Ю кулбеков Гулистон. СЎз боши


Мавзу бўйича таянч тушунчалар


Download 1.12 Mb.
bet13/46
Sana21.06.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1640603
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИССИКЛИК ТЕХНИКАСИ

Мавзу бўйича таянч тушунчалар.
Ҳажм, температура, кинетик назария, молекула, газ доимийси, термик тенглама.


1-асосий савол. Газларнинг кинетик назариясини асосий тенгламаси
Ўқитувчининг мақсади:
Газларнинг кинетик назариясини асосий тенгламаси тўғрисида тушунча бериш


Идентив ўкув мақсадлари:

1.1 Газларнинг физик хоссаларини ўрганиб олиш.


1.2 Газларнинг кинетик назариясини асосий тенгламаси моҳиятини тушиниб олиш.
1-асосий саволнинг баёни.

Идеал газ деб шундай фаразий газга айтиладики, унинг молекулалари нуқтавий бўлиб орасидаги тортишиш кучи нолга тенг бўлади. Маълумки, табиатда бундай газлар учрамайди.


Табиатда газлар (шу жумладан буғлар ҳам) маълум ҳажмга эга, улар ўзаро тортишиш кучи билан боғлангандир
Идеал газ қонунларини реал газ билан боғлиқ бўлган техник масалада кўлланилса натижа юқори физик аниқликда бўлмай, етарли техник аниқликда бўлади

Газлар кинетик назариясининг асосий тенгламаси


XIX аср ўрталарида М. В. Ломоносов асос солган газларнинг молекуляр кинетик назариясига асосан, идишдаги идеал газ молекулалари хажм бўйича тенг таркалган, улар узлуксиз иссиқлик ҳаракатида бўлади. Молекуляр ўзаро тўкнашади, ҳамда идиш деворига урилади.


Молекулярнинг идиш деворига урилиш натижасида газ турган идишнинг ҳар бир тамонига нормал ва миқдор жиҳатидан бир хил бўлган босим ҳосил бўлади.
Юқорида айтилган назарияга асосан идеал газнинг идиш деворига бўлган босими куйидагига тенг:
(1)
бу ерда: n – ҳажм бирлигидаги молекуляр сони, яъни ;
V – маълум массадаги газнинг ҳажми;
N - шу ҳажмдаги молекулалар сони;
m – 1 та молекуланинг массаси;
– молекулалар илгариланма ҳаракатининг ўртача квадратик тезлиги.


(2)
Тенглама (1) ни сурати ва махражини 2 га кўпайтириб ёзсак куйидаги кўринишга келади:
. (3)
Физика курсидан маълумки (3) тенгликдаги ифода 1 та молекуланинг ўртача кинетик энергиясини ифодалайди.
Идеал газларнинг кинетик назариясига кўра молекуланинг кинетик энергияси билан газ ҳарорати орасида маълум боғланиш мавжуд
, (4)
бу ерда  - пропорционаллик коэффициенти бўлиб, сон жиҳатидан газ ҳарорати бир градусга ўзгарганда молекулалар кинетик энергиясининг ўзгаришига тенгдир.
Агар (3) тенгликдаги ифодаларнинг ўз кийматларини кўйсак, куйидаги ифода келиб чикади.

(5) ёки (5а) тенгликлар газлар молекуляр кинетик назариясининг техник термодинамикадаги ифодасидир.



Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling