Xалқаро муносабатлар тарихи


Мавзу бўйича асосий якунлар


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/52
Sana20.07.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1661343
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52
Bog'liq
881252-S3. O‘rta asrlarda Yevropaning iqtisodiy rivojlanishi.

Мавзу бўйича асосий якунлар: 
Азалий мустақиллик ғоялари қайта тикланди ва амалда ривожланиб бормоқда 
Мустақил Ўзбекистон ўз ташқи сиѐсатининг тамойиллари эга ва дунѐ давлатлари 
ҳамжамоалигида ўз ўрнини эгаллади. 
 
Мавзу бўйича ўз ечимини кутаѐтган илмий муаммолар: 
1.Мустақил Ўзбекистонни Латин Америкаси мамлакатлари билан ҳамкорлигини ўрганиш 
2.МДҲ давлатлари ўртасида имзоланган шартнома ва келишувларнинг самарасини ўрганиш. 
12-мавзу: Амалий дипломатия 
Ажратилган вақт – 4 соат 
Асосий саволлар: 
1.«Дипломатия» тушунчасига изоҳ. 
2.Халқаро муносабатлар нормалари 


57 
3.Ўзбекистон ташқи ишлар тузилмаси 
4.Амалий дипломатия 
 
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: 
Дипломатия. Дипломатия шакллари. Халқаро муносабатлар типлари. Вена конгресси. Аахен 
протоколи. ТИВ тизими. ТИВ ташқи органлари. Элчихоналар. Миссиялар. Консулликлар. Расман 
тан олиш. Де-факто. Де-юре. Агреман. «Персона нон грата». Дипкорпус. Дуайн. Протокол 
қоидалари. Дипломатик даражалар. Дипломатик мартабалар (унвонлар). Вербал нота. Шахсий 
нота. Меморандум. 
Мавзуга оид муаммолар. 
1.Амалий дипломатия қандай шаклланди? 
2.Мустақил Ўзбекистон дипломатияси қандай ривожланмоқда? 
 
Мавзу юзасидан дарс мақсади: 
Амалий дипломатия тўғрисида тўла тушунча бериб талабаларда ушбу мавзу борасида кенг ва 
чуқур тасаввур қолдириш. 
Идентив ўқув мақсадлари: 
1.«Дипломатия» тушунчасини изоҳлаб беради. 
2.Халқаро муносабатлар тизимини тахлил қилади. 
3.Мустақил Ўзбекистон дипломатиясини ривожланиш жараѐнини кўрсатиб беради. 
Мавзунинг баѐни: 
Дипломатия ва дипломатик хизмат. 
Дипломатик хизмат давлат хизматининг муайян тури бўлиб, у ўз хусусиятларига кўра давлат 
хизматининг бошқа турларидан фарқ қилади.
Халқаро ҳаѐт билан боғлиқ воқеалар ўрганилар экан, ташқи сиѐсат, дипломатия, дипломатик 
хизмат тушунчалари қўлланилади. 
Дипломатия (франц. diplomat) – давлатларнинг ташқи сиѐсат соҳасидаги вазифаларини амалга 
ошириш, шунингдек, чет элда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги расмий 
фаолияти. 
«Дипломатия» термини юнон тилидаги «икки букилган қоғоз» сўзидан олинган. Қадимги 
Юнонистон ва Римда тахтакач муқова ичига солинган хат элчиларга улар ваколатини тасдиқловчи 
ишонч ѐрлиғи ѐки ҳужжат сифатида тақдим этилган. 
Таниқли инглиз дипломати ва олими Г.Никольсон таъкидлаганидек «дипломатия» атамаси 
сўзлашув тилида бир қатор турли – туман маъноларни англатиш учун хизмат қилади. Баъзан у 
«ташқи сиѐсат» нинг синоними сифатида қўлланади. 
Бошқа бир инглиз дипломатиясининг арбоби Э.Сатоу шундай дейди: «дипломатия» - суверен 
давлатлар ҳужжатлари ўртасида расмий алоқалар олиб боришда ақл-идрок ва мулозаматни қўллай 
олишдир». 
Таниқли немис халқаро ҳуқуқшуноси Г.Мартенс «дипломатия» атамасига қуйидагича таъриф 
берган: «Дипломатия кенг маънода – давлатнинг ташқи алоқалари ѐки ташқи ишлари ҳақидаги 
фандир, тор маънода эса – музокаралар фани ѐки санъатидир». Жамият тараққиѐти тарихи шуни 
кўрсатадики, ижтимоий – иқтисодий формациялар ўзгариши билан давлатлар, уларнинг ташқи 
сиѐсати ва дипломатия шакллари ҳам ўзгаради. 
Барча давлатларнинг ташқи сиѐсати унинг ички сиѐсати давоми бўлиб, давлат миллий сиѐсий 
манфаатлари билан белгиланади. 
Дипломатия ва дипломтик хизмат давлатларнинг халқаро муносабатлари билан чамбарчас 
боғлиқдир. Уларнинг биринчисиз иккинчисининг моҳиятини тушуниш қийин. 
Ҳозирги пайтда халқаро муносабатларнинг тўрт типи аниқланган: 


58 
1. Турли ижтимоий тузумдаги давлатлар ўртасидаги муносабатлар, уларнинг тинч тотувлик 
билан яшаш; 
2. Бир хил ижтимоий тузумдаги давлатлар ўртасидаги муносабатлар
3. Мустақил ривожланиш йўлидан бораѐтган янги давлатлар ўртасидаги халқаро муносабатлар; 
4. Мусулмон монархистик давлатларнинг ўзаро халқаро муносабатлари; 
Дипломатик амалиѐтининг халқаро ҳуқуқий нормалари, дипломатик вакилларнинг вазифаси 
ва ҳуқуқлари 1815 йилдаги Вена конгрессида биринчи мартда дипломатик вакилларнинг мартаба 
табақалари ва уларнинг иш тартиби аниқ ва тушунарли қилиб белгиланди. Ундан сўнг 1818 
йилдаги Аахен протоколи дипломатик вакилларнинг ҳуқуқ ва вазифалари хусусидан аниқлик 
киритди. 
Бу икки хужжат моҳиятига кўра ҳозирги кунда ҳам дипломатик вакилларга ягона дипломатик 
мартаба беришда дунѐнинг барча давлатларида асос бўлиб хизмат қилмоқда. 
Хорижий давлатларнинг доимий дипломатик вакиллари XVI асрдан бошлаб пайдо бўлганига 
қарамай, фақат XVIII – XIX асрларга келиб доимий дипломатик корпус вужудга келди. 
Дипломатик хизмат алоҳида давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг хизмат фаолиятини 
ифодалайди. 
Ташқи алоқалар давлат органларини жойлашиш ўрни ва фаолиятига кўра икки гуруҳга 
ажратиш мумкин: 
1.Давлатлар ташқи алоқаларининг марказий органлари; 
2.Давлат ташқи алоқаларининг чет элдаги органлари; 
Давлат ташқи алоқаларининг марказий (ички) органлари гуруҳи ўз навбатида ҳарактери, 
вазифасини ва мавжудлигининг ҳуқуқй асосига кўра яна икки гуруҳга ажралади: 
а) давлатлар конститутциясига мувофиқ ташкил қилинган умумий сиѐсий раҳбарлик органлари: 
бу органлар умумсиѐсий вазифаларни бажаради; (дипломатик характерда) 
б) давлатнинг бошқа мамлакатлар билан махсус (иқтисодий, тармоқ, идоравий) алоқалари 
органлари. (дипломатик характерга эга эмас). 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling