Биринчидан, христианлик Рим империяси ҳудудларида мавжуд бўлган диний-этник тафовутларни бартараф қилган
Иккинчидан, христианлик диний расм-русумларни ва ҳокимлик пиллапояларини йўқ қилганлиги сабабли бу динни қуллар, озод қилинган собиқ қуллар, заминдор колонлар, шаҳар ва қишлоқ камбағаллари ёқтириб қолганлар. Улар худо ва дин олдида юқори табақалар билан тенг бўлганликларидан хурсанд эдилар
Учинчидан, христианлик дастлабки таълимотларида одамларнинг ирқий, миллий, жинсий, ижтимоий, табақавий томонлардан ҳуқуқий тенгсизлик асосида ажратиши қаттиқ танқид қилиниб, демократик руҳга эга бўлган
Император Константин 313 йили христианларнинг таъқиб қилишни бекор қилди ва 325 йили христианликни Рим империясининг давлат дини даражасига кўтарди. 325 йили Константин бошчилигида Никей шаҳрида христианларнинг 1-жаҳон йиғилиши бўлди. Йиғилиш христиан динининг қонун-қоидаларини ишлаб чиқди. Худони уч шахснинг (ота худо, мукаддас руҳ, ўғил худо) бирликда ифодаланиши қабул қилинди.
381 йили христианларнинг Константинополда бўлиб ўтган 2-жаҳон йиғилишида чўқиниш ва қайта тирилиш ҳақидаги янги ақида қабул қилинди.
Христианлик давлат дини бўлгач унга жуда кўп ҳуқуқ ва имтиёзлар берилди. Жумладан, барча шаҳар ва қишлоқларда руҳонийлар «руҳоний оталар» сифатида халққа христианлик хизматини ўтказиш, диний маросимларга раҳбарлик қилиш, диний таълим бериш, тарғибот қилиш, халқ устидан маънавий назорат ўрнатиш, черков мол-мулкини, тушган хайр-эҳсонларни тасарруф қилиш, ўз шахсий бойликларига эгалик қилиш ҳуқуқларига эга бўлдилар
Библия (Инжил) - христианликнинг муқаддас манбаи
Библия (Инжил) Иудаизм ва Христианлик динларининг умумий муқаддас манбаи ҳисобланади. Библиянинг эрамиздан аввалги даврларда яратилган қисми Таврот бўлиб, уни «Қадимий аҳд» дейилади. У яҳудий миллий динини асослаб берган эди.
Библиянинг «Янги аҳд» деган қисми христианликни асослаб берган муқаддас манба ҳисобланади.
«Янги аҳд» инжилномалар тўплами бўлиб, уларни Исонинг апостоллари Матфей, Марк, Луко ва Иоанн, шунингдек, яна 21 та инжилномаларини бошқа авлиёлар ёзишган, деган маълумотлар сақланиб қолган.
Христианликнинг биринчи ёзма ёдгорлиги тахминан эрамизнинг 68-йили иккинчи ярми ва 69-йили биринчи ярмида ёзилган Апокалипсис (Иоанн Богословнинг «Ваҳийномаси) эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |