Иегова шоҳидлари фирқаси
Иегова шоҳидлари фирқаси 1872 йилда адвентистлардан ажралиб чиққанлар томонидан ташкил қилинган ва ўзларини «Иегова шоҳидлари» деб атаганлар. Улар Исо билан шайтон ўртасида муқаддас жанг - армагедон бўлиб, унда Исо енгиб чиқади, у ўрнатган 1000 йил давом қиладиган жаннат ва жамиятда Иегова шоҳидлари яшайди, қолганлари эса армагеддонда қирилиб кетади, деб таълим берадилар. «Иегова шоҳидлари» келажакда ғаззовот, яъни диний уруш бўлишини башорат қиладилар, бу жиҳатдан бу сектани инсонпарвар секта деб бўлмайди.
Иеговистлар маркази АҚШдаги Нью-Йорк шаҳри яқинидаги Бруклин шаҳрида жойлашган. Иегово шоҳидлари АҚШни «худо ёрлақаган давлат» деб эълон қилиб, АҚШ «шайтон кучларини» йўқ қилиш учун худо томонидан тайинланган, деб ҳисоблайдилар.
Илк христианлик фирқаси
Илк христианлик фирқаси 1-2 асрларда христиан диний таълимоти шаклланиши даврида вужудга келган секталардир. Христианлик ҳеч қачон яхлит дин бўлмаган. Христианликнинг энг илк асари «Иоанн ваҳийномаси»да христианларнинг турли гуруҳлари (Николантлар) Ваалам тарафдорлари, аёл пайғамбар Иезавела тарафдорлари) эслатиб ўтилган.
Эбионитлар сектаси (камбағаллар) яҳудийлар маросимларини бажаришни тарк қилмаган дастлабки христианлар бўлиб, улар тамомила тарки дунё қилишга даъват этганлар. Исонинг иккинчи марта қайтиб келишини кутганлар, бойликка қарши чиққанлар.
Эбионитлар сектаси
Имяславичилар фирқаси
Имяславичилар фирқаси (рус. имя-исм, славить-шараф-ламоқ) 1910-1912- йилларда Афон (Греция) даги рус православ монастирларида вужудга келган секталик оқими тарафдор-ларидир. Исмни шарафловчилар сектаси таълимотига кўра, инсон ўзининг гуноҳкорлиги туфайли ибодат пайтида худони эмас, унинг исмини шарафлаши лозим.
Индамаслар фирқаси
Индамас диндорлар - ҳақиқий православ христианлар сектасидаги ўта мутаассиб оқим тарафдорларидир. 20-аср ўрталарида Тамбов вилояти территориясида пайдо бўлган секта. Индамаслар тасаввурида, одам бу дунё билан тўла алоқани узиб «тирик мурда» га айлансагина нажот топади. Улар «Гуноҳга ботган одамлар»дан ўзларини олиб қочишга интилиб, кўчаларга фақат тунлари чиқишган.
Эътиборингиз учун рахмат
Do'stlaringiz bilan baham: |