лангина эмас, балки барча унли-ундошлари билан ҳам ўзи-
нинг кўлами билан ҳам, салмоғи билан ҳам, бизга даврни,
ўринни, турмушни сезишга имкон берувчи бўёғи билан ҳам
сўзлайди»32.
Сўзда ҳис-туйгунинг ифодаланиши ҳаҳида кўплаб
мисол-
лар келтириш мумкин. Шахсий, субъектив ҳолатлар жонли
нутқда ҳар доим учраб туради.
Тушунчада бундай ҳолат йўқ. У предметдаги энг муҳим
хусусиятларни ифодалайди, холос.
Бола ва
болагина сўзларида айни бир предмет белгилан-
ган ва акс этган. Шунинг учун бу икки сўз
айни бир тушун-
чани ифодалайди. Аммо
болагинада туйғуни, сўзловчининг
белгиланувчи предметга муносабати ҳам ифодаланган.
Чехословак тилшуноси Ф. Р. Травничекнинг бу ҳақдаги
фикри диққатга сазовордир:
... биз сўзлар ҳис-туйғуни ифодалайди
деймиз, амалда
улар тушунчани, тафаккуримизнинг
билиш
фаолиятининг
натижаларини ифодалайди. Ҳис-туйғу
деб аталувчи психик
жараёнлар бу билан боғлиқдир...
Бобожон сўзи бобо сўзи англатган тушунчани ифодалай-
ди. Ам/ш бундан ташқари, бундай сўзларда маълум
ҳис-
туйғу/ҳам ифодаланади...»33.
Дёмак, сўз маъноси тушунчадан кенгдир,
чунки у ту-
шунчадан ташқари яна ҳис-туйғуни ҳам ифодалайди34. «Пн-
сон тил билан бирон нарсанигина ифодалаб қолмасдаи, у
ўзини ҳам ифодалайди»,— дейди Георг фон Габеленц35.
Сўз маъноси контекстда аниқ
ифодасини топиши мум-
кин. Масалан, русча
коса сўзи бир контекстда
соч ўрими
маъносида, бошқа контекстда қишлоқ хўжалик қуроли, сув
қиргоғи маъноларида келиши мумкин, Немисча ЗеНе сўзи
контекстга қараб, равишда
томон, йўналиил, саҳифа маъно-
ларини англатади.
Холодная брезгливость, восток горит каби
бирикмаларда сўзлар одатдагидан ўзгача маънода
ишла-
тилган.
Сўз контекстда ҳар доим бир маъноли бўлади, бироқ
якка ўзи олинганда уни ҳар
хил тушуниш, яъни сўз кон-
текстдан ташқарида кўп маъноли бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: