада қолдириш зарурати юзага келади. Жиноят ижроия кодексининг 53 моддасига асосан, қасддан содир этилган оғир жинояти учун биринчи марта саккиз йилгача ва саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар алоҳида ҳолларда, маҳкумнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, муассаса бошлиғининг қарорига биноан хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонаси ёки турмада қолдирилиши мумкин.
Бунинг учун албатта маҳкумларнинг ёзма розилиги талаб қилинади. Бу ҳолат маҳкумни тергов ҳибсхонасида ёки турмага қолдириш учун нафақат расмий аҳамиятга эга, балки унинг ҳуқуқларини бузилмаслигига ҳам хизмат қилади. Тергов ҳибсхонаси ёки турма бошлиғининг буйруғи маҳкумни хўжалик ишларни бажаришга колдириш учун асосий юридик асос ҳисобланади.
Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонасида олиб қолиш учун маҳкумнинг ёзма розилиги керак. Юқорида берилган казусимизда маҳкум Мукумовни бу хақда ёзма аризаси ҳақида ҳеч нима дейилмаган.
Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонасида ёки турмада қолдирилган маҳкумлар жазони қулфлаб қўйилмайдиган умумий камераларда, бошқа шахслардан батамом ажратилган ҳолда, ушбу Кодекснинг 18-бобида назарда тутилган шароитларда ўтайдилар. Маҳкумларга узоқ муддатли учрашувга рухсат бериш имконияти бўлмаса, уларга битта узоқ муддатли учрашув ўрнига иккита қисқа муддатли учрашувга рухсат берилади. Агар махкум тергов ҳибсхонасида қолишдан норози бўлса, маҳкум жазони умумий асосларга кўра ўташи мумкин. Яъни маҳкум Муқумовнинг оғир жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганини инобатга олган ҳолда жазони умумий тартибли колонияларда ўташи мумкин.
5-kazus.
Судланувчи Кабилов 2017 йил 21 ноябрь куни тахминан соат 20:30ларда “Ласетти” русумли давлат рақами 01 X 086 SA бўлган автомашинасида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги ТХАЙ кўчаси “Чиғатой-Оқтепа” МЧЖ биноси қаршисида “Йўл ҳаракати қоидалари” 3.5 бандининг 4-қисми, яъни “ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши”, 12.1 бандининг 1-қисми, яъни “ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситасини белгиланган чекланган тезликдан оширмасдан бошқариши керак” деган талабларини бузиб, транспорт воситаси тезлигини чекланган 70 километр тезликдан ошириб ҳаракатлантириб, автомашинасининг олди қисми билан пиёда Пулатовни уриб юборган, натижада Пулатов тан жароҳати олиб шифохонага етказилган ва олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.
Кабилов суд ҳукмига асосан, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилган ҳамда унга нисбатан 3 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Жазо манзил колониясида ўталиши белгилаб қўйилган.
Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колониясида ўтаётган маҳкум Кабилов фуқаролик намунасидаги кийимда юрганлиги учун муассаса маъмурияти уни муассаса ички тартиб қоидаларида бу ҳолат мумкин эмаслигини айтиб унга огоҳлантириш эълон қилади.



Download 127.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling