Xristianlik dini


Download 48.63 Kb.
bet9/11
Sana17.11.2023
Hajmi48.63 Kb.
#1782852
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-мавзу

ПРОТЕСТАНТ ЙЎНАЛИШИ
16-асрдан бошлаб Европа мамлакатлари шаҳарларида буржуазия синфи шаклланди, улар шаҳар ҳунармандлари, ўрта даражадаги савдогарлар, зиёлиларга бош бўлиб капиталистик усулда моддий бойликлар ишлаб чиқариб, бозор муносабатларига ўта бошладилар
Германиядаги Виттенберг шаҳрида монах Мартин Лютер католик черковини ислоҳ қилишни, Рим папаси қаромоғидан Германиядги черковларга ажратиб мустақил бўлишни тарғиб қилди. 1517 йилда Мартин Лютер черков эшигига ўзининг 90 та моддадан иборат тезисларини ёпиштириб қўйди.
«Протестантлар» деган ном 1529 йилда «Протестанция» деб аталган ҳужжатга, яъни руҳоний ва дунёвий феодал-ларнинг умумгерман съезди лютеранчиликнинг тарқалишини чеклаш ҳақида қабул қилинган қарорига қарши тузилган протестга имзо қуйган немис князларига берилган эди. Протестант князлар 1555 йилда Рим билан битим тузишга муваффақ бўлдилар, бу битимга кўра, ҳар бир княз ўз фуқаролари учун истаган динни: Лютеранчиликни ёки католицизмни танлаб олиш ҳуқуқига эга бўлган эга бўлган эди.
Протестанцизмнинг ўзига хос бўлган ақидалари қуйидагилардан иборат:
3) Библиянинг олий нуфузини тан олиш;
1) шахсий эътиқод билан нажот топиш;
2) динга ишонувчан барча кишиларнинг руҳоний бўлиши мумкинлиги;
4) дастлабки гуноҳ феъл-атворини бузганлиги, уни яхшилик қилиш қобилиятидан маҳрум қилганлиги, шунинг учун у хайрли ишлар, сирли маросимлар ва аскетизм йўли билан эмас, бандалар гуноҳини сўраб олиш учун ўзини қурбон қилган Исога шахсан эътиқод қилиш йўли билан охиратда гуноҳлардан фориғ бўлиш мумкинлигини;
5) христианликни қабул қилган ва чўқинтирилган ҳар бир киши ўзини худо билан ғайритабиий мулоқатда бўлишга бағишлайди, бу ишни черков ёки руҳонийлар воситалигисиз амалга ошириши мумкинлиги;
7) руҳонийлар оддий диндорларнинг тавбасини қабул қилиши ва уларни гуноҳдан фориғ қилиши мумкин эмаслиги ва уларнинг диний жамоалар олдида ҳисоб бериши тўғрисидаги ақидаларга амал қилиши ишлаб чиқилган.
6) руҳонийлар билан оддий диндорлар ўртасидаги ақидавий фарқнинг йўқлиги;

Download 48.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling