Христианликнинг маросим ва байрамлари
Маросим ва байрамлар:
улар миллий ва байналминал маданиятнинг бир қисмига айланиб, умуминсоний қадриятларни кучайтиради.
диндорларни ҳамкорлик руҳида тарбиялайди
диндорлар орасида тартиб-интизомни мустаҳкамлайди
диндорларнинг вақти, моддий ҳаракат-ларини талаб қилади
диндорлар иймон ва эътиқодини кучайтиради
Христианлик маросимлари асрлар мобайнида аста-секин шаклланиб борган, улар қуйидагилардир. Христианлик маросимларини таинстволар деб аталади.
троица
чўқинтириш
Причашчение
(нон ва вино истеъмол қилиш)
миропомазание (черковларда чақалоқни чўқинтиргандан кейин хушбўй мой суркаш)
елосвяшчение (соборга олиб келиш)
никоҳ (гулчам-бар кийдириш, никоҳ узуги тақиш кабилар)
тавба қилиш (гуноҳларига пушаймон бўлиш)
руҳонийликка қабул қилиш
Пасха
рождество Христово
1054 йилда Византия ҳудудидаги черковлар Рим марказий черковидан ажралиб кетди. Шу тариқа христианлик икки йўналишга - католиклар ва православие йўналишларига бўлинди.
Католицизм христианликдаги энг кенг тарқалган йўналиш бўлиб, бу йўналишга 800 миллионга яқин киши сиғинади. Католицизм (грекча - католикос деган сўздан олинган, ўзбекча маъноси - умумий, бутун дунё черковларига оид, деган мазмунга эгадир) йўналишидаги диндорлар дастлабки вақтда Мисрдаги Александрия архимандратини тан олган монофизитлар деб аталарди.
Католицизм йўналишида барча диний маросимларни бажариш, дуоларни ўқиш, Библия («Янги аҳд») матнини ўқиш лотин тилида олиб борилади. 1962 йилда 2-Ватикан собори диний ишларни миллий тилларда олиб боришга рухсат берган, аммо лотин тилида олиб бориш ҳамон давом этмоқда
КАТОЛИЦИЗМ
Католицизм марказдан бошқарилади. Рим шаҳрида Ватикан ва Рим папаси барча католик черковларга раҳбарлик қилади.
Католицизмнинг ақидалари:
Католиклар илоҳиётида (ақидалар) илоҳий троицага: ота худо, ўғил худо ва муқаддас руҳга эътиқод қиладилар. Католиклар «муқаддас руҳ», «ота ва ўғил» худодан келиб чиққан, деб ҳисоблайдилар
Католиклар муқаддас китобни, яъни Тавротни ва муқаддас ривоят ёки анъаналарни диний таълимот манбаи, деб ҳисоблайдилар. Католик черкови фақат лотин тилида ёзилган Тавротни эътироф қилади.
Христианликнинг бошқа йўналишларидан фарқ қилиб, католицизмда Рим папаси худонинг расули эканлиги тўғрисидаги махсус ақидага амал қилинади
Католицизмда аъроф тўгрисидаги ақида бўлиб, унга кўра аърофда (жаннат билан дўзаҳ оралиғида) гуноҳкорларнинг руҳлари тириклик вақтларида ювилмай қолган гуноҳларидан тозаланиб, жаннатга кириш имкониятига эга бўладилар, деб тушунтирилади
Do'stlaringiz bilan baham: |