Христианлик расман тан олинган даврдаги тарихий шарт-шароит қуйидагича бўлган:
Рим қулдорлик давлатининг қулларга ва босиб олинган мазлум халқларга нисбатан қаттиқ жабр-зулм қилишига қарши олиб борилган озодлик урушлари ва қўзғолонлар бирин-кетин мағлубиятга учраб, улардан шафқатсиз ўч олиниб жазолашлар оқибатида умумий руҳий-маънавий инқироз пайдо бўлган. Қуллар синфидан бўлган Спартак етакчилигида эрамиздан аввалги 73-71 йилларда Римдаги қўзғолон бостирилгач, 6 минг қул Римга олиб борадиган йўллар четига қурилган хочларга михлаб ташланган
Қачонлардир шон-шуҳратга, куч-қудратга тўлиб-тошган Рим қулдорлик давлати эрамизнинг I-III асрларига келиб инқирозга юз тутди. Қулчилик ўрнига феодал тартиблар ўрнатила бошланди
Рим давлати ҳудудларида яшаётган турли уруғлар, қабилалар, элат ва халқлар ўз худоларига, пайғамбарларига, урф-одатларига сиғинар эдилар. Ғоявий-мафкуравий бирлик бўлмаган
Христианлик ўз-ўзидан пайдо бўлмаган. Унинг фалсафий-мистик назарий асосини яҳудий файласуфи, Александриялик Филоннинг фалсафий таълимоти, Рим стоикларидан Сенеканинг фалсафаси ташкил қилади. Христианлик бевосита яҳудий миллий диннинг кўп хусусиятларини мерос қилиб олди.
Христианлик Шарқ динларининг кўпдан-кўп унсурлари қайта ишланган ҳамда ўзлаштирилган
Қадимги Ҳиндистоннинг ҳиндуизм динидаги уч қиёфа билан намоён бўладиган худолар: Брахман, Вишну, Шива христианликдаги уч қиёфали ягона худо (ота худо, муқаддас руҳ, бола худо) шаклида тасаввур этилган.
яқин кишиларига яхшилик қилиш
Сенека билан Филон таълимотлари асосида шаклланган дастлабки Христианлик ақидалари
одам туғма гуноҳкор эканлиги
ҳайвонларни қурбонлик қилиш йўли билан эмас, балки ўз қалбини худога қурбон қилиш йўли билан тавба қилиш
дунёвий роҳатларнинг ҳаммасига нафрат билан қараб, нафсни тийиш
у дунёдаги яхши турмушга умид қилиш
одам ўлдирмаслик
Биби Марямнинг Исога ғойибдан ҳомиладор бўлиши ҳақидаги таълимоти ҳам шарқий динлар таъсирида пайдо бўлган.
Масалан, Будда, Сурия подшоси Саргос, Миср худоси Гор ва бошқалар ғойибона ҳомила натижасида туғилганликлари ҳақидаги ривоятлар таъсирида Биби Марямда ғойибона ҳомила пайдо бўлиб кейин Ииусис Христос (Исо) туғилган, деган тасаввур вужудга келганлигига ҳеч шубҳа қилинмаса ҳам бўлади.
Шундай қилиб, христианлик қурама дин бўлса ҳам, унда ўзига хос бўлган кўпгина хусусиятлар ҳам мавжуд. Янги белги ва хусусиятлар ўша даврдаги бошқа динлардан христианликни юқори туришига олиб келган. Христианликнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардир:
Do'stlaringiz bilan baham: |