Протестанцизмнинг ўзига хос хусусиятлари
руҳонийларнинг оила қуриши ман этилмайди;
самовий ҳузур-ҳаловат тўғрисидаги таълимотни рад қилинган
ўлганларга бағишлаб дуо ўқиш, азиз авлиёларга сиғиниш, улар шарафига бағишлаб байрамлар ўтказиш, муқаддас мурдаларга ва иконаларга топиниш бекор қилинади
ибодат уйларидан ортиқча ҳашамлар, меҳроблар, иконалар, ҳайкаллар, қўнғироқлар олиб ташланиб, оддий ҳолга келтирилди
монастирлар ва монахлар жамоаси ҳам барҳам топтирилган
ибодат ниҳоятда соддалаштирилди, ваъз айтиш, дуо ўқиш, қарғаш кабиларни она тилида ўқиш ва куйлаш жорий қилинди
Библия бирдан-бир манба деб қаралиб, муқаддас ривоятлар рад қилинди
Христианлик фирқалари (секталари)
Секта лотинча-«ажралган», «узилган», «мазҳаб» демакдир. Ҳукмронлик қилувчи ёки ўтмишда ҳукмронлик қилган диний йўналишдан ажралиб чиққан диний мазҳабни одатда ана шу сўз билан аталган. Айрим секталар мустақил диний оқимга айланиб кетган.
АДВЕНТИСТЛАР ФИРҚАСИ
Адвентистлар (лот.-воқе бўлиш) протестанцизм сектаси. Секта XIX асрнинг биринчи ярмида АҚШда вужудга келган. Унинг асосичиси Уильям Миллер (1782-1849) «Муқаддас ёзувлар ва 1843 йилда ёзилган Исонинг иккинчи марта воқе бўлиши» ҳамда унинг шахсан 1000 йиллик ҳукмронлиги ҳақида тарих далиллари» китобида Библия таркибига кирадиган пайғамбарлар китобларига суяниб, Исонинг иккинчи марта келишига доир ўзи белгилаган муддатни асослашга уринган. Улар ўз черковларига 1863 йили асос солганлар. Америка, Африка, Россияда 3 миллиондан кўпроқ адвентистлар бор.
Баптистлар фирқаси
Баптист (юн.-сув билан чўқинтириш) протестантизмдаги секталардан бири бўлиб, XVII асрда пайдо бўлган. Унинг асосчилари Голландияга қочиб борган инглиз маҳаллий черков ва жамоалариниг автономик принципининг ҳимоя қилувчилари бўлиб, 1611 йилда «Амстердам ва Голландияда яшаб турган инглизларнинг диний баённомаси»да янги таълимот таърифлаб берилган. Унда болаларни вояга етганда чўқинтириш кўзда тутилган. Баптистлар Библияни диний таълимотнинг ягона манбаи деб ҳисоблайди. Исога ишонганларнинг ҳаммасини худо халос этади, деб ишонадилар. Баптистлар руҳонийларнинг оддий диндорлар билан худо ўртасида воситачи бўлишини инкор этадилар, алвиёларни, иконаларни, муқаддас мурдаларга сиғинишни ҳам тан олмайдилар
Do'stlaringiz bilan baham: |