MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI SAMARQAND FILIALI
DINSHUNOSLIK
DINB204
XRISTIANLIK DINI
05
MAVZU
MUHAMADIYEV HUSAN HAMROQULOVICH
Gumanitar va ijtimoiy fanlar kafedrasi katta o’qituvchisi
4-MAVZU: XRISTIANLIK DINI
Режа
1. Xristianlikning paydo bo‘lishi, aqidalari, asosiy yo‘nalishlari, taʼlimotlari va manbalari.
2. Xristianlikdagi asosiy oqimlar
Христианлик яъни Насронийлик Яхудийлик динидан мустақил дин сифатида ажралиб чиққан ва жаҳон динларидан бирига айланган.
Христианлик жаҳон динларидан бири бўлиб, эрамиз 1-асрининг 2-ярмида Рим империясининг шарқий вилоятларида кўп худолик динлари ўрнига қуллар ва мазлум элатларнинг дини сифатида якка худолик (монотеистик) тарзда шаклланган.
Христианлик номи, унинг асосчиси Ийсо Масих, юнонча Иисус Христос номидан олинган. Унинг ақидалари, диний таълимотлари Библия таркибига кирувчи Инжил – Евангелия (Хушҳабар)да, яъни «Янги аҳд» қисмида баён этилган.
Иcо (яхудий тилида Ешуъа, яъни "Тангри нажот берди") Масих яъни Христос сўзининг маъноси «худо танлаган», «Худо сийлаган», «Халоскор» маъноларини англатади. Христиан сўзи юнонча бўлиб мазмуни Ийсо Масих йўлидан юрувчи киши демакдир. Мазкур динининг номи ҳам ана шу – Христиан, масиҳчи сўзидан олинган.
Исо алайхиссалом яхудий миллатига мансуб бўлиб, тахминан милодий 1-33 йилларда Фаластинда, хозирги Исроилда яшаб ўтган. Милодий йил ҳисобини ҳам Исо Масиҳ туғилган санадан бошлаб ҳисоблаш қабул қилинган.
Диний адабиётларда Исо онаси Биби Марямдан отасиз илоҳий хомиладорлик асосида туғилган деб ривоят қилинади. Унга ўттиз ёшида Таврот ва Забурдан кейинги учинчи илоҳий китоб – Инжил нозил қилинган. «Инжил» юнонча «Эвангелеон» сўзидан иборат бўлиб, маъноси «илоҳий хабар», «хушхабар», «эзгу хабар» демакдир
Христианлик 325 йилда Рим империясида расмий мафкура ва давлат дини деб расмий равишда эълон қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |