11.Bazel qo'mitasining maqsad va vazifalari
JAVOB: Банк назорати бўйича Базел қўмитаси - бу халқаро ҳисоб-китоблар банки ҳузурида фаолият юритадиган, турли мамлакатларда қабул қилинган банк фаолиятини тартибга солишнинг ягона стандартлари ва методологияларини ишлаб чиқувчи ташкилотдир. Банк назорати бўйича Базел қўмитаси 1974 йилда G10 давлатлари марказий банклари президентлари томонидан Швейцариянинг Базель шаҳрида ташкил етилган. Базел қўмитаси аъзолари - Aргентина, Aвстралия, Белгия, Бразилия, Буюк Британия, Германия, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Испания, Италия, Канада, Хитой, Люксембург, Мексика, Голландия, Россия, Саудия Aрабистони, AҚШ, Сингапур, Туркия, Франция, Швеция, Швейцария, Жанубий Aфрика, Корея Республикаси ва Япония каби давлатларнинг марказий банклари ва молиявий регуляторлари ҳисобланади. Қўмитада асосий халқаро молия ташкилотлари вакиллари кузатувчи сифатида ишлайди:
Базел қўмитасининг асосий вазифаси банкларни тартибга солиш соҳасида ягона стандартларни жорий этишдир. У аъзо давлатларнинг назорат органлари учун кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқади. Ушбу иш дунёдаги банклар ва назорат органлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Тавсиялар мажбурий бўлмаса-да, улар Қўмитага аъзо барча давлатларда қўлланилади ва 100 дан ортиқ мамлакатлар ҳам ушбу тавсияларни амалга ошириш устида ишламоқдалар.
12.Bugungi kunda qanday Xalqaro moliya tashkilotlari faoliyat ko‘rsatmoqda
JAVOB:
Xalqaro valyuta jamg‘armasi 1945 yilda tashkil topgan bo‘lib, xalqaro valyuta tizimining rivojlanishini hamda 189 ta a'zo mamlakatning iqtisodiy va moliyaviy siyosatini qo‘llab-quvvatlaydi. Xalqaro valyuta fondi to‘lov balansining joriy yoki potensial qiyinchiliklariga duch kelayotgan a'zo davlatlar xalqaro zaxiralarini tiklashga, milliy valyutalarini barqarorlashtirishga, importning uchun to‘lovlarni davom ettirishga va kuchli iqtisodiy o‘sish uchun sharoitlarni tiklashga kreditlar ajratish bilan asosiy muammolarni bartaraf etadi.
Do'stlaringiz bilan baham: |